Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1427 Дата решения 17.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотекабанк давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Улуғнорда Мунисахон кўли фермер хўжалиги
Source ID 954019 Claim ID 2958812 PDF Hash 447fb78ae4ffa711... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 279-моддаси нинг 279 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2201/1427-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогар- АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида, жавобгарлар- “Улуғнорда Мунисхон кўли” фермер хўжалиги ва “Tsement trans” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили О.Мараимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТИБ “Ипотекабанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Улуғнорда Мунисхон кўли” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ва “Tsement trans” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади)лардан 394 030 875 сўм ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, жавобгар суд кунига қадарли ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба огоҳлантирилганлигини, суд кунига мавжуд қарздорликлар ортганлигини, жавобгарларни суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТИБ “Ипотекабанк” Истиқлол филиали ва “Улуғнорда Мунисхон кўли” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 20 августда №45-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, 950 000 000 сўм, шундан 700 000 000 сўм қисми 36 ой муддатгача, 6 ой имтиёзли давр билан, 250 000 000 сўм қисми 18 ой муддатгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 21 фоиз устама, шундан 700 000 000 сўм қисми учун 10,5 фоиз, 250 000 000 сўм қисми бўйича 5,25 фоизи Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация маблағлари ҳисобидан тўлаш шарти билан ўзига сунъий ҳавзалар ташкил этиш мақсадида ускуналар сотиб олиш, техника хизматидан фойдаланиш, қурилиш ишлари учун ҳамда омухта ем ва балиқ чавоқлари сотиб олиш учун пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса иловадаги жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2020 йил 20 августь куни нотариал тартибда тасдиқланган “Гаров шартномаси” имзоланган бўлиб, гаров шартномаси кўра, “Tsement trans” масъулияти чекланган жамиятига Андижон вилоят ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 2014 йил 23 июль куни берилган AAС№5313261-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами 130357003227, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами LZZ5EL3F4DW814650, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 60 618 SAA бўлган SINOTRUK русумли транспорт воситаси; Андижон вилоят ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 2014 йил 23 июль куни берилган AAС№5313258-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами 130357003179, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами LZZ5EL3F6DW814651, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 60 615 SAA бўлган SINOTRUK русумли транспорт воситаси; Андижон вилоят ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 2014 йил 23 июль куни берилган AAС№5313257-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами 130357003117, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами LZZ5EL3F8DW814652, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 60 614 SAA бўлган SINOTRUK русумли транспорт воситалари гаровга қўйилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотда жавобгарнинг 2022 йил 14 ноябрь кун ҳолатига қарздорлиги 409 295 239 сўмни ташкил этган. 2020 йил 20 августь кунги гаровга қўйилган мулкларни баҳолаш бўйича тузилган келишув далолатномасида 3 дона автотранспорт воситалари қиймати 1 187 500 000 сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур ҳолатда гаровдаги мулкларни тўлиқ ундирувга қаратилиши номутаносиб ҳисобланади. Мавжуд қарздорликни гаровдаги автотранспорт воситаларининг 2 таси етарли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги (янги тахрир) Қонунининг 26-моддасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкинлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд кредит таъминоти сифатида тақдим этилган қўшимча жавобгарга тегишли давлат рақам белгиси 60 618 SAA ва 60 615 SAA бўлган SINOTRUK русумли автотранспорт воситаларига қаратиш талабини қаноатлантиришни, давлат рақам белгиси 60 614 SAA бўлган SINOTRUK русумли автотранспорт воситаларига қаратиш талабини эса рад этишликни лозим топади. Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини бажариб, жавобгарга белгиланган кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 6.1.6-бандига кўра, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар тўланмаганда; ажратилган кредитнинг қайтариш турли сабабларга кўра таъминланмаган бўлиб қолган ҳолларда, шунингдек кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш мумкинлиги белгиланган. Жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни сурункали равишда амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарнинг 2022 йил 31 августь ҳолатига 280 000 000 сўм асосий кредит қарз, 97 133 533 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3 451 886 сўм фоиз, 12 806 969 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни жавобгар ва қўшимча жавобгардан ундиришни сўраган. Бироқ қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси расмийлаштирилмаган. Зеро, ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келишлиги белгиланган. Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборган олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 280 000 000 сўм асосий кредит қарз, 97 133 533 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3 451 886 сўм фоиз, 12 806 969 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни ундиришни, қўшимча жавобгардан ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан муддатида амалга оширилмаган кредит тўловлари учун 638 487 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд даъвогар томонидан талаб этилган пеня суммаси ҳисоб-китоби ўрганилган тўғри хисобланганлиги аниқланди. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан суд 638 487 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Улуғнорда Мунисхон кўли” фермер хўжалиги ҳисобидан АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига 280 000 000 сўм асосий кредит қарз, 97 133 533 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3 451 886 сўм фоиз, 12 806 969 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 638 487 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровдаги “Tsement trans” масъулияти чекланган жамиятига: - Андижон вилоят ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 2014 йил 23 июль куни берилган AAС№5313261-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами 130357003227, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами LZZ5EL3F4DW814650, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 60 618 SAA бўлган SINOTRUK русумли транспорт воситасига; - Андижон вилоят ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 2014 йил 23 июль куни берилган AAС№5313258-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами 130357003179, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами LZZ5EL3F6DW814651, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 60 615 SAA бўлган SINOTRUK русумли транспорт воситаларига қаратилсин. “Улуғнорда Мунисхон кўли” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 7 880 617,5 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев