Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1912 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI BOJXONA BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
Source ID 948021 Claim ID 2961333 PDF Hash b6342de2989d027f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 485-моддаси онуни 485 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онунининг 861-моддаси онуни 861 law
МСИЮтК 156-моддаси МСИЮтК 156 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 2022 йил 15 ноябрь 4-1105-2201/1912-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси давлат ижрочиси М.Н.Жалиловнинг 2022 йил 8 августдаги “Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳисоб рақамига қўйилган 2022 йил 8 августдаги 13401886-сонли, 13401887-сонли ҳамда 134002282-сонли инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш ва ундирилган пул маблағларини Тошкент вилояти божхона бошқармасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакиллари Б.Шадманов, Д.Сайдалиев (2022 йил 29 августдаги 20/14-22-04951-сонли ишончнома), жавобгар вакиллари Э.Нарбаев, З.Эргашев (2022 йил 14 ноябрдаги 10/1-567/22-сонли ишончнома), учинчи шахс вакиллари Ж.Санжаров (тугатиш бошқарувчиси), А.Наврузов (2022 йил 8 ноябрдаги 28-сонли ордер), жамият собиқ раҳбари А.Адилов ҳамда таъсисчиси А.Абдуллаев иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошкент вилояти божхона бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси давлат ижрочиси М.Н.Жалиловнинг 2022 йил 8 августдаги “Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳисоб рақамига қўйилган 2022 йил 8 августдаги 13401886-сонли, 13401887-сонли ҳамда 134002282-сонли инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш ва ундирилган пул маблағларини Тошкент вилояти божхона бошқармасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Olmos Qurilish Invest” МЧЖ (матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, иш бўйича ёзма фикр ҳамда даъво аризасига қўшимча тақдим этиб, жавобгар томонидан қабул қилинган қарор ва даъвогарнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари нотўғри қўйилганлиги, даъвогар 4-1105-2202/187-сонли ижро варақада қарздор сифатида эътироф этилмаганлиги, унинг мол-мулкидан ундириш белгиланмаганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 485-моддаси талаблари бузилганлигини, унга кўра ўзаро ҳисоб китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда амалга оширилиши белгиланганлиги, жавобгарнинг 2022 йил 5 августдаги билдиришномасига даъвогар томонидан 2022 йил 8 август куни асослантирилган ҳолда жавоб берилганлиги, қарздорликнинг мол-мулки етарли бўлсада, даъвогар ҳисоб рақамларига қаратиш қонунийлиги ўрганилмаганлиги, шошма-шошарлик билан ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилиб инкассо асосида пул маблағини ечиб олганлигини маълум қилиб, даъво аризасига қўшимчани иш юритувига қабул қилиш ҳамда даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Шу билан бирга, даъвогар вакиллари қарорни ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиб, тиклашни сўраган. Жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, ижро ҳаракатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилганлиги, даъвогар ва учинчи шахс ўртасида 2021 йил 20 ноябрда қарздорликни ўзаро таққослаш далолатномаси имзоланганлиги ва ундан кейин бошқа ишлар амалга оширилмаганлиги, учинчи шахс томонидан бир тарафлама далолатнома тақдим этилганлиги, давлат ижрочиси томонидан қонун қоирасида ҳаракат қилинганлиги, даъвогарга билдиришнома тақдим этилганлиги, билдиришномага қарзи йўқлигини тасдиқловчи маълумотларни илова қилинмаганлигини маълум қилиб, қарор устидан шикоят қилиш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли даъво аризасини рад этишни сўради. Учинчи шахс вакиллари даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 ноябрда ўзаро таққослаш далолатномаси имзоланганлиги ва даъвогар ушбу далолатномага кўра учинчи шахсдан 1 097 514 391сўм қарздорлиги мавжудлигини тан олганлиги, шу аснода 2022 йил 20 июлда бир тарафлама қарздорликни таққослаш далолатномасини тузиб ижрога тақдим этганлиги, давлат ижрочиси билан биргаликда даъвогарга билдиришнома тақдим этганлиги, бироқ даъвогар қарзини тўлашдан бош тортганлиги боис мажбурий ундириш чоралари кўрилганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги 2 асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасига қўшимчани иш юритувига қабул қилиш ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 157-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво талабига аниқлик киритиш мақсадида ундирилиши белгиланган сумма миқдори 1 097 514 391 сўм эканлиги ҳақидаги даъво аризага қўшимчасини иш юритувига қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 апрелдаги 4-1105-2202/187-сонли ҳал қилув қарорига асосан чиқарилган 2022 йил 11 майдаги ижро варақаси юзасидан учинчи шахсдан 667 326 395 сўм асосий қарз, 80 000 000 сўм пеня, 17 346 538,7 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати билан боғлиқ қарздорликларни “Tus Buero” МЧЖ фойдасига ундириш бўйича 2022 йил 1 август куни бирлаштирилган 110022011723сонли йиғма ижро иши доирасида жавобгар вакили инспектор М.Жалилов томонидан 2022 йил 8 август куни “Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, шу куни 13401886-сонли, 13401887-сонли ҳамда 134002282-сонли инкассо топшириқномалари орқали даъвогар ҳисобидан 1 097 514 391 сўм пул маблағи ечиб олинган. Мазкур ҳолатдан норози бўлган даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 861-моддасига кўра иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 2019 йил 24 декабрдаги 24-сон қарорининг 19-бандига кўра, аризанинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларни 3 ўтказиб берилиши уни қайтариш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолларда ариза иш юритишга қабул қилиниб, мазмунан кўриб чиқилиши лозим. Суд ҳар бир иш бўйича аризачи томонидан қонун билан белгиланган судга мурожаат қилиш муддатларига риоя қилинганлигини аниқлаши, мазкур муддатлар бузилганда эса, манфаатдор шахс ушбу ҳолатга эътибор қаратганлигидан қатъи назар уларнинг ўтказиб юборилиши сабабларини муҳокама қилиши лозим. Судга мурожаат қилиш муддати аризачига қуйидагилар маълум бўлган куннинг эртасидан бошланади: унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги; унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишга тўсиқлар вужудга келтирилганлиги; унинг зиммасига бирор-бир мажбурият юкланганлиги. Судга мурожаат қилиш муддатига риоя қилиниши масаласи ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга ҳолат эканлиги сабабли, уни тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги хулосалар, МСИЮтК 156-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра суднинг ҳал қилув қарорида асослантирилиши лозим. Агар судга мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган ёки ўтказиб юборилган муддатни тиклаш суд томонидан рад этилган бўлса, аризани қаноатлантириш рад қилинади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогар томонидан судга мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилганлиги, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома ўрганилганда далилларни тўплаш учун вақт кетганлиги, МИБ ходимларининг хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топиш учун маъмурий судга мурожаат қилганлиги, қолаверса, бошқарма юридик хизмат ходимларининг иш ҳажми кескин ошиб кетганлиги судга мурожаат қилишга тўсқинлик қилмаслиги сабабли суд даъвогарнинг шикоят қилиш муддатини узрли деб топиш ҳақидаги важлари билан келишмайди. Шу сабабли суд ушбу илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг давлат ижрочиси М.Н.Жалиловнинг 2022 йил 8 августдаги “Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ушбу талаблар рад этилганлиги натижасида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳисоб рақамига қўйилган 2022 йил 8 августдаги 13401886-сонли, 13401887-сонли ҳамда 134002282сонли инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш ва ундирилган пул маблағларини Тошкент вилояти божхона бошқармасига қайтариш тўғрисидаги талабларини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бироқ, суд иш ҳолатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборишни лозим топади. 4 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига кўра давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, ундан давлат божи ундирмасликни ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 169, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, қилади: Тошкент вилояти божхона бошқармасининг даъво аризасига қўшимчаси иш юритувига қабул қилинсин ҳамда шикоят қилиш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент вилояти божхона бошқармасининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати Тошкент вилояти божхона бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Иш бўйича чиқарилган хусусий ажрим Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 5