← Назад
Решение #740885 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онунини | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 17 ноябрь
4-1706-2201/1143-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Андижон
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
–
АТБ
“**********************”
манфаатини
кўзлаб,
жавобгар
“**********************” фермер хўжалигига нисбатан 105 822 АҚШ доллари
кредит асосий қарз, унга ҳисобланган 4070 АҚШ доллари кредит фоиз, жами 109 892
АҚШ доллари кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган гаров
мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ************** (2021 йил 27 декабрь кунги 01/07-02-4861-сонли
ишончнома) иштирокида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТБ “**********************”
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********************”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан кредит
шартномаси бўйича 105 822 АҚШ доллари кредит асосий қарз, унга ҳисобланган
4070 АҚШ доллари кредит фоиз, жами 109 892 АҚШ доллари кредит қарздорликни
ундириш, ундирувни гаровга қўйилган гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, палата бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризада ишни
палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни баён қилган.Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, палата вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
25 майда тузилган 07-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра даъвогар жавобгаргарга 4 йил муддатга йиллик 7,33 фоиз
устама тўлаш шарти билан трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш
учун 120 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўратсида нотариал тарзда тасдиқланган
ипотека шартномаларига асосан жавобгар “**********************” фермер
хўжалигига тегишли “Чорва комплекси бино-иншооти”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан
тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармай, 2022 йил 11 октябрь кунига кердит асосий қисми 15 929 АҚШ
доллари, хисобланган фоизларидан 4 070 АҚШ доллари, жами 19 999 АҚШ доллари
миқдорида кредит қарздорлигига йўл қўйган
Даъвогар томонидан юборилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
огоҳлантириш ва талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судига жавобгар ва қўшимча жавобгардан жами 109 892 АҚШ долларида кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 17 ноябрь
куни медиатив келишув тузилган.
Тарафлар ўртасида 4-1706-2201/1143-сонли иқтисодий иш бўйича тузилган
мазкур медиатив келишувга кўра жавобгар кредит шартномаси бўйича юзага келган
кредит қарздорлигини 2022 йил 15 декабрь кунига қадар қайтариш мажбуриятини
олиши тўғрисида келишувга эришилган.
Медиатив келишув Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил
18 январь куни 98-сонли реестр билан рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома асосида
фаолият олиб борувчи “**********************” адвокатлик бюросининг адвокати,
2018 йил 26 декабрь кунги 197-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш
ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлган нопрофессионал медиатор
********************** томонидан тасдиқланган.
“Медиация
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонуни
7-моддаси кўра, медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда
ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан, медиаторнинг фаолияти профессионал
ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги
медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга
розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида,
медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига муфовиқ тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Медиация
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонунини
17-моддаси 6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал
қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган
ҳоллар мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси 1-қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман
қайтарилиши кераклиги белгиланган. Палата Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуннинг 9- моддаси 2-қисмига кўра, имтиёздан фойдаланган холда
олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
3
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур иш
бўйича давлат божини ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 107, 109, 118, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – АТБ “**********************” манфаатини кўзлаб, жавобгар “**********************” фермер хўжалигига нисбатан 105 822 АҚШ доллари
кредит асосий қарз, унга ҳисобланган 4070 АҚШ доллари кредит фоиз, жами 109 892
АҚШ доллари кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган гаров
мулкларига қаратиш тўғрисидаги 2022 йил 19 октябрь кунги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
АТБ “**********************” томонидан олдидан тўлаб чиқилган 24 000 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов