Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4793 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BAHT TEXTILE ANDIJON масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MERITTEX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 952232 Claim ID 2964867 PDF Hash aa9351f341f4fb07... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2202/4793-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар- «Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- «Merittex” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Қ.Курбанов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Merittex» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 37 134 956,72 сўм асосий қарз, 5 570 243 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шартномага кўра жавобгарга махсулот етказиб бериш бўйича пул маблағлари ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли қарздорликни ундириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилини тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2021 йил 3 март куни № 47-сонли махсулот етказиб бериш шартномаси расмийлаштирилган. Шартнома асосида даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2021 йил 3 мартдаги №147-сонли тўлов топшириқномаси билан 70 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Шартноманинг 7.1-бандига кўра, даъвогар келишилган суммани 15 фоизини тўлаб берганидан сўнг жавобгар 60 кун ичида махсулотни етказиб бериш мажбуриятини олган. 2021 йил 28 апрелдаги №7-сонли ҳисоб фактурага кўра жавобгар томонидан даъвогарга 10 500 006 сўмлик, 2021 йил 25 майдаги №12-сонли ҳисоб фактурага кўра 22 365 037,27 сўмлик сода махсулотлари етказиб берилган. Солиштирма далолатномага асосан 2022 йил 5 октябрь куни ҳолатига даъвогарнинг жавобгарда 37 134 956,72 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 16 февралдаги №34-сонли талабномаси почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 134 956,72 сўм ундириш лозим бўлади. Шартноманинг 10.2-бандига кўра махсулот ўз вақтида етказиб берилмаганда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорида, аммо умумий сумманинг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган тартибда пеня тўланиши белгиланган. Даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун 5 570 243 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 134 956,72 сўм асосий қарз, 5 570 243 сўм пеня, олдиндан тўланган 854 584 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 437, 449-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Жавобгар «Merittex» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар »Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 134 956,72 сўм асосий қарз, 5 570 243 сўм пеня, 854 584 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов