Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/208 Дата решения 17.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 376672 Claim ID 2743393 PDF Hash 09f2e4857fce4478... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
январда ЖПКнинг 224-моддаси январда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг169-моддаси збекистон Республикаси ЖКнинг 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу м… бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/208 2025 йил апрель ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи З.Ғаффарова ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Г.Шермухамедоваларнинг иштирокида, Ғаффарова Замира Мойлиевнага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ғаффарова Замира Мойлиевна (G’AFFAROVA ZAMIRA MOYLIYEVNA), 1981 йил 12 январда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оиласи билан ажрашган, икки нафар фарзанди бор, муқаддам жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2017 йил 20 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2019 йил 24 январдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 4 ой 05 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “Нурафшон” маҳалласи, 48-уй, 25-хонадонда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 29-уй, 21-хонадонда яшовчи, 2024 йил 02 январда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича "муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 11 мартдаги ажрими билан "муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, 1 жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни куни соат 10:00ларда ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, ўзи тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келган Чилонзор тумани, “Хайробод” маҳалласи, 228/4-уйнинг иккинчи қаватида жойлашган ётоқхонага ғайриқонуний равишда кириб, сандиқ ичида сақланаётган Шермухамедова Гўзал Нурмаматовнага тегишли баҳоси 750 АҚШ доллари (9.690.000 сўм) бўлган, оғирлиги 15 грамм бўлган эркаклар тилла узуги ва 5.000 АҚШ долларини (64.600.000 сўм) ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Судланувчи З.Ғаффарова суд мажлисида, айбига қисман иқрорлигини билдириб, 2024 йил май ойидан буён Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Хайробод” маҳалласи, 228/4-уйнинг ертўласида тикувчилик билан шуғулланганлиги, ушбу хонадонда уй эгаси Шермухамедова Гўзал опа ҳамда уларнинг Азиз ва Абдулазиз исмли фарзандлари истиқомат қилиши, бир куни Г.Шермухамедова унга уйдаги хоналарнинг калитларини алмаштирганлигини айтганлиги, 2024 йил 27 декабрь куни у уйнинг биринчи қаватида бўлган вақтида меҳмонхонада бир тўплам калитни кўрганлиги, калитлар орасида кичик ҳажмдаги янги ясалган калит бўлганлиги, шунда у ушбу калитлар тўплами орасидан ушбу кичик ҳажмдаги калитни ажратиб олганлиги ва келгусида ушбу хонадондан пул ўғирлаб олиш мақсадида ёнида сақлаб юрганлиги, эртаси куни, яъни 2024 йил 28 декабрь куни эрталаб Г.Шермухамедова ва унинг фарзандлари қариндошлари вафот этганлиги сабабли таъзияга боришаётганликларини айтиб, уйдан чиқиб кетишганлиги, у иккинчи қаватга чиққанида ўнгдан иккинчи эшикни ўғирлаб олган калит билан очганлиги ва хонанинг чап бурчагида сандиқ турганлигини кўрганлиги, сандиқ қулф ҳолатда турган бўлганлиги, у ертўлага бориб, у ердан қизил рангли хўжалик буюмини (отвёрткани) олиб, иккинчи қаватга сандиқ турган хонага чиққанлиги ва сандиқнинг михларини “отвёрка” ёрдамида очиб, сандиқнинг чап чеккасида резинкага боғлаб қўйилган АҚШ долларидаги пулларни кўрганлиги, у пулларни санаб кўрганида 5.000 АҚШ доллари чиққанлиги, у пулларни ўғирлаб олиб, кечки пайтгача ўз ишлари билан шуғулланиб юрганлиги, шу куни кечки пайт қизи билан ушбу уйдан чиқиб, Қашқадарё вилоятидаги яшаш уйиларига кетганликлари, у ушбу 5.000 АҚШ долларидан 3.400 АҚШ долларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги, 2025 йил 02 январь куни яшаш хонадонига ИИО ходимлари келишиб, уни қўлга олишганлиги, ИИО ходимлари у ўғирлаб олган пулларидан қолган 1.600 АҚШ долларини расмийлаштириб олишганлиги, 750 АҚШ доллари бўлган эркаклар тилла 2 узугини ўғирламагани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, етказилган моддий зарардан 2.060 АҚШ долларини қоплаш имкони йўқлигини маълум қилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Жабрланувчи Г.Шермухамедова суд мажлисида, 2024 йил май ойида “OLX” платформасига кириб, уйида ишлаш учун тикувчи аёл керак эканлиги ҳақида эълон қўйганлиги, шу эълон бўйича исми-шарифи кейин унга маълум бўлган Ғаффарова Замира яшаш уйига келганлиги, сўнгра Замира билан шериклик асосида ишлашни бошлаганликлари, Замира уйига келгач, уйидан тилла-узуклар ва пуллар йўқолишни бошлаганлиги, сўнг, у ўзига тегишли 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни уйининг иккинчи қаватидаги ўнгдан иккинчи хонада бўлган сандиқнинг ичига яшириб қўйганлиги ва барча хоналарнинг калитларини алмаштирганлиги, бу ҳақида Замирага айтганлиги, бир куни у меҳмонхонага калитлар тўпламини қолдириб кетиб, қайтиб келганида тўплам орасида уйининг иккинчи қаватида бўлган хонанинг калити йўқолганлигини билганлиги, 2024 йил 28 декабрь куни у оила аъзолари билан яқин қариндоши вафот этганлиги сабабли унинг жанозасига уйдан чиқиб кетишганлиги, уйда Замиранинг бир ўзи ёлғиз қолганлиги, шу куни кечки пайт уйга қайтиб келганида Замира уйда ёлғиз бўлганлиги, 2024 йил 29 декабрь куни Замира янги йилни нишонлаш мақсадида уларнинг уйидан чиқиб, Қашқадарё вилоятидаги уйига кетганлиги, 30 декабрь куни у сандиқнинг ичига пул қўшиб қўйиш мақсадида сандиқ турган хонага хонага кириб, сандиқнинг устидан кўрпа-тўшакларни пастга туширганида сандиқнинг михлари суғуриб ташланган ва сандиқнинг ўрта қисми очиқ ҳолатда эканлигини кўрганлиги, сўнгра, у у ерда бўлган 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ва 15 граммлик эркаклар узуги жойида йўқлигини билганлиги, шундан сўнг, у мазкур ҳолат бўйича “102” қисқа рақамига мурожаат қилганлиги, шунданг кейин дастлабки тергов даврида 3.690 АҚШ доллари қайтарилганлиги, ҳозирги кунда 2.060 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарар қопланмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган зарарни судланувчи З.Ғаффаровадан ундириб, қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. Суд, судланувчи З.Ғаффарованинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, ашёни олиш, нарсани кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган текшириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва 3 ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи З.Ғаффарованинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “ўғирлик, яъни уй-жой, омборхона ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, жабрланувчи Г.Шермухамедовага тегишли, анча миқдордаги баҳоси 750 АҚШ доллари (9.690.000 сўм) бўлган, оғирлиги 15 граммга тенг эркаклар тилла узуги ва 5.000 АҚШ долларини (64.600.000 сўм) яширин равишда талон-торож қилиш” жиноят аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, З.Ғаффаровага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, аёл киши эканлигини, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, моддий зарар қисман қопланган бўлса-да, жабрланувчининг даъвоси борлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50моддаси 6-қисми талабига амал қилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашни лозим топади. Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарни ундириш масаласини муҳокама қилиб, ҳукм чиқариш кунида 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати (12.994,59 сўм)дан келиб чиқиб, судланувчи З.Ғаффаровадан жабрланувчи Г.Шермухамедованинг фойдасига қопланмай қолган 26.768.855 сўм (2.060 АҚШ доллари) моддий зарарни ундиришни; - ашёвий далил деб эътироф этилган 16 дона 100 АҚШ доллари купюрасидаги пул маблағлари жабрланувчи Г.Шермухамедовага тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни; - ашёвий далил деб эътироф этилган хўжалик буюми (отвёртка) ва “Sora Kilit” ёзуви туширилган калитни ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ғаффарова Замира Мойлиевна (G’AFFAROVA ZAMIRA MOYLIYEVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил муддатга 4 62-моддасига асосан З.Ғаффаровани ушлаб турилган бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва ўташ учун 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Тайинланган жазо манзил-колонияларида ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 11 мартдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи З.Ғаффаровага нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи Ғаффарова Замира Мойлиевнадан жабрланувчи Шермухамедова Гўзал Нурмаматовнанинг фойдасига 26.768.855 сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 16 дона 100 АҚШ доллари купюрасидаги пул маблағлари жабрланувчи Г.Шермухамедовага тилхат асосида қайтарилганлиги инобатга олинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган хўжалик буюми (отвёртка) ва “Sora Kilit” ёзуви туширилган калит ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Жабрланувчи Г.Шермухамедовага етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 5 А.А.Мухиддинов