← Назад
Решение #741684 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 15 ноябрь 4-11052201/1868-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини
тартибга солиш ҳамда ривожлантириш агентлигининг жавобгар
“Silver Garden” МЧЖ ҳисобидан 115.200.000 сўм субсидия,
1.514.958,9 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
жавобгар вакили А.Ражабов (раҳбар) иштирокида ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини
тартибга солиш ҳамда ривожлантириш агентлиги (матнда
даъвогар ёки агентлик деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар
“Silver Garden” МЧЖ (матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 115.200.000 сўм субсидия,
1.514.958,9 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинганлигига
қарамай
даъвогар
вакили
иштирокини
таъминламади. Лекин судга ариза тақдим қилиб, ишни даъвогар
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Респбликаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор
қилинган
даъвогар
суд
мажлисига
келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга асосан суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга медиатив келишувни
тақдим қилиб, мазкур низо келишув асосида ҳал қилинганлигини
билдириб, суддан медиатив келишувни тасдиқлашни ва даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатлар ва тақдим қилинган медиатив
келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 271-сонли Қарори
билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш
агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни
қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низом талабларига
кўра республикада янги саноатбоп узумзорларни барпо этиш
мақсадида
ташаббускор
фермер
хўжаликларини
қўллабқувватлаган ҳолда, уларга томчилатиб суғориш технологиясини
жорий этгани, сув чиқариш учун бурғулаш қудуғини қазигани ва
бошқа тадбирлар учун мақсадли субсидиялар ажратиш назарда
тутилган.
Мазкур
мақсадда
Ўзбекистон
Республикаси
Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни
ривожлантириш агентлиги ва жавобгар ўртасида 2020 йил 15
апрелда 51/2020-сонли янги “Янги узумзорларни барпо этиш учун
субсидия маблағлари ажратиш тўғрисида” шартнома имзоланган.
Шартномага
асосан
жавобгар
Тошкент
вилояти
Юқоричирчиқ тумани Нурли Замин МФЙ ҳудудида 20 гектар ер
майдонида
узумзор
барпо
қилиш
мажбуриятини
олган.
Жавобгарга томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш
харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 2020 йил
23 июнда 144.000.000 сўм миқдорида субсидия ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23
июлдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва
уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув
тизимини
такомиллаштириш
тўғрисида”ги
ПФ-6033-сонли
Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш
агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш
инспекцияси негизида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил
қиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу кундаги
“Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4787-сони Қарорига асосан
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Узумчилик
ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва
тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг барча
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий
вориси ҳисобланиши белгиланган.
Агентлик
вакиллари
ва
туман
қишлоқ
хўжалиги
мутахассислари томонидан ўтказилган мониторинг тадбирларида
узумзорлар
қуриганлиги,
агротехник
тадбирлар
ўтказилмаганлиги, суғориш тизимлари йиғиштириб олинганлиги
аниқланган.
23 фервалдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича
харажатларининг
бир
қисмини
қоплаш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
93-сонли Қарорига асосан сувни
тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилиб субсидия
олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни
иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80 фоизини субсидия
берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтараиши,
агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни
беш йил давомида тўлиқ фойдаланса берилган субсидия унда
тўлиқ қолдирилиши белгиланган.
Шунга
асосан
агентлик
жавобгарга
ажратилган
субсидиянинг
80 фоизи миқдорида, яъни, 115.200.000
сўм субсидияни ундиришни сўраб, судга ариза билан мурожаат
қилган.
Даъвогар ва жавобгар мазкур иқтисодий иш бўйича низони
медиация орқали ҳал этишиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 8
ноябрда тузилган медиатив келишувни судга тақдим қилишди.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур медиатив келишуви
профессионал медиатор С.Матниёзова томонидан тасдиқланган.
ИПК 107-моддаси 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Суд мазкур даъво юзасидан тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда
иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги
масалалар ҳал қилиниши мумкин.
“Давлат божи тўғрисидаги” 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600сонли Қонунининг 18-моддасида давлат божини қайтариш
тартиби белгиланган бўлиб, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда
ҳам давлат божи тўлиқ қайтарилиши кераклиги белгиланган. Шу
сабабли, суд мазкур даъво аризани беришда даъвогар томонидан
2.334.299 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, уни
маълумотнома асосида қайтаришни лозим топди.
Юқорида
баён
этилганларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107моддасининг 53-банди ҳамда 108, 195, 196-моддаларини қўллаб,
суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини
тартибга солиш ҳамда ривожлантириш агентлигининг жавобгар
“Silver Garden” МЧЖ ҳисобидан 115.200.000 сўм субсидия,
1.514.958,9 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини
тартибга солиш ҳамда ривожлантириш агентлиги томонидан
даъво ариза тақдим қилишда олдиндан тўланган 2.334.299 сўм
давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Ғ.Машкуров