Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2429 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SANGZOR фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 947976 Claim ID 2967694 PDF Hash b123fa0ea96bde8e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2429-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “САНГЗОР” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг, жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 633.343.000 сўм асосий қарз ва 228.003.480 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “САНГЗОР” фермер хўжалиги вакили М.Умарқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “САНГЗОР” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) ва “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2021 йил 20 октябрда бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўра даъвогар жавобгарга 2021 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга бошоқли дон топширилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 633.343.000 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 633.343.000 сўм асосий қарз ва 228.003.480 сўм пеняни ундиришни сўраган. тушунтириш бериб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, шартномага асосан топширилган бошоқли дон учун жавобгар тўловни амалга оширмаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши ва жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, мазкур низони Кенгаш ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган шартнома, ҳисоб-фактуралар ва таққослаш далолатномаси билан ҳам ўз исботини топади. Шу боис суд, даъво талабининг 633.343.000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 228.003.480 сўм пеняни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, бироқ сўралган пеня мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 19.000.290 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 633.343.000 сўм, пеня 19.000.290 сўм ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “САНГЗОР” фермер хўжалиги фойдасига 633.343.000 сўм асосий қарз, 19.000.290 сўм пеня ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 17.226.930 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев