← Назад
Решение #741629 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| лаш мажбуриятини олади ва ушбу Кодексини | 632 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 ноябрь 4-1701-2202/4791-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, «Водий мадад
ишонч” хусусий корхонасининг жавобгар Хўжаобод туман давлат солиқ
инспекциясига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни
корхона раҳбари Б.Бойназаров, вакили Р.Тўхтасинов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Н.Аблазов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Водий мадад ишонч” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб юритилади) ва Хўжаобод туман давлат солиқ инспекцияси
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2019 йил
5 августда №6-сонли 334 100 000 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини
бажариш юзасидан пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар Хўжаобод туман давлат
солиқ инспекцияси биносини жорий таъмирлаш ва объектни фойдаланишга
топшириш ишларини белгиланган муддатда бажариш, буюртмачи эса бу
ишларни қабул қилиб олиш ва кўрсатилган хизмат ва қилинган ишларга ҳақ
тўлаш мажбуриятини олишган.
Шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлик важи
билан даъвогар судга жавобгардан 75 179 167 сўм қолдиқ қарз суд
харажатини ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар корхона раҳбари ва вакили
кўрсатма беришиб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан
Хўжаобод тумани Узун кўча маҳалласи 19-уй манзилда жойлашган Хўжаобод
туман давлат солиқ инспекцияси биносида 2022 йил 8 февралда тузилган
солиштирма
далолатномага
асосан
325 179 167
сўмлик
ишлар
бажарилганлигини, шартнома молия бўлимида рўйхатдан ўтказилганлигини,
ишлар белгиланган муддатда тўлиқ ва сифатли бажарилганлигини,
бажарилган ишлар бўйича жавобгар томонидан 250 000 000 сўм тўловлар
амалга оширилганлигини, 75 179 167 сўм тўланмасдан келинаётганлигини
билдириб, қолдиқ қарздорликни ва суд харажатини ундириб беришни
сўрашди.
Суднинг 2022 йил 14 октябрь кунги ажрими билан ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят
Молия ва Ғазначилик бошқармалари жалб этилган.
Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили судга ариза билан
мурожаат қилиб, ишни Андижон вилоят молия бош бошқармаси вакили
иштирокисиз кўришни, тақдим этилган ёзма фикрни инобатга олган ҳолда
даъво бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Суд Андижон вилоят Молия бошқармаси вакилининг аризасига кўра
ишни Андижон вилоят Молия бошқармасининг вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида пудрат шартнома
тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига
асосан Хўжаобод тумани Узун кўча маҳалласи 19-уй манзилда жойлашган
Хўжаобод туман давлат солиқ инспекцияси биносида 334 100 000 сўмлик
жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Бироқ жавобгар шартномада
белгиланган тартибда ва муддатларда тўловларни амалга оширмасдан
75 179 167 сўм қарздорликни вужудга келтирган.
Шартноманинг 7.3-бандига кўра, жорий молиялаштирилган, берилган
бўнак маблағлари бажарилган иш хажмига мутаносиб равишда ушлаб
қолинган ҳолда, бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, ишларни
бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ, шартнома умумий
қийматининг 95 фоизи 317 395 000 сўм доирасида амалга оширилиши;
7.4-бандига кўра бажарилган ишнинг кафолат муддати 1 йил бўлиб,
ушбу муддат тамом бўлгандан кейин иш қийматининг 5 фоиз қолдиқ
(16 705 000 сўм) суммасининг тўлови буюртмачи томонидан талаб қилинган
ҳужжатлар Пудратчи томонидан буюртмачига тақдим этилганидан сўнг
амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома пудратчи томонидан
ишлар бажариб бўлинганидан сўнг тегишли тартибда Молия бўлимида
рўйхатдан ўтказилган.
Шартнома тарафлари томонидан 2020 йил 8 февраль куни 2021 йил июн
ойи ҳолатига 325 179 167 сўмлик ишлар бажарилганлиги, жавобгарнинг
даъвогардан 75 179 167 сўм ҳақдорлиги тўғрисида солиштирма даолатнома
тузилган.
2019 йил 5 августдаги шартнома бўйича жавобгар томонидан
даъвогарнинг ҳисоб рақамига 2019 йил декабрь ойида 120 000 000 сўм,
2021 йил июн ойида 80 000 000 сўм, 2021 йил август ойида 50 000 000 сўм,
жами бўлиб, 250 000 000 сўм жорий таъмирлаш ишлари учун тўлов ўтказиб
берилган.
Мазкур ҳолатлар ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
солиштирма далолатнома, ҳисоб фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 9 апрелда №3-сонли, 2021 йил
27 декабрда № 6-сонли, 2022 йил 5 апрелда №4-сонли 75 179 167 сўм қолдиқ
қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан огоҳлантириш хати
топширилган. Бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун хақ тўлаш мажбуриятини олади ва ушбу
Кодексини 632-моддасига кўра, пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни
қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни ажратиб, натижасини
буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд жавобгардан даъвогарнинг фойдасига
75 179 167 сўм қарздорликни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим топади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли
давлат божи ундириш масаласини муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси
Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 1-қисми 12-бандига кўра давлат солиқ
хизмати органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда
ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга
аризалар берганлик учун давлат божи тўловидан озод қилинганлигини
инобатга олиб, Хўжаобод туман давлат солиқ инспекциясидан давлат божи
ундирмасликлини лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
4
қарор
қ и л а д и:
- «Водий мадад ишонч” хусусий корхонаси фойдасига 75 179 167 сўм
асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Давлат солиқ хизмати органлари давлат божи тўловидан озод
этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов