← Назад
Решение #740955 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 312 | — | law | |
| ФК | 370 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 366 | — | code_article | |
| идаги ёзма таклиф ушбу кодекс | 370 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил -------- 4-1107-2201/------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси --------, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “----------------” АЖ манфаатиданинг жавобгар "-----------------" МЧЖ ҳисобидан 4 745
331 сўм закалат ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси “-----------------” АЖ манфаатида Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "-----------------" МЧЖ ҳисобидан
4 338 589 сўм бошланғич нарх пасайтирилганлиги учун закалат, 406 742
сўм бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида закалат пули жами 4 745
331 сўм закалат ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлар 2022 йил 06 октябрь куни жавобгар жамиятга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам
ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур
иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли
барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса,
асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги
ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг
69 - 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган
бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар пневматик
силиндр (пневмоцилиндр) товарларни 13 558 090 сўм нархни пасайтириб
бориш тартибидаги аукционда сотиб олиш учун эълон берган (лот
№1350263).
“Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш
тартиби тўғрисидаги” Низомнинг (№3016, 26.05.2018 й. шу даврда амалда
бўлган (бундан буён матнда Низом деб юритилади)) 34-банди 2-хатбошига
кўра, корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда
иштирок этишдан олдин ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги (ҲККП)
шахсий ҳисобрақамларига аукционнинг бошланғич нархдан 3% миқдорида
закалат маблағи ўтказилади.
Даъвогар ва жавобгарнинг ҳар бири аукцион бошланғич нархининг
3%, яъни 406 742 сўм закалатни ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобрақамида шакллантирган.
2021 йил 23 июлда ўтказилган аукционда 9 219 501 сўм нархда
товарни етказиб бериш бўйича жавобгар ғолиб деб топилиб, даъвогар
билан 216005/26-37634-3905 юр-сонли шартнома тузилган.
Низомнинг 41-банди 7-хатбошида “агар аукцион мобайнида
иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15 ва
ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи
томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча
закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши
шарт”-деб белгиланган. Шу сабабли жавобгар томонидан таклиф қилинган
нарх бошланғич нархдан 15%дан ортиқ паст бўлгани учун жавобгар
4 338 589 сўм қўшимча закалатни ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамида
шакллантирган (13 558 090-9 219 501).
“Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил
этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низомнинг
(№3015, 21.05.2018 й.) 42-банди 1-хатбошига кўра, Корпоратив
буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион натижасида тузилган
шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу
шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, беш иш куни
мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини
ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб
ҳисобланади. Шу сабабли, буюртмачи томонидан 9 219 501 сўм (100%)
маблағ ҲККПдаги ҳисоб рақамга ўтказилган.
Юқоридаги “Махсус ахборот портали операторининг давлат
харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти
тўғрисидаги” низомнинг 38-банди 3-хатбошига кўра, Аукцион ва электрон
дўкон ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган
закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки
белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади. Шу
сабабли, буюртмачининг 9 219 501 сўм маблағи, ижрочининг 4 745 331 сўм
(406 742+4 338 589) закалати оператор томонидан хатланган.
Шартномага кўра, ижрочи товарни буюртмачи томонидан товар учун
маблағ ҲККПдаги ҳисоб рақамига ўтказилган кундан бошлаб 30 иш куни
ичида етказиб бериш мажбуриятини олган.
томонидан оқибатсиз қолдирган.
“Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил
этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низомнинг
52-бандига кўра, Буюртмачи томонидан электрон дўкон ёки аукцион
орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу
шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати
тугагач уч иш кунидан сўнг:
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд
ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга
қадар банд қўяди;
корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган
маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади;
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг
тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд
қўяди;
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия
вазирлигига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шартлиги, 259-моддасида мажбуриятнинг
бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш,
кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада
назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлиги
қайд этилган.
Шунингдек, ФК 311-моддасининг биринчи қисмида шартнома
тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг
ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат
ҳисобланиши, ФКнинг 312-моддасининг иккинчи қисмида, агар
шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар
бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг
бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи
тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шартлилиги
белгиланган.
ФК 370-моддаси тўртинчи қисмига кўра, офертани акцептлаш учун
белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома
шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни
жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш
ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда
тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 366-моддаси бешинчи қисми бўйича агар
шартномани тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370-моддасининг
тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса,
шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Иштирокчининг закалат қўйиши унинг оферта шартларини тўлиқ
акцептлаганини билдиради ва тарафлар шартноманинг ёзма шаклига риоя
қилган ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шартнома шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмагани ҳамда жавобгарнинг
шакллантирган маблағлари ҲККПда закалат ўрнида қабул қилингани учун
суд даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг
118-моддаси
3-қисмида
даъвогар
тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд давлат божини жавобгардан ундиришни ва почта
харажатлари жавобгар зиммасига юклатишни лозим топди.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179,
180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг
234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
жавобгар "-----------------" МЧЖ ҳисобидан:
- “-----------------” АЖ фойдасига 4 745 331 сўм закалат ва 24 000 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро
варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
-------------