← Назад
Решение #740819 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон ИПК | 110 | — | law | |
| збекистон Республикасининг ИПК | 110 | — | law | |
| мазкур кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 17 ноябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи Тошкент вилоят
***** бошқармаси жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар фаолиятини
вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Тошкент
вилоят ***** бошқармаси ишончли вакили ***** (2022 йил 22 октябрдаги
02/09-5342-сонли ишончнома асосида), жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** (ишончнома асосида)лар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилоят ***** бошқармаси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар фаолиятини вақтинчалик
тўхтатишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Тошкент вилоят *****
бошқармаси ишончли вакили ***** аризадаги важларни такрорлаб, фуқаролар
томонидан берилган аризалар асосида ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганиш
натижалари
бўйича
тегишли
далолатнома
тузилиб,
камчиликлар
аниқланганлигини, жавобгар томонидан ушбу камчиликлар бартараф қилиш
юзасидан Давлат экологик экспертизасидан ўтказиш юзасидан мурожаат
қилинганлигини инобатга олиб, аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** аризани қисман тан олиб, ҳозирда фуқаролар
билан музокаралар қилинаѐтганлигини, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш
чоралари кўрилаѐтганлигини Давлат экологик экспертизасидан ўтказиш
юзасидан мурожаат қилинганлигини билдирди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
суд муҳокамасида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
аризачи томонидан тақдим этилган аризани муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритишдан тугатишни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилоят ***** бошқармаси
бошлиғининг 2022 йил 12 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъекти фаолиятида
текшириш ўтказиш тўғрисида"ги 491/А-сонли буйруғига асосан Тошкент
вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган "*****" масъулияти чекланган
жамияти фаолиятида Ўзбекистон Республикаси табиатни мухофаза қилиш ва
табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий
хужжатлар талаблари ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган дастур
асосида,
2022
йилнинг
22 сентябрдан 23 сентябрига қадар еткшириш ўтказилиб, ўтказилган текшириш
юзасидан бир қатор камчиликлар аниқланиб, бу ҳақида далолатнома
расмийлаштирилган.
Суд муҳокамаси жараѐнида аризачи Тошкент вилоят ***** бошқармаси
томонидан жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти Давлат экологик
экспертиза марказининг Тошкент вилояти филиалига "Экологик оқибатлар
тўғрисидаги баѐнноти" (ЗЭП) лойиҳасини ишлаб чиқиб Давлат экологик
экспертизасидан ўтказиш юзасидан мурожаат қилинганлигини инобатга олиб,
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган бўлса-да, мазкур ҳолатда
Ўзбекистон ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 6-бандига мувофиқ аризачи
аризасидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритиш тугатиш
назарда тутилганлигин инобатга олиб, мазкур иқтисодий иш юзасидан иш
юритишни тугатишни лозим деб топади.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикасининг ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 6-бандига асосан ушбу
иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни, мазкур кодекснинг
118-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли ишни кўриш
билан боғлиқ давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни ва почта
харажати аризачи томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
110-моддаси 1-қисми 6-банди, 118, 176-179, 184-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи Тошкент вилоят ***** бошқармаси жавобгар "*****"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан аниқланган камчиликлар бартараф
этилгунга қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги аризага асосан
юритилган
*****-сонли иқтисодий иш юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
*****