← Назад
Решение #741720 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 ноябрь
4-1103-2201/1784-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Б.Насриддиновнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "AGRO NEW DRIP"
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "XUR O’LKA FAYZ" фермер
хўжалиги ҳисобидан 18.000.000 сўм асосий қарз, 1.800.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "AGRO NEW DRIP" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили Х.Бобоқулов (2022 йил 21 апрелдаги 272-сонли
ишончнома асосида), жавобгар "ХУР ЎЛКА ФАЙЗ" фермер хўжалиги раҳбари
Н.Арсланбаевлар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди
биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси "AGRO NEW DRIP" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "XUR O’LKA FAYZ" фермер хўжалиги
ҳисобидан 18.000.000 сўм асосий қарз, 1.800.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво
аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "AGRO NEW DRIP" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили Х.Бобоқулов даъво аризадаги важларни такрорлаб,
тарафлар ўртасида 2020 йил 22 январда тузилган 37-сонли олди-сотди шартномасига
асосан "ХУР ЎЛКА ФАЙЗ" фермер хўжалигига "опрыскиватель штанговый навесной
600л 12 м штанг"га маҳсулоти сотилганлигини, товар ҳақи тўланмаганлиги натижасида
қарз бўлиб қолганлигини, асосий қарз ўз вақтида қопланмаганлигни сабабли пеня
ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "ХУР ЎЛКА ФАЙЗ" фермер хўжалиги
раҳбари Н.Арсланбаев даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам сотувчидан товар
сотиб олганлигини, қарздорликни тўлашга имконяти борлигини, қисқа муддат ичида
қарздорликни тўлаб беришини билдирди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд
муҳокамасида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш хужжатларида кўринишича "AGRO NEW DRIP" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда-"Сотувчи" деб юритилади) ҳамда «"ХУР ЎЛКА ФАЙЗ"
фермер хўжалиги (бундан буён матнда-"Сотиб олувчи" деб юритилади) ўртасида
2022 йил 22 январда 37-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, мазкур шартномага
асосан "Сотиб олувчи" "Сотувчи"дан спецификацияда қайд этилган товарларни сотиб
олиши, "Сотувчи" товарларни "Сотиб олувчи"га сотиши, "Сотиб олувчи"
(спецификацияда қайд этилган) товарлар ҳақини шартномга асосан тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 2-бўлимига асосан "Сотиб олувчи" тарафлар
томонидзан шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 банк иш куни мобайнида товарлар
учун олдиндан 100 фоиз суммани "Сотувчи"нинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши,
"Сотиб олувчи"дан "Сотувчи"нинг ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар биринчи
навбатда олдинги қарзларини сўндиришга йўналтирилиши, қолган маблағлар олдиндан
кўчириб берилган пул маблағлари ҳисобланиши, шартноманинг баҳоси қўшилган
қиймат солиғи билан 18.000.000 сўмни ташкил этиши, "Сотувчи" томонидан чет эл
валютаси ҳисобига сотиб олинган товарларни нархи ёки АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати ўзгарса "Сотувчи" бир томонлама товар нархини ўзгартиришга
ҳақлиги юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буёнматнда-ФК деб
юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
"Сотиб олувчи" "XUR O’LKA FAYZ" фермер хўжалиги томонидан 2020 йил
27 февралдаги 15-сонли ишончнома ҳамда шу кундаги товарларни қабул қилиб олиш
юзасидан тузилган далолатномага асосан "опрыскиватель штанговый навесной 600л
12 м штанг" товар "Сотувчи" "AGRO NEW DRIP" масъулияти чекланган жамиятидан
2020 йил 27 февралдаги 38-сонли ҳисоб-фактурага асосан 18.000.000 сўмга қабул қилиб
олган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган.
Даъвогар "AGRO NEW DRIP" масъулияти чекланган жамияти томонидан
жавобгар "XUR O’LKA FAYZ" фермер хўжалигига қарздорликни тўлаш юзасидан 2022
йил 16 февралда 79-сонли талабнома асосида мурожаат қилган бўлиб, мазкур талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 18.000.000 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талаби тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, иш
хужжатларига илова қилинган шартнома, ишончнома ва юк хати асосида ўз тасдиғини
топганлигини инобатга олиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъворгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманниг 5-бўлими
5.1-бандига 1.800.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги
назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманниг 5-бўлими 5.1-бандига мувофиқ,
"Сотиб олувчи" пул маблағларини ўтказиб беришни кечиктиргани учун ҳар бир
кечиктирилган кун учун тўланмаган маблағнинг 0.4 фоиз миқдорда, аммо асосий
қарзнинг 10 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари
ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар
хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодекс 66-моддасига кўра,
иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур кодекснинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари асоссиз бажарилмаганлиги ҳолати юзасидан пенянинг ҳисоб-китоби
тўғри ҳисобланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18.000.000 сўм асосий қарз,
1.800.000 сўм пеня ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263, 333-моддалари,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 72, 118, 176-180,
186, 187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "XUR O’LKA FAYZ" фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар "AGRO NEW DRIP" масъулияти чекланган жамияти фойдасига
18.000.000 сўм асосий қарз, 1.800.000 сўм пеня, 24.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 396.000 сўм давлат божи харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов