Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2202/2762 Дата решения 17.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SHAHAR EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "BALIQ SANOAT INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 952388 Claim ID 2931497 PDF Hash 560f1b95776b1b2e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ тумани 2022 йил 17 ноябрь 4-1102-2202/2762-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Baliq Sanoat Invest” МЧЖ ҳисобидан 238.437.789 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили Р.Каримов (раҳбар) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Baliq Sanoat Invest” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)нинг шуғулланаётган фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан компенсация тўловлари объекти эканлиги, “Ecofund” дастури орқали жавобгарнинг 2021 йил бошидан 2022 йил биринчи чораги якунигача бўлган даврдаги фаолияти учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганда қарздорлик суммаси 238.437.789 сўмни ташкил қилганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 238.437.789 компенсация тўловларини ундиришни сўраган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан даъво ариза иш юритишга қабул қилиниб, 4-1102-2202/2762-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Суднинг 2022 йил 27 сентябрдаги ажримига асосан мазкур иқтисодий иш судловга тегишлилик қоидаларига асосан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига ўтказилган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Лекин, даъвогар вакили олдинги суд мажлисида суд муҳокамасини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шунга асосан суд низони даъвогар вакили иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, компенсация тўловлари нотўғри ҳисобланганлиги, қарздорлик суммаси аслида даъво ариза берилишидан олдин 15.000.799 сўмни ташкил қилганлиги, мазкур қарздорлик суммаси даъво ариза берилгандан кейин тўлиқ бартараф қилинганлиги, шу тўғрисида даъвогар судга маълумотнома тақдим қилганлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (матнда Низом деб юритилади) 3-бандига асосан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади: турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси; ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси. Низомнинг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади. Низомнинг 6-бандига асосан хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин. Даъвогар томонидан “Ecofund” дастури орқали жавобгарнинг 2021 йил бошидан 2022 йил биринчи чораги якунигача бўлган даврдаги фаолияти учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилиниб, 238.437.789 сўм қарздорлик суммаси ҳисобланган. Бироқ, даъвогар томонидан судга 2022 йил 17 ноябрдаги 02/11-5671-сонли маълумотнома тақдим қилиниб, унда жавобгарнинг 2021 йил бошидан 2022 йил биринчи чораги якунигача бўлган даврдаги фаолияти учун компенсация тўловлари Низом талаблари асосида қайта ҳисоб-китоб қилинганда ҳақиқий қарздорлик суммаси 15.000.799 сўмни ташкил қилиши аниқланганлиги, жавобгар мазкур қарздорлик суммасини тўлиқ қоплаб берганлиги маълум қилинган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари билан жавобгарнинг копенсация тўловларидан 15.000.799 сўм қарздорлиги мавжудлиги, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ушбу қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тўлиқ қоплаб берилганлиги ўз исботини топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу моддага асосан даъвогарнинг талаблари у судга равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атрофмуҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Демак, даъво талабларининг 15.000.799 сўм қисми асосли деб топилганганлиги ва судга даъво аризаси берилгандан сўнг бартараф қилинганлигини инобатга олиб, даъвонинг ушбу қисми бўйича суд жавобгардан республика бюджетига 300 015,98 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни ҳамда даъво талабининг рад этилган қисми бўйича “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига асосан даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “Baliq Sanoat Invest” МЧЖдан: - даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига 24.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига 300 015,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров