Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2716 Дата решения 17.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олмалиқ кон-металлургия комбинати акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Фаст мовемент гроуп масъулияти чекланган жамияти
Source ID 939369 Claim ID 2973920 PDF Hash f880a65da1321b1e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур Кодекс 2034 8 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 312-моддаси ФКнинг 312 law
Ушбу кодекснинг 366-моддаси Ушбу кодекс 366 code_article
идаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370-моддаси идаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 17 ноябрь 4-1107-2201/-----сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси -------, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “----------------” АЖ манфаатиданинг жавобгар "-----------------" МЧЖ ҳисобидан 2 525 670 сўм закалат ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “-----------------” АЖ манфаатида Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "-----------------" МЧЖ ҳисобидан 2 392 740 сўм бошланғич нарх пасайтирилганлиги учун закалат, 132 930 сўм бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида закалат пули жами 2 525 670 сўм закалат ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар 2022 йил 06 октябрь куни жавобгар жамиятга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар тахометр товарларни 4 431 000 сўм нархни пасайтириб бориш тартибидаги аукционда сотиб олиш учун эълон берган (лот №1346218). тартиби тўғрисидаги” Низомнинг (№3016, 26.05.2018 й. шу даврда амалда бўлган (бундан буён матнда Низом деб юритилади)) 34-банди 2-хатбошига кўра, корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда иштирок этишдан олдин ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги (ҲККП) шахсий ҳисобрақамларига аукционнинг бошланғич нархдан 3% миқдорида закалат маблағи ўтказилади. Даъвогар ва жавобгарнинг ҳар бири аукцион бошланғич нархининг 3%, яъни 132 930 сўм закалатни ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобрақамида шакллантирган. 2021 йил 06 июлда ўтказилган аукционда 2 038 260 сўм нархда товарни етказиб бериш бўйича жавобгар ғолиб деб топилиб, даъвогар билан 213710/26-37469-3709 юр-сонли шартнома тузилган. Низомнинг 41-банди 7-хатбошида “агар аукцион мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт”-деб белгиланган. Шу сабабли жавобгар томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15%дан ортиқ паст бўлгани учун жавобгар 2 392 740 сўм қўшимча закалатни ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамида шакллантирган (4 431 000-2 038 260). “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низомнинг (№3015, 21.05.2018 й.) 42-банди 1-хатбошига кўра, Корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади. Шу сабабли, буюртмачи томонидан 2 038 260 сўм (100%) маблағ ҲККПдаги ҳисоб рақамга ўтказилган. Юқоридаги “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низомнинг 38-банди 3-хатбошига кўра, Аукцион ва электрон дўкон ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади. Шу сабабли, буюртмачининг 2 038 260 сўм маблағи, ижрочининг 2 525 670 сўм (132 930+2 392 740) закалати оператор томонидан хатланган. Шартномага кўра, ижрочи товарни буюртмачи томонидан товар учун маблағ ҲККПдаги ҳисоб рақамига ўтказилган кундан бошлаб 15 иш куни ичида етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогарнинг 2021 йил 09 сентябрдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирган. “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низомнинг 52-бандига кўра, Буюртмачи томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг: бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди; корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади; корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди; бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги, 259-моддасида мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлиги қайд этилган. Шунингдек, ФК 311-моддасининг биринчи қисмида шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланиши, ФКнинг 312-моддасининг иккинчи қисмида, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шартлилиги белгиланган. ФК 370-моддаси тўртинчи қисмига кўра, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 366-моддаси бешинчи қисми бўйича агар шартномани тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. Иштирокчининг закалат қўйиши унинг оферта шартларини тўлиқ акцептлаганини билдиради ва тарафлар шартноманинг ёзма шаклига риоя қилган ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмагани ҳамда жавобгарнинг шакллантирган маблағлари ҲККПда закалат ўрнида қабул қилингани учун суд даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, суд давлат божини жавобгардан ундиришни ва почта харажатлари жавобгар зиммасига юклатишни лозим топди. Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179, 180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг 234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. жавобгар "-----------------" МЧЖ ҳисобидан: - “-----------------” АЖ фойдасига 2 525 670 сўм закалат ва 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. --------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. ------------