Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1920 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI YO`LLARDAN MUNTAZAM FOYDALANISH унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый INTEGRAL CONSTRUCTION масъулияти чекланган жамияти
Source ID 959419 Claim ID 2973128 PDF Hash 3777414e10d47c6c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/1920-сонли иш ноябрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Tошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар “INTEGRAL CONSTRUCTION” масъулияти чекланган жамиятидан 5.918.653,22 сўм асосий қарз, 5.681.907 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Мирахмедова (2022 йил 14 ноябрдаги 630-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, “Tошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда “INTEGRAL CONSTRUCTION” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 11 май куни махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини кўрсатиш ҳақида 91сонли шартнома тузилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга шартнома бўйича 5.918.653,22 сўмлик махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини кўрсатган. Бироқ, жавобгар шартнома шартлари бузган ҳолда шартнома бўйича 5.918.653,22 сўмлик бажарилган хизматлар учун тўловни амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, 5.918.653,22 сўм қарздорликни тўлашни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5.918.653,22 сўм асосий қарз ва 5.681.907 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд жавобгарни суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тарзда, яъни гибрид почта ҳамда жамиятнинг chinoz5@gmail.ru электрон почтаси орқали хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар объектида ўзининг машина-механизм ва автотранспортлари билан 5.918.653,22 сўмлик хизматлар кўрсатганлиги, жавобгар шартнома шартларига риоя қилмасдан, хизмат ҳақини тўлаб бермаганлиги, жавобгарни шартнома бўйича 5.918.653,22 сўм асосий қарзи мавжудлиги, шартнома бўйича тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун жавобгарга 5.681.907 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан асосий қарзни ҳамда ҳисобланган пеняни ундириб беришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида 2021 йил 11 май куни автотранспорт, махсуслаштирилган техника, машина ва механизм хизматини кўрсатиш ҳақида 91-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра Бажарувчи Буюртмачининг буюртмасига кўра, махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини 2 ишлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади. Шартноманинг 3.1-бандига кўра шартноманинг тахминий қиймати амалдаги нархда 100.000.000 сўмни ташкил этади. Шартноманинг 3.3-бандига кўра Буюртмачи шартнома қийматининг 15 фоизини олдиндан тўловини амалга оширади. Шартноманинг 3.4-бандига кўра Буюртмачи кўрсатилган хизмат бўйича қолган тўловни тақдим этилган ҳисобфактуралар бўйича (ҳақиқий бажарилган иш ҳисобга олинган ҳолда) ижрочидан ҳисоб-фактуралар олинган кундан бошлаб 5 кун ичида, бироқ ойнинг тугаши билан 10 кундан ошмаган ҳолда амалга оширади. Шартноманинг 6.2-бандига кўра буюртмачи бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва ҳисоб-фактураларни ижрочи томонидан тақдим этилган кундан эътиборан 5 кун ичида имзолаши шарт. Далолатнома, ҳисоб-фактура имзоланмаган, ҳужжатларни имзолашдан ёзма равишда асослантирилган рад этиш юқорида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда далолатнома, ҳисоб-фактура буюртмачи томонидан тўлиқ ҳажмда қабул қилинган ҳисобланади. Даъвогар шартнома шартларига кўра жавобгар буюртмасига кўра махсус машина-механизм ва автотранспорт воситаларида жами 15.918.653,22 сўмлик хизмат кўрсатган. Бу ҳақда жавобгарга 2021 йил 15 июнда 746сонли 4.684.688,38 сўмлик, 2021 йил 30 июнда 916-сонли 2.268.988,46 сўмлик, 2021 йил 27 июлда 951-сонли 7.093.240,60 сўмлик, 2021 йил 19 августда 1110-сонли 1.871.755,78 сўмлик ҳисоб-фактура тақдим қилинган, жавобгар эса уни қабул қилган ва 2021 йил 24 июнда 10.000.000 сўм қарздорликни тўлаб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, шартнома шартларини бузган. Натижада жавобгарни даъвогардан 5.918.653,22 сўм қарздорлиги вужудга келган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи 3 мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан 2021 йил 15 июнда 746-сонли, 2021 йил 30 июнда 916-сонли, 2021 йил 27 июлда 951-сонли, 2021 йил 19 августда 1110-сонли ҳисобфактуралар билан жавобгарнинг даъвогар олдида 5.918.653,22 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасининг 5.918.653,22 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 5.681.907 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи 4 тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Шартноманинг 5.3.1-бандига кўра буюртмачи ишлар, хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Бироқ даъвогар жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган 5.918.653,22 сўмнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 2 959 326,61 сўм миқдорда пеня ҳисоблаши лозим эди. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг пеня ундириш талабининг 2 959 326,61 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини ночор аҳволга келганлиги ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 900 000 сўмга камайтиришни, пеня 5 лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ давлат божи харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-2776-сон қарорига 1-иловага мувофиқ “Йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари” УК Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари ҳисобланади. Мазкур қарорининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатлари доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Демак, суд даъво талабининг 5.918.653,22 сўм асосий қарз ва 2 959 326,61 сўм пеня ундириш қисми асосли деб топилганлиги боис жами 8 877 979,83 сўм бўйича БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини жавобгардан ундиришни ҳамда даъво талабининг асоссиз деб топилган қисми бўйича эса даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 5.918.653,22 сўм асосий қарз, 900 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жавобгардан эса республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 75, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “INTEGRAL CONSTRUCTION” МЧЖ ҳисобидан 6 даъвогар “Tошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобига 5.918.653,22 сўм асосий қарз, 900 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “INTEGRAL CONSTRUCTION” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Ғ.Машкуров 7