Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/371 Дата решения 17.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379792 Claim ID 2770002 PDF Hash f62cabbb93dfd37d... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 227-моддаси йилда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 2 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖК 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, “3-Чарх Камолон” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Х.Кучаров ва унинг ҳимоячиси “Chilonzor himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати Ш.Хамрахужаев, жабрланувчининг қонуний вакили М.Саидовнинг иштирокида, судланувчи Кучаров Хамза Нажимовичга нисбатан 1-1006-2504/371-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Кучаров Хамза Нажимович (Kucharov Xamza Najimovich), 1981 йил 15 майда Қашқадарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Ватандош МФЙ, Тезел-2, 1/1-уй, 46хонадонда яшайди, 24.01.2025 йилда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 25.01.2025 йилда озод қилинган, иш бўйича “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчи қонуний вакили, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Х.Кучаров 2024 йил 24 август куни соат тахминан 20:30ларда ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 Y 142 FB бўлган “Нексия” русумли транспорт воситасида Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги ТХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми 73-банди ва 77-банди 3-қисми, яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Ҳаракатланиш жараёнида, айниқса болалар, ногиронлар, қариялар ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, “Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганда, тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишнинг серқатновлигини, транспорт воситасининг ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олиб транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмаган ҳолда хавфсизликни таъминловчи тезлик билан бошқариши, Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларга амал қилмасдан, унинг ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонида ҳаракатсиз тўхтаб турган 1992 йилда туғилган пиёда Давлатов Туйқул Улуғбек ўғлини уриб юборган. Содир этилган йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда Т.Давлатов тан жароҳати олиб, шифохонада 2024 йил 2 ноябрда вафот этган. Судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йи 30 август кунидаги №6126Х-Хуж-сонли хулосасига кўра, пиёда Т.У.Давлатовда “травматик шок 3даражаси, аспирацион синдром, иккиламчи бош мия ишемияси, 2-даражали кома билан асоратланган, бош мия ёпик жарохати, бош мия огир даражали лат ейиши, диффуз-аксонал травмаси, бош мия коринчалари ичига конкуйилиши, юкориги жая суягини ва бурун суякларини ёпик синиб силжиши, юкориги лаб эзилиб-йиртилган яраси, кукрак кафаси ёпик жарохати, унг томонлама 1ковургани синиши, упкалар лат ейиши, чап умров суягини урта учлигидан ёпик синиб силжиши, чап кул билак суягини рта учлигидан ёпик синиб силжиши, умуртка погонаси ёпик жарохати, унг томонлама 1-2-кукрак умурткалари кундаланг сигини ёпик синиши, орка мия фаолиятини бузилишисиз, чап томонлама ков ва утиргич суякларини, чап томонлама куймич суягини ёпик синиши, тана, юз, кул ва оёклари шилинмалари” каби тан жарохати олганлиги, ушбу тан жарохатлари оғирлик даражасига кўра “Оғир” турдаги тан жароҳатларига киришлиги аниқланган. Ўтказилган Судга оид тиббий комиссиявий экспертизасининг 2024 йи 03 декабрь кунидаги №205-сонли (комиссион) хулосасига кўра, пиёда Т.У.Давлатовнинг ўлим сабаби, “Т.У.Давлатов йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг 24.08.2024 йилдан 10.09.2024 йилгача РШТЁИМда юқоридаги кўрсатилган жарохатлар ва уларнинг асоратлари: аспирацион синдром, бош мияни иккиламчи ишемияси, 2-даражали кома билан, шунингдек, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган “Гуллар чеҳраси” хусусий клиникасида 12.09.2024 йилдан 22.09.2024 йилгача “БМЁЖ. Бош мия лат ейиши. Мия ичи гематомаси. Кўкрак қафаси ўнг томонлама 1-қовурғаси, чап томонлама ёнбошқов-ўтирғич суякларини ёпиқ синиб битаётганлиги. Чап ўмров суяги, чап билак суяги ёпиқ синиб металл конструкция билан битаётганлиги ва уларнинг асоратлари “чап тирсак бўғими аралаш контрактураси, чап томонлама гемипарез” ташҳислари билан даволанганлигини инобатга олиб, Т.У.Давлатовнинг ўлими йўл-транспорт ходисаси натижасида олган бош мия ёпиқ жароҳати, оғир даражали бош мия лат ейиши, бош мия иккала яримшарлари кўплаб кичик контузион ўчоқлари, бош мия чап ён қоринчаси орқа шоҳига қон қуйилиши ва уларнинг асоратлари иккинчи даражали кома, бош мия иккиламчи ишемияси, ўткир нафас ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилидан 03.10.2024 йилда юз берган бўлиши мумкинлиги инкор этилмайди” деб кўрсатилган. Бундан ташқари; Т.У.Давлатовнинг танасида қуйдаги тан жарохатлар, “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мия иккала яримшарлари кўплаб кичик контузион ўчоқлари, бош мия чап ён қоринчаси орқа шоҳига қон қуйилиши; юқори жағ ва бурун суякларини икки томонлама ёпиқ силжиб синиши; қорин ёпиқ жароҳати, жигар ўнг бўлаги капсуласини юзаки ёрилиши (лапалоскопия, жигар ёрилган бўлагини коагуляция қилишдан кейинги ҳолат), гемоперитонеум; кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, ўнг томонлама 1-қовурғани синиши, ўпкалар лат ейиши, чап ўмров суягини ўрта учлигидан ёпиқ силжиб синиши(остеосинтез амалиётидан кейинги ҳолат); чап билак суягини ўрта учлигидан ёпиқ силжиб синиши(остеосинтез амалиётидан кейинги ҳолат); умуртқа поғонаси ёпиқ жароҳати, умуртқа поғонаси 1,2-кўкрак умуртқалари кўндаланг ўсиқларини ёпиқ синиши, орқа мия функциясини бузилишисиз; чап қўймич косачаси орқа деворини ёпиқ силжимасдан синиши, чап қов-ўтирғич суякларини силжимасдан синиши; тана, қўл ва оёқларни кўплаб шилинмалари; юқори лаб эзилиб-йиртилган яраси, ияк(даҳан) ва бурун соҳалари кесилган яралари, юз соҳаси шилинмалари ва юмшоқ тўқималарини лат ейиши; 3-даражали травматик шок, аспирацион синдром, бош мияни иккиламчи ишемияси, 2-даражали кома” каби тан жарохатлари аниқланган бўлиб, бу жароҳатлар ўтмас қаттиқ ҳамда ўткир кесувчи жисмлар таъсиридан тиббий ҳужжат ва қарорда кўрсатилган вақтда(ЙТҲ натижасида ҳам) ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Юқоридаги жароҳатлар етказалиш вақтида ҳаёт учун ҳавфли бўлган ва шу мезонга асосан оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланади. Ўтказилган судга оид автотехника экспертизасининг 2025 йил 20 январь кунидаги хулосасига кўра, “Ҳайдовчи Х.Н.Кучаров 0,6 метрли ёлланма оралиқ масофа танлаб ҳаракатланганлиги, техник нуқтаи назардан ҳавфсизликни таминлаш учун етарли бўлмаганлиги, ҳайдовчига нисбатан унинг олд томонида ва бир йўналишда ҳаракатсиз тохтаб турган пиёда тўсиқ хисобланиши ва ЙТХ содир этилган шароитда, яьни тунги вақтда кўча чироқлари ёритилмаган ҳолатда олд томон кўриниши 4-5 метрни ташқил қилганда танлаган ҳайдовчи томонидан 50-60 км/соат хавфсиз тезлик бўлиб ҳисобланмаслиги” кўрсатиб ўтилган. Судланувчи Х.Кучаров суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у ишсиз бўлгани сабабли “Яндекс” тармоғи орқали йўловчи ташиш билан шуғулланиши, 2024 йил 24 куни соат тахминан 20:30 ларда, ўзига тегишли, давлат рақами 01 Y 142 FB бўлган “НЕКСИЯ-2” русумли автомашинасида Тошкент шахар, Чилонзор туманидаги ТХАЙ кўчаси бўйлаб тахминан 50-60 км/ соат тезликда ҳаракатланиб кетаётганида, автомашинасининг олди чап бурчак ҳамда олди ойна қисмига бир жисм урилиб ойна қисми парчаланиб кетганидан сўнг, одам уриб юборганини билгани, машинасини тўхтатиб ундан тушганида пиёда Т.Далатовнинг ерда ҳушсиз ётганини кўргани, унинг нафас олаётганини ва шу билан бирга ичган ҳолатда эканини билгани, Т.Давлатовни йўловчи машина шифохонага олиб кетгани, ИИБ ходимлари келиб ундан бўлган холат юзасидан тушунтириш хати олгани ҳақида кўрсатув бериб, имконияти даражасида жабрланувчига моддий ёрдам бергани, Т.Давлатовнинг вафот этганини унинг яқинларидан эшитгани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароитини, марҳумнинг маракасига 6.000.000 сўм фуқаровий даъвогарга берганлигини, имкон қадар унинг оиласига ойма ой пул бериб турганлигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Қонуний вакил М.Саидов, суд мажлисида қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил 24 август куни, Тошкент шаҳрида шифоҳонада даволанаётган вақтида, соат тахминан 21:00 ларда жиянларидан бири қўнғироқ қилиб, жияни Т.Давлатов Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги ТХАЙ кўчасида машина уриб юборганини, ҳозирда РШТЁИМ да оғир ахволда ётганлигини айтишгани, эртаси куни эрталабдан шифохонага боргани, жияни Т.Давлатовнинг оғир ахволда ётгани, жиянини давлат рақами 01|Y142FB бўлган “НЕКСИЯ-2” русумли автомашинаси уриб юборганини билгани, бир неча кун ўтгач жияни Т.Давлатовни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетишгани, Бухоро вилоятида ҳам жияни шифохоналарда бир қанча вақт даволанганига қарамасдан соғлиғи яхши бўлмагани сабабли оламдан ўтгани, судланувчи Х.Кучаров жиянининг маъракаларига ёрдам кўрсатгани, ҳозирда қонуний вакил сифатида унга нисбатан ҳеч қандай даьво ва эътирозлари йўқлигини, судланувчи келгусида марҳум жияни оиласига ёрдам бериб туришига ишонишини билдириб ўтди. Гувоҳ Хатамова Рўзиой суд мажлисида ВКА режимида қуйидагиларни билдирди, яъни у марҳум Т.Давлетовнинг хотини эканлигини, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, яъни Гулмира 5 ёшда ва Мухаммаджон 4 ёшда якка ўзи боқувчиси бўлиб қолганлигини, судланувчи эри вафотидан кейин маркаларга ва уларга бир мунча ёрдам қилганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси борлигини, албатта ёрдамга мухтожлигини, хозирда хеч қаерда ишламаслигини, фақатгина судланувчининг ваъдасига ишониб қолганлигини, агар у ёрдам қилмаса фарзандлари билан қийналиб қолишини, судланувчидан 150.000.000 сўм ундириб беришни сўради. Суд, судланувчи Х.Кучаровнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий, изшунослик, автотехника экспертизалари хулосалари, ашёвий далил ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Х.Кучаровнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг транспорт воситасини бошқарувчи шахс бўла туриб, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида, одам ўлишига сабаб бўлишида ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Х.Кучаровга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, шахсини, оилали бўлиб, икки нафар фарзанди борлигини, жабрланувчи қонуний вакилининг даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 10 моддаси “Жавобгарлик муқаррарлиги” принципига таянган ҳолда, ЖК 266-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Суд, жабрланувчининг қонуний вакили М.Саидовнинг судланувчи Х.Кучаровга ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини инобатга олишни; -жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан келгусида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтиришни; -иш бўйича видеотасвирлар ёзилган CD дискини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Кучаров Хамза Нажимович (Kucharov Xamza Najimovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 1 (бир) йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 61-моддасига асосан тайинланган ҳар хил турдаги муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазолари алоҳида ижро этилсин. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 24 январдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Х.Кучаровга нисбатан қўлланилган “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида қамоққа олинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин. Жабрланувчининг қонуний вакили М.Саидовнинг судланувчи Х.Кучаровга ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Жабрланувчининг қонуний вакилига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Иш бўйича бир дона CD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчининг қонуний вакили ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга ва ва протест келтиришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи, судья: Аслига тўғри:__________ (имзо) Ф.Абдушукуров