Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2740 Дата решения 17.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (о выдаче исполнительного листа на принудительное исполнение решения третейского суда) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Еростигаз давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Ангрен иссиқлик электр станцияси акционерлик жамияти
Source ID 938244 Claim ID 2976754 PDF Hash ce8cc5151504d101... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жавобгар ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-… жавобгар ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 231-моддаси ИПК 231 law
онун 10-моддаси онун 10 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш ҳақида) --------------------сонли иш Оҳангарон шаҳри Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ----- судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида аризачи “------------------------” АЖнинг жавобгар “------------------------” АЖга нисбатан хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш тўғрисидаги аризасини аризачи раҳбари Т.Сейтназаров иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди Н.Панжаев раислигида “------------------------” АЖнинг жавобгар “------------------------” АЖдан қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.485.775.810 сўм миқдорида асосий қарз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобига 34.857.758 сўм ҳакамлик йиғимини ундириш тўғрисида 18.10.2022 йилда 10/11-24-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинган. Аризачи “------------------------” АЖ жавобгар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро қилинмаётганлиги сабабли Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинган ва бунга оид далиллар суд иш юритувида мавжуд. Бироқ жавобгар ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, аризачининг важларини эшитиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори кейинчалик ўзгартирилмагани (ёки бекор қилинмагани) сабабли аризани қуйидагилар асосида қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 231-моддасига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар бўлган қисми учун ижро варақаси беради, ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ҳакамлик судлари тўғрисида” қонун 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигини ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлигини исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади. Жавобгар томонидан ушбу моддаларда келтирилган ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатларни исботловчи далиллар тақдим этилмади, шунга кўра аризачининг хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд аризачининг Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан “------------------------” АЖнинг жавобгар “------------------------” АЖга нисбатан 18.10.2022 йилда чиқарилган 10/11-24-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 118, 195, 230 - 232–моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Аризачи “------------------------” АЖнинг жавобгар “------------------------” АЖга нисбатан хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан жавобгар “------------------------” АЖдан даъвогар “------------------------” АЖ фойдасига 3.485.775.810 сўм миқдорида асосий қарзни ундириш тўғрисида 18.10.2022 йилдаги 10/11-24-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. Жавобгар “------------------------” АЖдан: -аризачи “------------------------” АЖ фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати; -республика бюджетига 600.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажримга нисбатан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья ------------