Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1926 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI YO`LLARDAN MUNTAZAM FOYDALANISH унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый JIZZAX YO`L QURISH-TA`MIRLASH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 938549 Claim ID 2973099 PDF Hash 5471473a7b8222d0... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
дори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори суд томонидан ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/1925-сонли иш 2022 йил 15 ноябрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, даъвогар “Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК жавобгар “JIZZAX YO’L QURISH-TA’MIRLASH” МЧЖдан 1 073 978,10 сўм асосий қарз ва 923 621 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК (матнда даъвогар деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZZAX YO’L QURISH-TA’MIRLASH” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 073 978,10 сўм асосий қарз, 923 621 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Тарафлар ўртасида 2021 йил 19 октябрь куни автотранспорт, махсуслаштирилган техника, машина ва механизм хизматини кўрсатиш ҳақида 123-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра Бажарувчи Буюртмачининг буюртмасига кўра, махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини ишлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади. Даъвогар шартнома шартларига кўра жавобгар буюртмасига кўра махсус машина-механизм ва автотранспорт воситаларида жами 1 073 978,10 сўмлик хизмат кўрсатган. Даъвогарнинг қарзни бартараф этиш борасидаги талабномаси ижросиз қолдирилганлиги натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419-моддасида эса агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Жавобгар шартнома шартларини бузиб, 1 073 978,10 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан тўлов муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 1871 324,16 сўм пеня ундириб беришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Шартноманинг 6.3-бандида шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарлик амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланишига келишилган. Қонуннинг 32-моддаси 2-қисмига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов бир йилдан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги, шу билан бирга мажбуриятни бажариш бир йилдан ортиқ муддатга кечиктирилганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини 165 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “JIZZAX YO’L QURISH-TA’MIRLASH” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК фойдасига 1 073 978,10 сўм асосий қарз, 165 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “JIZZAX YO’L QURISH-TA’MIRLASH” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров