← Назад
Решение #740772 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
тумани
2022 йил 17
ноябрь
4-1102-2202/2761-сонли
иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, даъвогар
Тошкент вилоят экология
ва
атроф-муҳитни
муҳофаза
қилиш
бошқармасининг
жавобгар “Profit Gf Company” МЧЖ ҳисобидан 39.087.188 сўм
компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар
вакили Д.Турсинов (раҳбар) иштирокида ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, “Profit Gf Company” МЧЖ (матнда жавобгар
деб
юритилади)нинг
шуғулланаётган
фаолият
тури
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация
тўловларини
қўллаш
тартиби
тўғрисида”ги
Низом
талабларига
асосан
компенсация
тўловлари
объекти
эканлиги, “Ecofund” дастури орқали жавобгарнинг 2020-2021
йиллардаги фаолияти учун компенсация тўловлари ҳисобкитоб қилинганда қарздорлик суммаси 39.087.188 сўмни
ташкил қилганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан
39.087.188 компенсация тўловларини ундиришни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан даъво
ариза иш юритишга қабул қилиниб, 4-1102-2202/2761-сонли
иқтисодий иш қўзғатилган.
Суднинг 2022 йил 27 сентябрдаги ажримига асосан
мазкур иқтисодий иш судловга тегишлилик қоидаларига
асосан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш
юритувига ўтказилган.
Суд
муҳокамасининг
вақти
ва
жойи
тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд
мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Лекин, даъвогар вакили олдинги суд мажлисида суд
муҳокамасини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Шунга асосан суд низони даъвогар вакили иштироксиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъво
талабларига нисбатан эътироз билдириб, компенсация
тўловлари нотўғри ҳисобланганлиги, корхона 2020 йилда
фаолият юритмаганлиги, қарздорлик суммаси 2021 йил учун
ҳисобланиши лозимлиги, қарздорлик суммаси аслида
8.756.750 сўмни ташкил қилиши тўғрисида даъвогар судга
маълумотнома тақдим қилганлигини билдириб, суддан даъво
талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил
12 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза
қилишнинг
иқтисодий
механизмларини
янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (матнда Низом деб
юритилади) 3-бандига асосан ифлослантирувчи моддаларни
атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова
сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан
ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда
бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва
лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси
атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари
объекти
ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
турғун
ва
кўчма
манбалардан
ифлослантирувчи
моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва
жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган
хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний
шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига
ифлослантирувчи
моддаларнинг
нормативдан
ортиқча
оқизилган массаси.
Низомнинг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф
табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи
ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар
ҳисобланади.
Низомнинг 6-бандига асосан хавфлилик даражаси I
(юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III
(паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория
таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи
манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган
бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг
маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин.
Даъвогар
томонидан
“Ecofund”
дастури
орқали
жавобгарнинг
2020-2021 йил бўлган даврдаги
фаолияти учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилиниб,
39.087.188 сўм қарздорлик суммаси ҳисобланган.
Бироқ, даъвогар томонидан судга 2022 йил 17 ноябрдаги
02/11-5670-сонли маълумотнома тақдим қилиниб, унда
жавобгар
2021 йилда Давлат экологик экспертиза
марказида рўйхатга олинганлиги, 2020 йилда фаолият
юритмаганлиги маълум бўлганлиги, жавобгарнинг 2021
йилдаги фаолияти учун компенсация тўловлари Низом
талаблари асосида қайта ҳисоб-китоб қилинганда ҳақиқий
қарздорлик суммаси 8.756.750 сўмни ташкил қилиши
аниқланганлиги маълум қилиниб, суддан жавобгар ҳисобидан
ушбу суммани ундириб бериш сўралган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг
берган тушунтиришлари билан жавобгарнинг копенсация
тўловларидан 8.756.750 сўм қарздорлиги мавжудлиги ўз
исботини топди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
9-моддасига асосан Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атрофмуҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан
фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда
уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача
тарзда
бузганлик
туфайли
табиий
объектларга
ва
комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
тўғрисидаги даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат
божи тўлашдан озод қилинган.
Демак, даъво талабларининг 8.756.7509 сўм қисми
асосли деб топилганганлигини инобатга олиб, даъвонинг
ушбу қисми бўйича суд жавобгардан республика бюджетига
175.135 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 8.756.750 сўм
компенсация тўловлари ва 24 000 сўм почта харажати
ундиришни ҳамда даъво талабининг рад этилган қисми
бўйича “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 9-моддасига асосан даъвогардан давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Profit Gf Company” МЧЖдан:
- даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармасига 8.756.750 сўм компенсация
тўловлари ва 24.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 175.135 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров