← Назад
Решение #741967 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 4 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 ноябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида,
судъя ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти *****
бошқармасининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент вилояти ***** бошқармаси
ишончли вакили ***** (2022 йил 30 июндаги 23-53719-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, иш ҳужжатлари билан Чиноз туман суди биносида очиқ, сайѐр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти ***** бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи" деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "*****" масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг
шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни
унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти ***** бошқармаси
ишончли вакили ***** аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамиятига Давлат кадастр агентлиги орқали ўзига тегишли бўлган кўчмас
мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулкка эга бўлмаган ҳолда кўчмас мулкни
ижарага (бериш) олиш ѐки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ хизмати
органларинниг электрон тизимида ҳисобга қўйиш акс ҳолда ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиш юзасидан бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда
хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда
жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаганлигини, 10 кунга қадар
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул
қилинганлигини натижа бўлмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти ***** бошқармаси томонидан 2022
йил 26 октябрда "*****" масъулияти чекланган жамиятига Давлат кадастр агентлиги
орқали ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас
мулкка эга бўлмаган ҳолда кўчмас мулкни ижарага (бериш) олиш ѐки текин
фойдаланиш шартномаларини солиқ хизмати органларинниг электрон тизимида
ҳисобга қўйиш юзасидан 1379787-сонли огохлантириш (хабарнома) хати юборилган
бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган.
Шунингдек,
Тошкент
вилояти
*****
бошқармаси
томонидан
2022 йил 26 октябрда "*****" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган
ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган юзасидан 427468-сонли
хабарнома берилган.
Тошкент вилояти ***** бошқармасининг 2022 йил 26 октябрдаги "Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини
тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-98955-сонли қарорига асосан "*****" масъулияти
чекланган жамияти солиқ органига Давлат кадастр агентлиги орқали ўзига тегишли
бўлган кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулкка эга бўлмаган ҳолда
кўчмас мулкни ижарага (бериш) олиш ѐки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ
хизмати органларинниг электрон тизимида ҳисобга қўйишмаганлиги сабабли
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда
бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга
тўхтатилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ѐзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан ҳуқубузарлик ҳолати
бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги,
бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича
операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу
модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб
қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги
"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли
Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи
субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни
кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ***** хизмати органлари
томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда
тутилган.
Тошкент вилояти ***** бошқармасининг 2022 йил 15 ноябрдаги
19/9-117070-сонли маълумотномасига асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини
бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа иш
ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб, аризани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилганлигини
инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
4, 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи Тошкент вилояти ***** бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг тижорат банкларидаги
барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан
ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга
қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқбузарлик
оқибатлари бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва Тошкент
вилояти ***** бошқармаси зиммасига жамиятнинг банк ҳисобварағини очиб бериш
мажбурияти юклатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши)
мумкин.
Судья:
*****