Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1409 Дата решения 17.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Асака банк Ответчик / Подсудимый ASAKA BREAD SWEET масъулияти чекланган жамияти
Source ID 949458 Claim ID 2965939 PDF Hash 4c28ffa5402cd2fc... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 327-моддаси нинг 327 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
Мазкур кодекснинг 279-моддаси Мазкур кодекс 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: +998 74 232 35 41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1409-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашев раислигида, У.Турғунованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар “Асакабанк” АЖ манфаатида, жавобгар “ASAKA BREAD SWEET” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 22.000.760 сўм фоиз қарздорлик ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровдаги жавобгар“ASAKA BREAD SWEET” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака туман, “Файз” МФЙ, Саноатчи кўчаси, 112,5 квадрат метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 112,50 квадрат метр, фойдали майдони 92,0 квадрат метр “қурилиш тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино иншоатлари ҳамда қўшимча жавобгар “LIDER BOLAJON” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, “Бозорбоши” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 2326,6 квадрат метр ер майдонида жойлашган фойдаланиш майдони 699,10 квадрат метр, умумий майдони 996,40 квадрат метр бўлган “Хусусий боғча” бино иншоатларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар банк вакили У.Мамазияев (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар “LIDER BOLAJON” нодавлат таълим муассасаси раҳбари М.Отажонов (паспорт асосида) иштирокида, жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади), АТ “Асака банк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ASAKA BREAD SWEET” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 22.000.760 сўм фоиз қарздорлик ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровдаги жавобгар“ASAKA BREAD SWEET” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака туман, “Файз” МФЙ, Саноатчи кўчаси, 112,5 квадрат метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 112,50 квадрат метр, фойдали майдони 92,0 квадрат метр “қурилиш тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино иншоатлари ҳамда қўшимча жавобгар “LIDER BOLAJON” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, “Бозорбоши” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 2326,6 квадрат метр ер майдонида жойлашган фойдаланиш майдони 699,10 квадрат метр, умумий майдони 996,40 квадрат метр бўлган “Хусусий боғча” бино иншоатларига қаратишни сўраган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар раҳбари кўрсатувлар бериб, банк ва жавобгар “ASAKA BREAD SWEET” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 иил 16 сентябрь куни №24-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, кредит таъминоти сифатида у раҳбарлик қилаётган “LIDER BOLAJON” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, “Бозорбоши” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 2326,6 квадрат метр ер майдонида жойлашган фойдаланиш майдони 699,10 квадрат метр, умумий майдони 996,40 квадрат метр бўлган “Хусусий боғча” бино иншоатлари гаровга қўйилгани, жавобгар шу кунга қадар муддати ўткан қарздорлик ва фоизларини тўла олмаганини, ушбу кредит бўйича гаров таъминоти сифатида жавобгарга тегишли “қурилиш тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино иншоатлари ҳам гаровга қўйилганлиги, шу сабабли ҳисобланган фоиз қарздорлиги ундирувини фақатгина жавобгар томонидан гаровга қўйилган бино иншоатларига қаратишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларини кўрсатувларини, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд муҳокамасида берган кўрсатмаларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 16 сентябрь куни 2021-24-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк жавобгарга “Ошхона биносини таъмирлаш ва жихозлаш” учун дастлабки олти ой кредит танига нисбатан имтиёзли давр билан 5 йил муддатга жами 500.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Асака туман, “Файз” МФЙ, Саноатчи кўчаси, 112,5 квадрат метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 112,50 квадрат метр, фойдали майдони 92,0 квадрат метр “қурилиш тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино иншоатлари ҳамда қўшимча жавобгар “LIDER BOLAJON” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, “Бозорбоши” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 2326,6 квадрат метр ер майдонида жойлашган фойдаланиш майдони 699,10 квадрат метр, умумий майдони 996,40 квадрат метр бўлган “Хусусий боғча” бино иншоатлари гаровга қўйилган. Муқаддам жавобгар томонидан кредит шартлари лозим даражада бажирилмагани учун даъвогар томонидан 23.05.2022 йил куни ҳолатига 18.518.518 сўм муддати ўтган асосий қарз, 22.329.544,42 сўм