Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2430 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OLTIN VODIY AGROMASHSERVIS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ZAMIN-SHER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 947969 Claim ID 2967668 PDF Hash d7f84d52d83c1b3e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
аролик кодексиниг 385-моддаси аролик кодексиниг 385 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 15.11.2022 йил Дўстлик тумани 4-1304-2202/2430-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “OLTIN VODIY AGROMASHSERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “ZAMIN SHER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари С.Бутаев (раҳбар), Т.Ғиёсов (эркин тингловчи сифатида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “OLTIN VODIY AGROMASHSERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга “ZAMIN SHER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 10 июнда тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилиши ва шартномани бекор қилиш оқибатларини қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили С.Бутаев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси шартлари жавобгар томонидан умуман бажарилмаганлигини, бир неча марта огохлантиришларга жавобгар кредит маблағлари ҳисобидан мулк қийматини тўлаб беришга оғзаки жавоб берганлигини, бироқ шу кунга қадар қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 10 июнь куни кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар ўзига Арнасой туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри томонидан 12.12.2012 йилда берилган 19/06-сонли кадастр ҳужжатига асосан тегишли бўлган Арнасой тумани Ғолиблар ҚФЙда жойлашган бинолар мажмуаси (кўчмас мулк)ни мазкур шартнома шартлари асосида жавобгарга сотиш, жавобгар эса мазкур кўчмас мулкни муносиб равишда қабул қилиш, ҳақини тўлаб, мулк сифатида сифатида фойдаланиши белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, кўчмас мулкнинг сотилиш баҳоси 1.450.000.000 сўмни ташкил қилиб, шартноманинг 3.2-бандида жавобгар кўчмас мулк қийматининг 20 фоизи, яъни 290.000.000 сўмини ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб 80 кун давомида, қолган 80 фоизи 1.160.000.000 сўмини ҳар ойда тенг миқдорда 2020 йил 31 декабргача тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан кўчмас мулк жавобгарга топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган бўлсада, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ҳамда сотиб олинган мулк қийматини бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан тўлаб бермаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 357-моддаси биринчи қисмига кўра эса шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Жавобгарнинг шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан ўзи томонидан қабул қилиб олинган кўчмас мулк қийматини шартномада келишилган муддатларда тўламаганли ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон Қарори 18-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Шу боис суд шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлигини, бу эса шартнома шартларини жиддий бузиш деб баҳоланишини инобатга олиб, даъво талабининг тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 10 июндаги олди-сотди шартномасини бекор қилиш қисмини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 10 июндаги олди-сотди шартномасини бекор қилиш оқибатларини қўллаш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексиниг 385-моддасига кўра, шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади. Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар. Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафлардан бирининг шартномани жиддий бузиши асос бўлган бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда даъвогар даъво аризасида шартномани бекор қилиш туфайли ўзига етказилган зарарни эмас, балки шартномани бекор қилиш оқибатини қўллашни сўраган. Бироқ, қонунчиликда суд томонидан шартномани бекор қилиш оқибатларини қўллаш назарада тутилмаган. Шу боис даъво талабининг тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 10 июндаги олди-сотди шартномасини бекор қилиш оқибатларини қўллаш қисми асоссиз ҳисобланади. Қайд этилганларга мувофиқ, даъвогарнинг даъво талаби ишдаги ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг судда берган кўрсатмалари билан қисман исботини топганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 10 июнь куни тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини бекор қилишни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни. Баён этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 357, 382-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-179, 184-моддаларини қўллаб, суд “OLTIN VODIY AGROMASHSERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва “ZAMIN SHER” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 10 июнь куни тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар “ZAMIN SHER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “OLTIN VODIY AGROMASHSERVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан ихтиёрий тўланган 1.500.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан ихтиёрий тўланган 1.500.000 сўм давлат божи даъвогар “OLTIN VODIY AGROMASHSERVIS” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев