← Назад
Решение #741824 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 3 | — | law | |
| онунинг | 13 | — | law | |
| онунинг | 12 | — | law | |
| онунинг | 29 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри
4-1802-2202/1151-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, А.Арзиев ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, даъвогар вакиллари Б.Утаев, А.Ярашов, Л.Хужақулов
(ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Хуррамов (ишончнома асосида),
“Замин фасли” фермер хўжалиги таъсисчиси Р.Мухаммадиевлар
иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган
апелляция
шикоятини
Қашқадарё
вилоят
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Асака банк” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида “Тagob Mevalari Nur”
масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” АЖ, “Zamin
Fasli” фермер хўжалиги ва Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасига
нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, 2019 йил
15 мартда расмийлаштирилган 2019005060001164 қайд рақамли нотариал
тасдиқланган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган.
Палатанинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган
кредит шартномасининг 8.2-бандига асосан жавобгар қўшимча таъминот
сифатида музлатгич камераси бино ва иншоотларда ўрнатилиб, тегишли
кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг, аммо ишга тушган
кундан бошлаб 3 ойдан кечиктирмай музлатгич камераси ўрнатилган бино
ва иншоотларни комплек гаровга қўйиш мажбуриятини олганлигини, ТИФ
“Миллий банк” ходимлари гаровга қўйилаётган мулк “Асака банк” АЖ
томонидан кредит маблағлари эвазига қурилган совутгич эканлигини била
туриб ўзлари томонидан ажратилган кредит маблағини таъминоти
сифатида гаровга олганлигини, шунингдек жавобгар ҳам шартномага кўра,
совутгич қуриб битказилгандан кейин комплекс гаровга қўйишга мажбур
эканлигини била туриб мулкни гаровга қўйишга розилик берганлигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, 2016 йил 14 октябрда тузилган 124а-сонли
кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан 589 200 АҚШ доллари
миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, кредит таъминоти
сифатида 2016 йил 29 декабрда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан фуқаро Рахмонов Сайфулло Розоқовичга
тегишли бўлган Китоб тумани А.Қушчи МФЙ, Катта йўл кўчасида
жойлашган “Савдо дўкон” биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга, фуқаро Латипов Хамза Бурхоновичга тегишли бўлган
Китоб тумани Боғбон ҚФЙ, Янги Чармгар даҳаси ҳудудида жойлашган
“Озиқ овқат дўкони” биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга, фуқаро Эшов Уктам Пулатовичга тегишли бўлган А.Қушчи
МФЙ, А.Қушчи кўчаси 134-уйда жойлашган “Нон ва қандолат ишлаб
чиқариш цех бино-иншоотлари” биносини умумий ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ва 2020 йил 27 май куни нотариал
тартибда расмийлаштирилган қўшимча гаров шартномаси билан кредит
эвазига сотиб олинган совитиш камералари ва ускуналари гаровга
қўйилганлигини, кредит таъминоти учун гаров мулклари етарли
эканлигини, 2019 йил 15 мартда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш
омборхонаси” бино-иншоотлари ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали
томонидан “Zamin Fasli” фермер хўжалигига ажратилган кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйилганлигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ТИФ “Миллий банк” акционерлик
жамияти вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали билан “Zamin Fasli” фермер
хўжалиги ўртасида 2019 йил 5 март кунида имзоланган 2019/140-сонли
кредит шартномасига асосан “Интенсив боғ ташкил этиш учун дарахт
кўчатлари ва томчилатиб суғориш ускуналари сотиб олиш мақсадида”
3 (уч) йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жами 550 000 АҚШ
доллари миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, кредит таъминоти
сифатида 2019 йил 15 март кунида нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” бино-иншоотлари тақиқда
бўлмаганлиги сабабли гаровга олинганлигини, гаровга олингунга қадар
бир неча маротаба мониторинг қилинганлигини, ушбу ипотека
шартномаси қонуний расмийлаштирилганлигини, ипотека шартномаси
кадастр хужжатларига асосан расмийлаштирилганлигини, уни ҳақиқий
эмас деб топишга бирон-бир асос мавжуд эмаслигини, , “Асака банк” АЖ
ходимлари томонидан мулкни гаровга олишга ўзлари харакат
қилмаганликларини, даъво аризасини гаров шартномаси 2019 йил
15 мартда тузилган бўлишига қарамасдан 2022 йил июл ойида даъво
аризаси билан судга мурожаат қилганликларини билдириб, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган
важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суднинг
ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг
3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён
этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини
тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши,
қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин
эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги,
ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари
талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган
важлар билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди.
Даъво аризасига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил
14 октябрда тузилган 124а-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга бир жуфт саккиз бўлимдан иборат 1300 тонна
сиғимга эга бўлган музлаткич камераси сотиб олиш учун йиллик 5,5 фоиз
устама тўлаш шарти билан 84 ой муддатга 589 200 АҚШ доллари
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит таъминоти сифатида 2016 йил
29
декабрда
нотариал
тартибда
расмийлаштирилган
ипотека
шартномасига асосан фуқаро Рахмонов Сайфулло Розоқовичга тегишли
бўлган Китоб тумани А.Қушчи МФЙ, Катта йўл кўчасида жойлашган “Савдо
дўкон” биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга,
фуқаро Латипов Хамза Бурхоновичга тегишли бўлган Китоб тумани Боғбон
ҚФЙ, Янги Чармгар даҳаси ҳудудида жойлашган “Озиқ овқат дўкони”
биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, фуқаро
Эшов Уктам Пулатовичга тегишли бўлган А.Қушчи МФЙ, А.Қушчи кўчаси
134-уйда жойлашган “Нон ва қандолат ишлаб чиқариш цех биноиншоотлари” биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
бирга ва 2020 йил 27 май куни нотариал тартибда расмийлаштирилган
қўшимча гаров шартномаси билан кредит эвазига сотиб олинган совитиш
камералари ва ускуналари гаровга олинган.
Шунингдек, ушбу кредит шартномасининг 8.2-бандида, қўшимча
таъминот сифатида музлаткич камераси бино ва иншоотларда ўрнатилиб,
тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг, аммо ишга
тушган кундан бошлаб 3 (уч) ойдан кечиктирмай музлаткич камераси
ўрнатилган бино ва иншоотларни комплекс гаровга қўйиш мажбурияти
белгиланган.
Шунга кўра, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан
2022 йил 25 март кунида қабул қилинган ҳал қилув қарорига биноан
жавобгарга кредит эвазига сотиб олинган музлаткич камерасини у
ўрнатилган бино ва иншоотларни умумий ер майдонидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга комплекс тарзда гаровга қўйиш мажбурияти
юклатилган.
Бироқ, жавобгар кредит эвазига сотиб олинган музлаткич камерасини,
у ўрнатилган бино ва иншоотларни “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
сақлаш омборхонаси” сифатида кўрсатиб, умумий ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали
томонидан “Zamin Fasli” фермер хўжалигига ажратилган кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйиб, нотариал тартибда қайднома рақами
2019005060001164-сонли 2019 йил 15 мартда ипотека шартномаси
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонун (бундан буён
матнда - Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасида, ипотека ипотека
тўғрисидаги шартнома асосида (шартнома асосидаги ипотека) ёки қонун
асосида (қонун асосидаги ипотека) вужудга келиши; ушбу қонунинг
13-моддасида, қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига сабаб
бўлувчи кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги
ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлиши; қонунинг
12-моддасида, ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда
тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк олиш
чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим. Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат
рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди деб белгиланган.
Шунингдек қонунинг 29-моддаси учинчи қисмида, навбатдаги
ипотекага, агар у ўша мол-мулк ипотекаси ҳақидаги, амал қилиши ипотека
тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилаётган пайтда тугамаган олдинги
шартномаларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилиши; ушбу модданинг
бешинчи қисмида, ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада белгиланган
тақиққа қарамай тузилган ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома шу
шартнома бўйича ипотека олувчи бундай тақиқни билмаганлигидан қатъи
назар, олдинги шартнома бўйича ипотека олувчининг даъвосига биноан
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шикоятда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил 14 октябрда
тузилган 124а-сонли кредит шартномасининг 8.2-бандида, қўшимча
таъминот сифатида музлаткич камераси бино ва иншоотларда ўрнатилиб,
тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг, аммо ишга
тушган кундан бошлаб 3 (уч) ойдан кечиктирмай музлаткич камераси
ўрнатилган бино ва иншоотларни комплекс гаровга қўйиш мажбурияти
белгиланганлигини важ қилиб, ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали
билан «Zamin Fasli» фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 5 март кунида
имзоланган 2019/140-сонли кредит шартномаси бўйича 2019 йил 15 март
кунида нотариал тартибда расмийлаштирилган кредит таъминоти
сифатида гаровга олинган жавобгарга тегишли “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” бино-иншоотлари ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ваҳоланки, ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали билан “Zamin Fasli”
фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 5 март кунида имзоланган
2019/140-сонли кредит шартномасига асосан “Интенсив боғ ташкил этиш
учун дарахт кўчатлари ва томчилатиб суғориш ускуналари сотиб олиш
мақсадида” 3(уч) йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жами
550 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Ушбу кредит таъминоти сифатида 2019 йил 15 март кунида нотариал
тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга
тегишли “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” биноиншоотлари гаровга олинган.
Қонунда
мол-мулк
ипотекаси
ҳақидаги
шартномани
расмийлаштиришга
ипотека тўғрисидаги олдинги шартномаларда
тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилиши белгиланган бўлиб, мазкур низоли
мол-мулкка ипотека тўғрисидаги олдинги шартномалар асосида тақиқ
белгиланмаганлиги сабабли нотариал тартибда ипотека шартномаси
расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.
Судлов ҳайъати эътироф этадики, биринчи инстанция суди даъво
аризасини қаноатлантириш рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Мазкур модданинг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади деб белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдириб, апелляция инстанцияси учун даъвогардан
республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар
томонидан шикоят учун тўланган 24.000 сўм почта харажатини инобатга
олиб, унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Олий суд депозит
ҳисобрақамига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати
қарор қ и л а д и:
Шаҳрисабз
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Асака банк” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига
1.500.000 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
“Асака банк” акциядорлик жамияти томонидан апелляция шикояти
учун олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга
олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози
тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
М.Астанов
Судьялар
А.Арзиев
Д.Рахимов