Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1913 Дата решения 17.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқоричирчиқ туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Равон озод ривож масъулияти чекланган жамияти
Source ID 961012 Claim ID 2963126 PDF Hash 7d6dca7e27f978f6... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 212-моддаси нинг 212 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/1913-сонли иш 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар Юқоричирчиқ туман ҳокимлигининг жавобгар “Ravon Ozoda Rivoj” МЧЖга нисбатан “Енгил типдаги иссиқхона” қурилиши учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ер майдонининг қишлоқ хўжалик харитаси 1704қ-контурида 0,33 гектар қисмида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан ноқонуний қурилган бостирма, маъмурий бино, омборхона, бетон ҳовли ва бошқа қурилмаларни ўзининг ҳисобидан буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Акбаров (2022 йил 25 апрелдаги 148сонли ишончнома), учинчи шахс Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри агентлиги Юқоричирчиқ туман бўлими вакили Ф.Маражапов (2022 йил 16 сентябрдаги 01-2139-сонли ишончнома) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ravon Ozoda Rivoj” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҳудудида “Енгил типдаги иссиқхона” қурилиши учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ер майдонининг қишлоқ хўжалик харитаси 1704қ-контурида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан асоссиз 0,33 гектар қисмида бостирма, маъмурий бино, омборхона, бетон ҳовли ва бошқа қурилмалар қурганлигини баён қилиб, жавобгарнинг зиммасига ушбу қурилмаларни ўзининг қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри агентлиги Юқоричирчиқ туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, 0,33 гектар ер майдонида ноқонуний тарзда қурилган бостирма, маъмурий бино, омборхона, бетон ҳовли ва бошқа қурилмаларни жавобгарнинг ҳисобидан бузиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили жавобгар томонидан 0,33 гектар ер майдонида қурилган бостирма, маъмурий бино, омборхона, бетон ҳовли ва бошқа қурилмалар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида тегишли идоралардан рухсат олмасдан қурилган иморат эканлигини билдириб, мазкур қурилмаларни жавобгарнинг ҳисобидан бузиб ташлаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда тилхат орқали хабардор этилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 981-сонли қарорининг ижроси юзасидан Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҳудудида мониторинг кузатув ишларини амалга ошириш 2 жавобгар қонун талабларига зид равишда қишлоқ хўжалик харитасининг 1704қ-контурида “Енгил типдаги иссиқхона” қурилиши учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ер майдонининг 0,33 гектар қисмида бостирма, маъмурий бино, омборхона, бетон ҳовли ва бошқа қурилмалар қурганлиги аниқланган. Ваколатли орган томонидан жавобгарга қурилган қурилмаларининг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган, шунингдек ушбу иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилган. Ушбу далолатнома нусхаси жавобгар вакилига топширилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга огоҳлантириш хати юборилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани 15 кун муддат ичида бузиб ташлаш ҳақида кўрсатма берилган бўлса-да, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморат ўз ҳисобидан бузиб ташланмаган. Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, 3 бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига асосан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш: қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини; икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини; икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уйжойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини; шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Ёшлик м.ф.й. ҳудудида жавобгарга тегишли 0,33 гектар ер майдонида лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилмасдан ўзбошимчалик билан қурилган иморат эканлиги ўз исботини топди. Юқорида баён этилган асосларга кўра, жавобгарга тегишли мазкур қурилмалар ўз ҳисобидан бузиб ташланиб ер майдони ўз ҳолига қайтарилиши лозим. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. 4 этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг давлат божи ставкаларининг б-бандига кўра иқтисодий судларга номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Демак, даъво асосли деб топилганганлиги боис суд жавобгардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,170, 176-179 ҳамда 184моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво қаноатлантирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Ёшлик м.ф.й. ҳудудида “Енгил типдаги иссиқхона” қурилиши учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ер майдонининг қишлоқ хўжалик харитаси 1704қ-контурида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 0,33 гектар ер майдонида ноқонуний қурилган бостирма, маъмурий бино, омборхона, бетон ҳовли ва бошқа қурилмалар “Ravon Ozoda Rivoj” МЧЖ ҳисобидан бузиб ташлансин. “Ravon Ozoda Rivoj” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 5