муддати ўтган фоиз, 481.481.482 сўм муддати келмаган асосий қарз, 3.139.523,09 сўм фоиз қарздорлик, 198.376,45 сўм пеня ҳисоблаб, ушбу қарздорликларни ундириб беришни сўраб, судга мурожаат қилинган, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 22 июндаги 4-1702-2202/361-сонли иш бўйича кредит қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг мол-мулкига қаратиш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган, ушбу ҳал қилув қарорга мувофиқ, ижро варақаси чиқарилган ва мазкур ижро варақага Мажбурий ижро бюросига юборилган. Жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли тўланмаган кредит қарздорлик учун даъвогар томонидан қарздорликка нисбатан банк фоизи ҳисоблаган ҳолда жавобгарга талабнома юборган. Лекин талабнома оқибатсиз қолдирилган. Судга тақдим этилган ҳисоб китоби бўйича 2022 йил 23 май кунидан 2022 йил 28 сентябрь кунига қадарли 22.000.760 сўм электрон дастур орқали фоиз ҳисобланган, даъво талабидаги фоиз суммалар тўғри ва асосли ҳисобланганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнда ФК деб аталади)нинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори (матнда кейинги ўринда пленум қарори деб аталади)нинг ўнинчи бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Чунки кредит фоизлари кредит берилган вақтдан бошлаб ҳисобланиши ва кредит маблағлар тўлиқ қайтарилгунга қадарли кредит фоиз ҳисобланишлиги мумкин. Пленум Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 22.000.760 сўм фоиз қарздорликнинг жавобгарлардан ундириш хақидаги талаби асосли эканлигини эътиборга олиб, ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 22.000.760 сўм фоиз қарздорлик ундиришни лозим топади. Суд даъвонинг фоиз қарздорликни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги талабини мухокама қилиб, қуйидаги асосларга қаноатлантиришни лозим топади. Томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 9.1-бандига кўра, кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Асака туман, “Файз” МФЙ, Саноатчи кўчаси, 112,5 квадрат метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 112,50 квадрат метр, фойдали майдони 92,0 квадрат метр “қурилиш тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино иншоатлари ҳамда қўшимча жавобгар “LIDER BOLAJON” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, “Бозорбоши” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 2326,6 квадрат метр ер майдонида жойлашган фойдаланиш майдони 699,10 квадрат метр, умумий майдони 996,40 квадрат метр бўлган “Хусусий боғча” бино иншоатлари гаровга қўйилган. Шунингдек, мазкур кредит шарномасининг таъминоти сифатида мулкни гаровга қўйиш бўйича гаров шарномаси тузилган бўлиб, мазкур гаров шартномасининг 3-бандига биноан, гаров шартномасининг муддати қарздор ушбу шартнома ва кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар этиб белгиланган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган молмулкка қаратиши мумкин. Ўз. Рес. ФКнинг 268-моддасига биноан, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Мазкур кодекснинг 279-моддаси 1-қисмига биноан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли қўшма Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишлиги белгиланган. Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2202/361-сонли иши бўйича 2022 йил 22 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижроси амалда тўлиқ таъминланмаган ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгарга тегишли гаровдаги мулклар ҳам белгиланган тартибда реализация қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 26-бандида, “Судларга тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин” деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг ундирувни белгиланган тартибда жавобгар ва қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 440.015,2 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 129, 176-186-моддалари, ЎзР ФКнинг 236, 279, 293, 333, 382, 744-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ASAKA BREAD SWEET” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига 22.000.760 сўм фоиз қарздорлик, 24.000 сўм почта ҳаражати; - Республика бюджетига 440.015,2 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув гаровдаги жавобгар“ASAKA BREAD SWEET” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака туман, “Файз” МФЙ, Саноатчи кўчаси, 112,5 квадрат метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 112,50 квадрат метр, фойдали майдони 92,0 квадрат метр “қурилиш тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино иншоатлари ҳамда қўшимча жавобгар “LIDER BOLAJON” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Жалақудуқ тумани, “Бозорбоши” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 2326,6 квадрат метр ер майдонида жойлашган фойдаланиш майдони 699,10 квадрат метр, умумий майдони 996,40 квадрат метр бўлган “Хусусий боғча” бино иншоатларига қаратилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилу в қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев