Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1225 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NIL-GRANIT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ABDULFAYZ-ABDULBORIY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940185 Claim ID 2974890 PDF Hash 4aa92071f69af2b0... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 ноябрь 4-1706-2201/1225-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.К.Абидов Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “***************” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1 761 399,70 сўм асосий қарз, 880 699,70 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “***************” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***************” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан махсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан вужудга келган 1 761 399,70 сўм асосий қарз ва 880 699,70 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар (Буюртмачи) ўртасида 2022 йил 31 май куни 61-сонли “Тайёр трикотаж маҳсулоти сотиш тўғрисида” электрон ҳужжат тарзида шартнома (бундан буён матнда “Шартнома”деб юритилади) тузилган ҳамда тарафлар раҳбарларининг электрон рақамли имзолари орқали тасдиқланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар шартномада келишилган миқдорда тайёр трикотаж матолари ва аксесуарлари сотиши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-3-бандига асосан махсулотни тури ва миқдори жавобгарнинг талаби асосида белгиланиши, тайёр махсулот учун керакли хом ашёларни қабул қилиш топшириш далолатномаси асосида даъвогарга берилиши, жавобгар мазкур шартномада назарда тутилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўлаш ҳамда ишчи кучи ва йўл кира ҳаражатлари ўз ҳисобидан бўлган ҳолда даъвогарнигн омборидан қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар томонидан махсулот етказиб бериш даврида бир маромда лекин махсулот ҳақи шартномада белгиланган тартибда олдиндан тўлангандан кейин шартномада кўрсатилган муддатда кечиктиримасдан даъвогарга топшириши белгиланган. Шартноманинг 3.2, 4.1-бандларига кўра шартноманинг умумий қиймати 200 000 000 сўм тшкил қилиши, кўрсатилган хизматга 15 фоиз ҚҚС хисобга олинган холда амалга оширилиши, жавобгар даъвогар томонидан етказиб бериладиган махсулоти ҳаққини олдиндан 10 фоиз миқдорида тўлаб бериши, қолган 90 фоиз миқдорини шартнома 2022 йил 31 декабрь қадар тўлаб бериш мажбурияти олганлар. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2022 йил 31 майдаги АА-01-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан жами 17 617 399,70 сўмлик “тайёр трикотаж матолари” махсулотларини етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларини лозим даражада бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар учун дастлабки 10 фоиз миқдорида тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида даъвогар олдида 2022 йил 15 октябрь куни ҳолатига 1 761 739,70 сўм қарздорлиги юзага келган. Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 30 сентябрь кунги юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1 761 399,70 сўм асосий қарздорлиги шартнома, ҳисобварақ-фактура ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 761 399,70 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун 0,4 фоиз миқдорида (1 761 399,70 х 0,4 % = 7 045,59 х 130 кун =) 880 699,85 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Шартноманинг 7.2 бандига асосан етказиб берилган маҳсулот учун шартномада белгиланган тартибда ҳақ тўланмаган тақдирда жавобгар кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4% миқдорда, бироқ тўланмаган сумманинг 50% дан ошмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня миқдори қонун ва шартнома талабларига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-банди иккинчи хатбошисида эса, “Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига мутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари қисман бажарилганлиги, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 880 699,85 сўм пеня миқдорини, банк фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 400 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгардан ундиришни лозим 5 топади. Бинобарин, ИПК 118, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб, суд “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “***************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 761 399,70 сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати, жами 2 185 399,7 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов