← Назад
Решение #740926 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 17 ноябрь
4-1701-2202/4776-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар«AFROSIYOB DISTRIBUTION” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар«BARAKA ELEKTRO FAYZ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили И.Скуридина
(ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди
биносида видеоконференқалоқа (Тошкент туманлараро иқтисодий суди
орқали) тизими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«AFROSIYOB DISTRIBUTION” масъулияти чекланган жамият (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва «BARAKA ELEKTRO FAYZ»
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 10 февралда №35-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга қуруқ чой
махсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса махсулот юборилганидан сўнг
30 кун ичида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган махсулотлар
юборилган, бироқ жавобгар етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирганлик важи
билан даъвогар судга жавобгардан 274 650 072 сўм асосий қарз,
137 325 036 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш
ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган шартномага асосан махсулотлар етказиб берилганлигини,
бироқ тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки
ва
ёзма
равишда
огохлантирилганлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга қуруқ чой махсулотлар етказиб
берган, жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар учун келишилган
муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан 2022 йил 11 февралдаги №8-сонли ҳисоб-фактурага
асосан 343 350 072 сўмлик қуруқ чой махсулотлари етказиб берилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 11 февралдаги №4-сонли тўлов
топшириқномасига асосан келишилган сумманинг 20 фоизи миқдорида
68 700 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган махсулот учун қолган тўловлар
амалга оширилмаган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан
2022 йил 3 августдаги №29-сонли талабномаси почта алоқа хизмати орқали
юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги шартнома, ҳисоб-фактура
ва тўлов топшириқномалари билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида
тўланмаганлиги учун шартноманинг 5.1-бандига асосан 137 325 036 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама этиб, пеня
миқдорини камайтириб 60 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим
топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини муҳокама этиб, олдиндан тўланган давлат божи тўловини
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига, шу билан бирга ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатини жавобгар ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундиришни
лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига
чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни,
4
гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу
бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128,170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
«BARAKA ELEKTRO FAYZ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
«AFROSIYOB DISTRIBUTION” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
274 650 072 сўм асосий қарз, 60 000 000 сўм пеня, олдиндан тўланган
8 239 502 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
«BARAKA ELEKTRO FAYZ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий
суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов