← Назад
Решение #741628 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 832 | — | law | |
| ФКнинг | 833 | — | law | |
| дори ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 ноябрь 4-1706-2201/1216-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “....................” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “....................” фермер хўжалигига нисбатан 60 400 490,76 сўм асосий
қарз, 6 040 049 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ............... (2022 йил 21 апрель кунги 272-сонли ишончнома
асосида, ВКА режимида Тошкент туманлараро иқтисодий суди), жавобгар вакили
..................
(2022
йил
14
ноябрь
кунги
2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида, Тошкент
туманлараро иқтисодий суди АКТ ходими .................нинг кўмагида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “....................” маъсулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“....................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади)га
нисбатан
60
400
490,76
сўм
асосий
қарз,
6 040 049 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво
аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида видеоконференцалоқа режмида иштирок этган даъвогар
вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида билдирилган
важларни такрорлаб, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга
даъво ариза киритилганидан кейин ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, асосий қарз ва пеняни тўлиқ ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб,
ҳақиқатан ҳам тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан суғориш
ускуналари етказиб берилганлигини, даъвогар хизмат кўрсатганлик учун электрон
ҳисобварақ
тасдиқланганлигини,
бироқ,
қарздорлик
мавжудлигини
билмаганликларини, неустойка миқдорининг кўпайиб кетишига даъвогарнинг ҳам
айби борлигини инобатга олиб, пеняни қонун доирасида камайтириб беришни
сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (воситачи) ва жавобгар
(комитент) ўртасида 2019 йил 18 декабрда 51/2019-сонли “томчилатиб суғориш
тизими олиш бўйича” воситачилик шартномаси (бундан баён матнда шартнома
деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, воситачи комитент топшириғига кўра
мукофот эвазига ўз номидан комитент учун, аммо комитент ҳисобидан етказиб
берувчи томонидан 21 гектар суғориладиган ер майдонига “томчилатиб суғориш
тизими” (бундан кейин “товар” деб аталади) ни алоҳида партияда, миқдорда ва
спецификацияда келишилган ассортиментда сотиб олиш бўйича импорт
битимларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 3.1 бандига кўра, товар учун дастлабки тахминий нарх этиб,
ҳар бир гектар учун 2100 АҚШ долларидан, жами 420 605 955 сўм белгиланган.
Тўлов муддати тўлаш учун хисоб тақдим этилган кундан бошлаб
5 кун ичида, олдиндан тўланадиган тўлов суммаси товар қийматининг 15 фоиз
миқдорида, томчилаб суғориш тизимини жорий этиш ишлари бошланган пайтда
юқорида кўрсатилган товар учун 3 банк иш куни ичида 45 фоиз олдиндан тўлов
амалга оширилиши, товар партиясининг энг сўнгги 40 фоиз қиймати учун тўлов
воситачи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган куни амалга
оширилиши келишилган.
Шартноманинг 4.1 бандига кўра, шартнома бўйича топшириқни бажариш
учун комитент юкни қабул қилиб олувчи деб хисобланувчи комитентнинг
Ўзбекистон Республикаси худудидаги манзилга кириб келган товар партияси
қийматидан (шартноманинг 3.1 бандига мувофиқ) воситачига 13.5 фоиз миқдорида
Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўлов амалга ошириладиган
кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўловни
амалга ошириши белгиланган.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан чет эл валютасида етказиб бериладиган
товар қийматининг ҳақиқий якуний қиймати товар Ўзбекистон Республикаси
эркин божхона режимига (ИМ-40) ўтказилган божхона юк декларацияси
расмийлапштирилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада
ҳисобланган суммадан келиб чиқиши белгиланган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан жавобгар учун Туркиянинг
“GREEN AGRO VE DIS TICARET LIMITED SIRKETI” билан тузилган импорт
шартномасига бўйича 2020 йил 23 сентябрь кунги 03011/23.09.2020/0009091-сонли
божхона юк декларациясига асосан нархи 32 498,77 ЕВРО бўлган (бир евро
23.09.2020 йилда МБ томонидан белгиланган курси 12 210.6 сўм)
396 828 626,22 сўмлик томчилаб суғориш ускуналари жавобгарга етказиб
берилган.
Шунингдек, 2020 йил 23 сентябрь кунги 310-сонли электрон
ҳисобварақ-фактурага асосан (396 828 626,22*13,5%=) 53 571 864,54 сўмлик
кўрсатилган хизматлар (комиссион мукофот) жавобгар томонидан электрон
рақамли имзоси орқали тасдиқланиб, қабул қилиб олинган.
Бироқ, шартнома бўйича жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган товар учун 390 000 000 сўм қисман
тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
(450 400 490,76 (396 828 626,22+53 571 864,54) - 390 000 000=) 60 400 490,76 сўм
миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгар манзилига юборган
2022 йил 30 март кунги 221-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар воситачилик
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 832-моддасининг биринчи қисмига кўра, воситачилик шартномаси
бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз
номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш
мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт.
ФКнинг 833-моддасига асосан комитент воситачига ҳақ тўлаши, воситачи
битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши учун кафолатни ўз зиммасига
олган (делькредере) ҳолларда эса шартномада белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ
ҳам тўлаши шарт. Агар шартномада бу миқдор назарда тутилган бўлмаса ва у
шартноманинг шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин бўлмаса,
ҳақ миқдори ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
белгиланади. Агар воситачилик шартномаси комитентга боғлиқ сабаблар билан
бажарилмаган бўлса, воситачи воситачилик ҳақига, шунингдек қилинган
харажатларнинг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 60 400 490,76 сўм асосий қарздорлиги
тарафларнинг тушунтиришлари, даъво аризасига илова қилинган иш ҳужжатлари,
шартнома
ва
ҳисобварақ-фактура,
2020
йил
23
сентябрь
кунги
03011/23.09.2020/0009091-сонли божхона юк декларацияси ҳамда даъвогар
томонидан бир томонлама тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатнома билан ўз
тасдиғини топади.
Юқоридагирларга кўра, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60 400 490,76 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида
тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун
0,1 фоиз миқдорида (60 400 490,76 х 0,1 % = 60 400 х 365 кун = 17 395 341 сўм)
бироқ, шартномада кўрсатилган умумий сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаган
миқдорда, яъни 6 040 049 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Шартномаларнинг 6.1-бандига мувофиқ, комитент томонидан тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун воситачига 0,1 фоиздан, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбуриятлар
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня миқдори қонун ва шартнома
талабларига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг
пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд жавобгар вакилининг пеня миқдори даъвогар айби билан
кўпайиб кетганлиги ҳамда молиявий аҳволини ҳисобга олиб, унинг миқдорини
камайтириш ҳақидаги важини қуйидагиларга асосан рад қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб
кўрсатилган.
Мазкур Пленум қарорининг 4-бандида “Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб
тушунтириш берилган.
ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмида “Фоизлар миқдори кредитор
яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида
пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк
фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб
олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор
чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин.
Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган
бўлмаса қўлланилади.” деб белгиланган.
Гарчанд, тўлов муддати 730 кундан ортиқ муддат (2020 йил 23 сентябрь
кунги 310-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан химзат қабул қилинган)га
кечиктирилганлигинида даъвогарнинг ҳам айби бор бўлса-да, бугунги кунда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган қайта
молиялаш ставкаси 15 фоиз эканлигини, талаб қилинган 6 040 049 сўм пеня банк
фоизининг ҳисоб ставкасидан (15%/365х209 398 996,6 х730=18 120 147,22) кам
бўлганлигини инобатга олиб, суд пеняни тўлиқ ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Суд, иқтисодий иш бўйича суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш
масаласини
муҳокама
қилиб,
даъво
талаби
тўлиқ
қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
1 328 810,8 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим
топди.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПК 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“....................” фермер хўжалиги хисобидан “....................” масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
60 400 490,76 сўм асосий қарз, 6 040 049 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта
харажати, жами 66 464 539,76 сўм ундирилсин.
“....................” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
1 328 810,8 сўм давлат божи ундирилсин.
“....................” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фойдасига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов