← Назад
Решение #740796 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 268 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: +998 74 232 35 41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/1408-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашев раислигида,
У.Турғунованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
худудий бошқармаси даъвогар “Асакабанк” АЖ манфаатида, жавобгар “Real
yuksalish and” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 83.427.387 сўм фоиз
қарздорлик ва суд харажатларини ундириш, ундирувни “NURLI VODIY
AGROFIRMASI” МЧЖга тегишли Андижон вилояти, Мархамат тумани, “Миришкор”
МФЙ, Тандирчи кўчасида, 9954 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш
майдони 4242 кв.метр, фойдаланиш майдони 1210,98 кв.метр бўлган 2 қаватли
“Маъмурий ва омборхона” бино иншоотларига, “REAL YUKSALISH AND” МЧЖга
тегишли Андижон вилояти, Мархамат тумани, “Увайсий” МФЙ ўрамида
14200 кв.метр ер майдонида жойлашган “0001” дан “0005” гача ифодалар билан
белгиланган, умумий қурилиш майдони 316,45 кв.метр, фойдаланиш майдони
258,83 кв.метр бўлган жами 14 хонадан иборат “Шағални қайта ишлаш ва интер
махсулотлари ишлаб чиқариш шахобчаси” бино иншоотлари ҳамда Андижон
вилояти,
Мархамат
тумани,
“Увайсий”
МФЙ
ўрамида
жойлашган
ZGPE600*900 русумли 1 дона “щековая дробилка”, PYZ1200 русумли 1 “конусная
дробилка”, 3YK1860 русумли 1 дона “вибрационный грохот”, FG10-6 русумли
1 “пескомойка”, В800*24М русумли 2 дона “ленточный конвеер”, В650*26М русумли
1 дона “ленточный конвеер”, В500*24М русумли 3 дона “ленточный конвеер”лардан
иборат жами 10 дона Хитой давлатида ишлаб чиқарилган дастгох ускуналарига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар банк вакили У.Мамазияев
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар, қўшимча жавобгар ва палата
вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб аталади), АТ “Асака банк” (кейинги ўринларда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Real yuksalish and” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 83.427.387 сўм фоиз қарздорлик ва
суд харажатларини ундириш, ундирувни “NURLI VODIY AGROFIRMASI” МЧЖга
тегишли Андижон вилояти, Мархамат тумани, “Миришкор” МФЙ, Тандирчи
кўчасида, 9954 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш майдони 4242 кв.метр,
фойдаланиш майдони 1210,98 кв.метр бўлган 2 қаватли “Маъмурий ва омборхона”
бино иншоотларига, “REAL YUKSALISH AND” МЧЖга тегишли Андижон вилояти,
Мархамат тумани, “Увайсий” МФЙ ўрамида 14200 кв.метр ер майдонида жойлашган
“0001” дан “0005” гача ифодалар билан белгиланган, умумий қурилиш майдони
316,45 кв.метр, фойдаланиш майдони 258,83 кв.метр бўлган жами 14 хонадан
иборат “Шағални қайта ишлаш ва интер махсулотлари ишлаб чиқариш шахобчаси”
бино иншоотлари ҳамда Андижон вилояти, Мархамат тумани, “Увайсий” МФЙ
ўрамида жойлашган ZGPE600*900 русумли 1 дона “щековая дробилка”,
PYZ1200 русумли 1 “конусная дробилка”, 3YK1860 русумли 1 дона “вибрационный
грохот”, FG10-6 русумли 1 “пескомойка”, В800*24М русумли 2 дона “ленточный
конвеер”, В650*26М русумли 1 дона “ленточный конвеер”, В500*24М русумли
3 дона “ленточный конвеер”лардан иборат жами 10 дона Хитой давлатида ишлаб
чиқарилган дастгох ускуналарига қаратишни сўраган.
Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан тузилган
кредит шартномаси жавобгар томонидан бажарилмаганлигини сабабли муқаддам
Асака туманлараро иқтисодий судига жавобгардан 2018 йил 20 августдаги
№2018-163-сонли кредит шартномаси юзасидан кредит асосий қарз ва фоиз
қарздорлигини ундириш юзасидан 2021 йилда даъво ариза билан мурожаат
этганлигини, суднинг 2021 йил 15 июль кунги ҳал қилув қарори билан кредит
шартномасидан мавжуд кредит қарздорликлари ундириш белгилангани, жавобгар
томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли тўланмаган кредит
қарздорлик учун 10.05.2021 йил кунидан 24.05.2022 йил кунига қадар
960.518.755 сўм фоиз ҳисобланиб, ушбу фоиз қарздорликни ундириб беришни
сўраб, судга мурожаат қилингани, суднинг 12.05.2022 йил кунги 4-1702-2201/214сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 960.518.755 сўм
фоиз қарздорлик ундириш белгилангани, шундан сўнг 24.05.2022 йил кунидан
28.09.2022 йил кунига қадарли кредитдан фойдаланганлик учун кредит
шартномаси ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан кредит
асосий қарзига нисбатан 83.427.387 сўм фоиз ҳисоблангани, ушбу ҳисобланган фоиз
қарздорликни ихтиёрий тўлаб қўйишлик бўйича жавобгарга талабномалар
берилгани, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабномалар эътиборсиз
қолдирилгани, шу сабабли жавобгардан ушбу фоиз қарздорлини ундиришни ва
ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилларини суд мажлисида
иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим
этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий
ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, даъвогар вакилини кўрсатувларини, ишдаги мавжуд далилларга қонуний
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
муҳокамасида берган кўрсатмаларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2018 йил 20 августда №2018-163-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга шағални қайта ишлаб чиқариш
учун дастгоҳ сотиб олиш мақсадида 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой
муддатга 3.600.000.000 сўм кредит ажратиш тўғрисида келишилган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “NURLI
VODIY AGROFIRMASI” МЧЖга тегишли, 20.08.2018 йилги Марҳамат туман 1-сонли
давлат нотариал идорасининг нотариуси А.Т.Усмонов томонидан реестрга
58-рақамли кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасига асосан Андижон
вилояти Марҳамат туман Миришкор МФЙ Тандирчи кўчасида, 9954 кв.м, ер
майдонида жойлашган, қурилиш майдони 4242 кв.м., фойдаланиш майдони
1210,98 кв.м, бўлган 2 (қаватли) “Маъмурий ва омборхона” бино-иншоотлари,
“REAL YUKSALISH AND” МЧЖ (собиқ “YUKSALISH HOLDING” МЧЖ)га тегишли
Андижон вилояти Марҳамат тумани Увайсий МФЙ ўрамида 14200 кв.м. ер
майдонида жойлашган “0001” дан “0005” гача ифодалар билан белгиланган, умумий
қурилиш майдони 316,45 кв.м., фойдаланиш майдони 258,83 кв.м, бўлган, жами
14 (ўн турт) хонадан иборат “Шағални қайта ишлаш ва интер махсулотлари ишлаб
чиқариш шахобчаси” бино-иншоотларига, шунингдек, Андижон вилояти Марҳамат
тумани Увайсий МФЙ ўрамида жойлашган ZGPE600*900 русумли 1 (бир) дона
“щековая дробилка”, PYZ1200 русумли 1 (дона) “конусная дробилка”,
3YK1860 русумли 1 (бир) дона “вибрационный грохот”, FG10-6 русумли 1 (дона)
“пескомойка”, В800*24М русумли 2 (икки) дона “ленточный конвеер”, В650*26М
русумли 1 (бир) дона “ленточный конвеер”, В500*24М русмли 3 (уч) дона
“ленточный конвеер”лардан иборат, жами 10 (ўн) дона Хитой давлатида ишлаб
чиқарилган дастгоҳ ускуналарига хамда жамиятга 10.09.2018 йилда берилган ТТР
114218-сонли техник паспортга асосан тегишли, SD300N русумли, 2018 йилда
ишлаб чиқарилган, двигатель русуми WD10G220E23, двигатель рақами
1218В005192, завод рақами 0010737, давлат рақам белгиси 60 ЕА151 бўлган
юклагич трактор гаровга қўйилган.
Муқаддам жавобгар томонидан кредит шартлари лозим даражада
бажирилмагани учун Асака туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 июлдаги
4-1702-2102/472-сонли иш бўйича кредит қарздорликни ундириш, ундирувни
жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг мол-мулкларига қаратиш юзасидан ҳал қилув
қарори қабул қилинган, ушбу ҳал қилув қарорга мувофиқ, ижро варақаси
чиқарилган ва мазкур ижро варақага Мажбурий ижро бюросига юборилган.
Жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли даъвогар
томонидан тўланмаган кредит қарздорлик учун 10.05.2021 йил кунидан
24.03.2022 йил кунига қадар 960.518.755 сўм фоиз ҳисоблаган ҳолда ушбу фоиз
қарздорликни ундириб беришни сўраб, судга мурожаат қилинган, суднинг
12.05.2022 йил кунги 4-1702-2101/214-сонли ҳал қилув қарорига асосан
жавобгардан даъвогар фойдасига 960.518.755 сўм фоиз қарздорлик ундириш
белгиланган.
Шундан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўланмасдан келинганлиги
сабабли даъвогар томонидан қарздорликка нисбатан банк фоизи ҳисоблаган ҳолда
жавобгарга талабнома юборган. Лекин талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Судга тақдим этилган ҳисоб китоби бўйича 2022 йил 24 март кунидан
2022 йил 28 сентябрь кунига қадарли 83.427.387 сўм электрон дастур орқали фоиз
ҳисобланган, даъво талабидаги фоиз суммалар тўғри ва асосли ҳисобланганлиги
маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнда ФК
деб аталади)нинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки
жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига
фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор
юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг
тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси
билан белгиланади.
Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво
қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб
ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада
бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул
маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу
модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган
фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан
ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори (матнда кейинги ўринда пленум
қарори деб аталади)нинг ўнинчи бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида
қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган
кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан
ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда
фоизлар тўланиши керак.
Чунки кредит фоизлари кредит берилган вақтдан бошлаб ҳисобланиши ва
кредит маблағлар тўлиқ қайтарилгунга қадарли кредит фоиз ҳисобланишлиги
мумкин.
Пленум Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит
шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг
кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш)
мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича
фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
сўммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 83.427.387 сўм фоиз
қарздорликнинг жавобгарлардан ундириш хақидаги талаби асосли эканлигини
эътиборга олиб, ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 83.427.387 сўм фоиз қарздорлик ундиришни лозим топади.
Суд даъвонинг фоиз қарздорликни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги
талабини мухокама қилиб, қуйидаги асосларга қаноатлантиришни лозим топади.
Томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.8-бандига кўра,
“Қарздор” томонидан кредитнинг таъминоти учун “NURLI VODIY AGROFIRMASI”
МЧЖга тегишли, 20.08.2018 йилги Марҳамат туман 1-сонли давлат нотариал
идорасининг нотариуси А.Т.Усмонов томонидан реестрга 58-рақамли кўчмас
мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасига асосан Андижон вилояти Марҳамат
туман Миришкор МФЙ Тандирчи кўчасида, 9954 кв.м, ер майдонида жойлашган,
қурилиш майдони 4242 кв.м., фойдаланиш майдони 1210,98 кв.м, бўлган
2 (қаватли) “Маъмурий ва омборхона” бино-иншоотлари, “REAL YUKSALISH AND”
МЧЖ (собиқ “YUKSALISH HOLDING” МЧЖ)га тегишли Андижон вилояти Марҳамат
тумани Увайсий МФЙ ўрамида 14200 кв.м. ер майдонида жойлашган “0001” дан
“0005” гача ифодалар билан белгиланган, умумий қурилиш майдони 316,45 кв.м.,
фойдаланиш майдони 258,83 кв.м, бўлган, жами 14 (ўн турт) хонадан иборат
“Шағални қайта ишлаш ва интер махсулотлари ишлаб чиқариш шахобчаси” биноиншоотларига, шунингдек, Андижон вилояти Марҳамат тумани Увайсий МФЙ
ўрамида жойлашган ZGPE600*900 русумли 1 (бир) дона “щековая дробилка”,
PYZ1200 русумли 1 (дона) “конусная дробилка”, 3YK1860 русумли 1 (бир) дона
“вибрационный грохот”, FG10-6 русумли 1 (дона) “пескомойка”, В800*24М русумли
2 (икки) дона “ленточный конвеер”, В650*26М русумли 1 (бир) дона “ленточный
конвеер”, В500*24М русмли 3 (уч) дона “ленточный конвеер”лардан иборат, жами
10 (ўн) дона Хитой давлатида ишлаб чиқарилган дастгоҳ ускуналарига хамда
жамиятга 10.09.2018 йилда берилган ТТР 114218-сонли техник паспортга асосан
тегишли, SD300N русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми
WD10G220E23, двигатель рақами 1218В005192, завод рақами 0010737, давлат
рақам белгиси 60 ЕА151 бўлган юклагич трактор гаровга қўйилган.
Шунингдек, мазкур кредит шарномасининг таъминоти сифатида мулкни
гаровга қўйиш бўйича гаров шарномалари тузилган бўлиб, мазкур гаров
шартномаларининг 3-бандига биноан, гаров шартномасининг муддати қарздор
ушбу шартнома ва кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга
қадар этиб белгиланган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра,
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган молмулкка қаратиши мумкин.
Ўз. Рес. ФКнинг 268-моддасига биноан, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга
қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари
тўланишини таъминлайди.
Мазкур кодекснинг 279-моддаси 1-қисмига биноан, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли
қўшма Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган
низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров
билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга
олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан
қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга
бўлишлиги белгиланган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2102/472-сонли иши бўйича
2021 йил 15 июль ҳамда 4-1702-2201/214-сонли иши бўйича 2022 йил 12 майда
қабул қилинган ҳал қилув қарорларининг ижроси амалда тўлиқ таъминланмаган
ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгарга тегишли гаровдаги мулклар ҳам
белгиланган тартибда реализация қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 26-бандида, “Судларга
тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун
қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг
ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли.
Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров
объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса,
суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини
қаноатлантириши мумкин” деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг ундирувни белгиланган тартибда жавобгар ва
қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги
талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 1.668.547,74 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 129, 176-186-моддалари, ЎзР ФКнинг 236, 279, 293, 333, 382,
744-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Real yuksalish and” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига 83.427.387 сўм фоиз
қарздорлик, 24.000 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 1.668.547,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув гаровдаги “NURLI VODIY AGROFIRMASI” МЧЖга тегишли Андижон
вилояти, Мархамат тумани, “Миришкор” МФЙ, Тандирчи кўчасида, 9954 кв.метр ер
майдонида жойлашган, қурилиш майдони 4242 кв.метр, фойдаланиш майдони
1210,98 кв.метр бўлган 2 қаватли “Маъмурий ва омборхона” бино иншоотларига,
“REAL YUKSALISH AND” МЧЖга тегишли Андижон вилояти, Мархамат тумани,
“Увайсий” МФЙ ўрамида 14200 кв.метр ер майдонида жойлашган “0001” дан
“0005” гача ифодалар билан белгиланган, умумий қурилиш майдони 316,45 кв.метр,
фойдаланиш майдони 258,83 кв.метр бўлган жами 14 хонадан иборат “Шағални
қайта ишлаш ва интер махсулотлари ишлаб чиқариш шахобчаси” бино иншоотлари
ҳамда Андижон вилояти, Мархамат тумани, “Увайсий” МФЙ ўрамида жойлашган
ZGPE600*900 русумли 1 дона “щековая дробилка”, PYZ1200 русумли 1 “конусная
дробилка”, 3YK1860 русумли 1 дона “вибрационный грохот”, FG10-6 русумли
1 “пескомойка”, В800*24М русумли 2 дона “ленточный конвеер”, В650*26М русумли
1 дона “ленточный конвеер”, В500*24М русумли 3 дона “ленточный конвеер”лардан
иборат жами 10 дона Хитой давлатида ишлаб чиқарилган дастгох ускуналарига
қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
С.Юлдашев