← Назад
Решение #741955 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| амда | 170 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил 15 ноябрь 4-1107-2201/-----сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ----- раислигида,
судья ёрдамчиси ------ котиблигида, аризачи “-----------” МЧЖ ХКнинг
қарздор “-----------” МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини
очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар вакиллари иштирокисиз
кўриб, қуйидагиларни
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги
4-1102-2201/-----сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув
қарори билан “-----------” МЧЖдан “-----------” МЧЖ ХК фойдасига 504 287
277 сўм асосий қарз, 43 000 000 сўм пеня ва 21 600 сўм почта
харажатлари ундирилган.
Лекин жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаганлиги
ва суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш учун суд ижрочисига
топширилганлиги натижа бермаганлиги сабабли аризачи “-----------”
МЧЖ ХК Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат этиб, қарздор “-----------” МЧЖни банкрот деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Қарздор вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги
белгиланган. Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада
кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим
жавобгарга хизмат кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси
билан қайтарилган.
Шунингдек муваққат бошқарувчи суд мажлисида иштирок
этмади, бироқ судга ариза тақдим қилиб, қарздорнинг банкротлик иши
юзасидан суднинг ажримида белгиланган вазифаларни бажариб,
2022 йил 08 ноябрь куни кредиторларнинг умумий йиғилиши бўлиб
ўтганлигини, умумий йиғилиш баённомасида 5 масала киритилган
бўлиб, шу жумладан қарздорга нисбатан банкротликнинг кейинги
тамоилини қўллаш масалалари кўриб чиқилиб, кредиторларнинг 100%
овози билан қарздорга нисбатан кузатув жараёнини якуни тўғрисида
ҳисоботни тасдиқлаш, қарздорга нисбатан банкротликнинг тугатишга
доир иш юритишни қўллашга қарор қилинганлигини, корхонанинг
бино-иншоотлари мавжуд эмаслиги, ҳисоб рақамида пул маблағи
мавжуд эмаслиги, давлат бюджети олдидаги кредиторлик қарздорлиги
мавжуд
эмаслигини,
бироқ
жамият
тўлов
қобилиятини
йўқотганлигини, жами кредиторлик қарзи 934 979 759 сўмни ташкил
қилишини айтиб ўтиб, шунга кўра корхонани банкрот деб топиб, унга
нисбатан тугатиш таомилини қўллаш мақсадга мувофиқлиги билдириб,
аризани қаноатлантиришни сўраган.
Шу сабабли суд ишни ИПКнинг 128 ҳамда 170-моддаси
тартибида тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра аризачининг
талабларини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “-----------” МЧЖ 2017 йил 07
февралда ДХМ томонидан 750443-сонли тартиб рақам билан давлат
рўйхатига олинган, корхонининг юридик манзили Тошкент вилояти,
Олмалиқ шаҳри, Бабушкина кўчаси, 39-уй, корхонанинг асосий фаолият
тури фармацевтика маҳсулотлари чакана савдосидан иборат.
“-----------” МЧЖнинг молиявий ахволи ўрганилганда, 2022 йил 01
октябрь куни холатига солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги
аниқланмаган, “-----------” МЧЖ ХКдан
547 287 277 сўм жами
кредиторлар олдида эса 934 979 759 сўм қарздорлиги мавжуд
эканлигини, корхонанинг бино-иншоотлари мавжуд эмаслиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади)
3-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик суд томонидан эътироф
этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир
эмаслиги деб тарифланган.
Ушбу қонуннинг
5-моддаси 1-қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга
ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Шунингдек, қонуннинг 7-моддаси 1-қисмида қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга, деб
белгиланган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув
битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятлари Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси берилган санадан
бошлаб уч ой муддат давомида тўлиқ бажарилмаганлиги, қарздорнинг
кредитор талабини қаноатлантиришга қодир эмаслиги суд мажлисида
тўпланган ҳужжатлар ҳамда муваққат бошқарувчи ҳисоботи асосида
тўлиқ ўз исботини топди.
Суд бундай холатда, аризачининг талабини асосли деб
ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб
топишни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Шунингдек қарздор “-----------” МЧЖ кредиторларининг 2022 йил
08 ноябрдаги йиғилиш баённомасида тугатиш бошқарувчиси
вазифасига номзодни Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасидан сўраб олиш тўғрисида қарор
қабул қилинган.
Шунга кўра суд тугатиш бошқарувчиси вазифасига номзодни
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасидан сўраб олишни лозим деб топади
Юкоридагиларни инобатга олиб, ФК, Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун ҳамда ИПКнинг 118, 128,
170, 176-179, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд
Аризачи
“-----------”
МЧЖ
ХКнинг
ариза
талаблари
қаноатлантирилсин.
Қарздор “-----------” МЧЖ банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Давлат Активларини бошқариш Агентлиги Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси 3 кун ичида “-----------” МЧЖда тугатиш
бошқарувчи номзодини тақдим этиш юклатилсин.
Тугатиш бошкарувчиси зиммасига:
- қарздор “-----------” МЧЖни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон
қилиш;
-Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли
қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари асосида зарур ишларни амалга ошириб, муддатида тегишли
органларга хулосани тақдим қилиш;
-тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида” Қонунда белгиланган тартибда олиб бориш, ушбу ҳал қилув
қарори эълон қилинган кундан бошлаб ҳар ойнинг 20 кунигача оралиқ
ҳисоботни ва 2023 йилнинг 15 февраль кунига қадар якуний хисоботни
тақдим қилиш вазифаси юклатилсин.
“-----------” МЧЖ бошқарув органлари зиммасига уч иш куни ичида
корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, мухр ва штамплари,
моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклансин.
“-----------” МЧЖдан “-----------” МЧЖ ХК хисобига 900 000 сўм
миқдорда давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қарорининг суд харажатлари қисми бўйича ижро
варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
ҚИЛДИ:
------