← Назад
Решение #740862 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 17 ноябрь
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси ****** туман бўлимининг жавобгар "******" акциядорлик
жамияти ҳисобидан 36.060.800 сўм тўлаб берилган пенсия пулини ундириш
ҳақидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар Ўзбекистон Республикаси
****** туман бўлими ишончли вакили ****** (Буйруқ асосида), иштирокида
иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси ****** туман бўлими судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" акциядорлик жамияти
ҳисобидан 36.060.800 сўм тўлаб берилган пенсия пулини ундиришни сўраган.
Судда сўралган даъвогар Ўзбекистон Республикаси ****** ишончли
вакили ****** даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар "******"
акционерлик жамиятида иш фаолиятини олиб бориш давомида меҳнатда майиб
бўлган
ва
касб
касаллиги
чалинган
фуқароларга
2022 йил 01 октябрь ҳолатига 36.060.800 сўм миқдорда пенсия маблағлари
тўлаб берилганлигини билдириб, регрес тартибда ундириб беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлсада, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки
фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
хужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш хужжатларидан кўринишича "******" акционерлик жамиятида
меҳнат фаолияти давомида бахтсиз ходиса ва касб кассаллиги оқибатида
фуқаролар:
1. ****** 2016 йил 27 ноябрь куни меҳнатда майибланганлиги оқибатида
2017 йил 24 мартдаги Тошкент вилояти 76-сонли Оққўрғон туманлараро
ТМЭКнинг 1-сонли далолатномасига асосан II-гуруҳ;
2. ****** 1979 йил 30 декабрь куни меҳнатда майибланганлиги оқибатида
1981 йил 27 июлдаги Тошкент вилояти 76-сонли Оққўрғон туманлараро
ТМЭКнинг 1-сонли далолатномасига асосан III-гуруҳ;
3. ****** 1987 йил 20 май куни меҳнатда майибланганлиги оқибатида
2000 йил 15 июндаги Тошкент вилояти 10-сонли ТМЭКнинг 1-сонли
далолатномасига асосан III-гуруҳ;
4. ****** 2010 йил 20 октябрь куни меҳнатда майибланганлиги оқибатида
2011 йил 23 августдаги Тошкент вилояти 76-сонли Оққўрғон туманлараро
ТМЭКнинг 1-сонли далолатномасига асосан II-гуруҳ ногиронлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида"ги Қонунининг 66-моддасига кўра, мулк шаклидан қатьи назар,
корхоналар ва ташкилотлар, корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ва
касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш
учун иш ҳақи тўлашга мўлжаалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия
жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек айнан шу Қонуннинг 15-моддасига асосан, ходимларга
уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жарохатланиши,
касб касалликларига чалиниши ѐки касб касаллиги туфайли ногирон бўлиб
қолган шахсларга пенсияларни тўлаш учун сарфланган маблағларни айбдор
корхона ѐки ташкилотлардан регресс тартибида ундирилиши, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 23-декабрдаги 357-сонли
Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2 қисмининг 4 бандига асосан
"Ташкилотлар хар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги
ойнинг 10-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия
жамғармасига ўтказиб бериши белгиланган.
Шунингдек "Фуқароларни Давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга,
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Махкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тастиқланган Низоми 2-боб
6-бандига асосан "Пенсионерларнинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия
жамғармаси туман бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган
пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилот томонидан ўз
вақтида тўламаган тақдирда, қонун хужжатларига мувофиқ регресс даъво
аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилиши таъминланиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 11.02.2005 йилдаги
60-сон қарори билан тасдиқланган "Хомиладорларга уларнинг меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жарохатланиши, касб
касалликларига чалиниши ѐки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши
туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари"га кўра, иш берувчи иш
берувчининг худудида ва унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган
транспортда ишга келиш ѐки кетиш вақтида ходимнинг соғлигига меҳнат
жарохати билан етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
Иш берувчи, меҳнат жароҳати ѐки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш
билан боғлиқ равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у етказилган
зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган
зарарни тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ****** томонидан жавобгар "******"
акционерлик жамиятида иш фаолиятини олиб бориш давомида меҳнатда майиб
бўлган ва касб касаллиги чалинган фуқароларга тўланган пенсия миқдори 2022
йил 01 октябрь ҳолатига 36.060.800 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорликни тўлаш
юзасидан 2022 йил 06 октябрда 01-32/14-сонли талабнома юборилган бўлиб
бироқ, мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли
деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
36.060.800 сўм тўланган пенсия пулларини регресс тартибда ундиришни,
низонинг келиб чиқишида айнан жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб,
суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрсида"ги Қонуннинг 15, 66-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "******" акционерлик жамияти ҳисобидан:
Даьвогар Ўзбекистон Республикаси ****** фойдасига 36.060.800 сўм
тўланган пенсия маблағлари, 24.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 721.216 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
******