Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1905 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат кадастр агентлиги Ответчик / Подсудимый Корасув Сантехбаза масъулияти чекланган жамияти
Source ID 959423 Claim ID 2957371 PDF Hash ac560056300580a0... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 212-моддаси нинг 212 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/1905-сонли иш 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар “Qorasuv-Sanoat-Tex” МЧЖга нисбатан Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Гулистон ҳудуди, “Дархан” МФЙдаги қишлоқ хўжалик харитасининг 6224қ-контуридаги туман захира ерларидан белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 0,20 гектар ер майдонида ноқонуний қурилган нотурар бино-иншоотларни ўзининг ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини туман захирасига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Маражапов (2022 йил 16 сентябрдаги 01-2139-сонли ишончнома), жавобгар вакили О.Наврўзов (раҳбар) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Qorasuv-Sanoat-Tex” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Гулистон ҳудуди “Дархан” МФЙда қишлоқ хўжалик харитасининг 6224қ-контуридаги туман захира ерларидан белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан асоссиз 0,20 гектар ер майдонида нотурар биноиншоотлар қурганлигини баён қилиб, жавобгарнинг зиммасига ушбу қурилмаларни ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини туман захирасига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан Юқоричирчиқ туман ҳокимияти ва Юқоричирчиқ туман ҳокимиятининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўлими қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, 0,20 гектар ер майдонида ноқонуний тарзда қурилган нотурар бино-иншоотларни жавобгарнинг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини туман захирасига қайтариш мажбуриятини юклашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, мазкур ерлар Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2009 йил 3 апрелдаги қарори билан жавобгарга ажратиб берилганлиги, туман ҳокимининг 2017 йил 29 сентябрдаги 1965-сонли қарори билан 2009 йил 3 апрелдаги қарор бекор қилиниб, ер участкаси туман захирасига қайтарилганлиги, жавобгар томонидан туман ҳокимининг мазкур қарори устидан Нурафшон туманлараро маъмурий судига шикоят қилинганлиги, маъмурий суд томонидан туман ҳокимининг 2017 йил 29 сентябрдаги 1965-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, ҳокимият зиммасига жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини қайта муҳокама қилиш мажбурияти юклатилганлиги, тез орада нотурар бино-иншоотларга ҳам тегишли рухсатномалар олишинини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган учинчи шахс Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги, Юқоричирчиқ туман ҳокимлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўлими суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш 2 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 981-сонли қарорининг ижроси юзасидан Кадастр агентлиги томонидан Юқоричирчиқ тумани, “Дархан” МФЙ ҳудудида мониторинг кузатув ишларини амалга ошириш жараёнида мазкур ҳудудда фаолият юритиб келаётган жавобгар қонун талабларига зид равишда қишлоқ хўжалик харитасининг 6224қ-контуридаги туман захира ерларидан белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 0,20 гектар ер майдонида ноқонуний нотурар бино-иншоотлар қурганлиги аниқланган. Ваколатли орган томонидан жавобгарга қурилган қурилмаларининг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган, шунингдек ушбу иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилган. Ушбу далолатнома нусхаси жавобгар вакилига топширилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга огоҳлантириш хати юборилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани 15 кун муддат ичида бузиб ташлаш ҳақида кўрсатма берилган бўлса-да, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморат ўз ҳисобидан бузиб ташланмаган. Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. 3 қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига асосан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш: қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини; икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини; икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уйжойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини; шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, “Дархан” МФЙ ҳудудида жавобгарга тегишли 0,20 гектар ер майдонида лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилмасдан ўзбошимчалик билан қурилган иморат эканлиги ўз исботини топди. 4 тегишли мазкур қурилмалар ўз ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Бундан ташқари, даъвогарнинг ер майдонини туман захирасига қайтариш талаби муҳокама қилинганда, мазкур ерлар Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2009 йил 3 апрелдаги қарори билан жавобгарга ажратиб берилганлиги, туман ҳокимининг 2017 йил 29 сентябрдаги 1965-сонли қарори билан 2009 йил 3 апрелдаги қарор бекор қилиниб, ер участкаси туман захирасига қайтарилганлиги, жавобгар томонидан туман ҳокимининг мазкур қарори устидан Нурафшон туманлараро маъмурий судига шикоят қилинганлиги, маъмурий суд томонидан мазкур шикоят юзасидан 5-1101-2202/1070-сонли иш қўзғатилиб, 2022 йил 21 июлдага ҳал қилув қарорига асосан туман ҳокимининг 2017 йил 29 сентябрдаги 1965-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги, ҳокимият зиммасига жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини қайта муҳокама қилиш мажбурияти юклатилганлиги аниқланди. Демак, даъвогарнинг ер майдонини туман захирасига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда давлат божини уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг давлат божи ставкаларининг б-бандига кўра иқтисодий судларга номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Демак, даъво асосли деб топилганган қисми бўйича суд жавобгардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни ҳамда рад этилган қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сонли қарорига асосан даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. 5 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси процессуал кодексининг 118,170, 176-179 моддаларини қўллаб, суд Иқтисодий ҳамда 184- Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Дархан” МФЙдаги қишлоқ хўжалик харитасининг 6224қ-контурида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 0,20 гектар ер майдонида ноқонуний қурилган нотурар бино-иншоотлар “Qorasuv-Sanoat-Tex” МЧЖ ҳисобидан бузиб ташлансин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Qorasuv-Sanoat-Tex” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 6