Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2415 Дата решения 15.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг АЖ Ответчик / Подсудимый TOSHTEMIR SUNNAT фермер хўжалиги
Source ID 947925 Claim ID 2968511 PDF Hash fa0cb51a304c0269... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
аролик кодексининг 587-моддаси аролик кодекси 587 code_article
Мазкур Кодекснинг 597-моддаси Мазкур Кодекс 597 code_article
онуни 11-моддаси онуни 11 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 15.11.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2415-сонли иш М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Тоштемир Суннат” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида даъвогар вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали (Лизинг берувчи) ва “Тоштемир Суннат” фермер хўжалиги (Лизинг олувчи) ўртасида 2019 йил 22 октябрда 19/04-04-348 УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Лизинг берувчи” нархи 475.918.725 сўм бўлган бир дона “TTZ-811” русумли бир дона хайдов трактори билан бутланган MX-1.8 пахта териш машинаси “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиб, лизингга бериш, “Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. 2019 йил 30 ноябрдаги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра, “Лизинг олувчи” томонидан бир дона “TTZ-811” русумли трактори билан бутланган MX-1.8 пахта териш машинаси техник соз ҳолатда қабул қилиб олинган. “Лизинг берувчи” томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, “Лизинг олувчи” томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги оқибатида лизинг тўловлари ҳисобидан 144.589.242 сўм қарздорлик юзага келган. Натижада, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “Тоштемир Суннат” фермер хўжалигига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали ва “Тоштемир Суннат” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 22 октябрда тузилган 19/04-04-348 УФ-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда ушбу шартномага кўра жавобгар “Тоштемир Суннат” фермер хўжалигига тарафлар ўртасида 2019 йил 30 ноябрда тузилган техникани қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига асосан берилган шасси рақами 001029, двигатель рақами 045832 бўлган ва МХ-1.8 шасси 001020 бўлган, “TTZ-811” русумли трактор билан бутланган МХ-1,8 пахта териш машинасини суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг уч кунлик муддат ичида соз ва бут ҳолатда қайтариш мажбуриятини юклаган ҳолда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига қайтариб олиб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси шартлари қўпол равишда бузиб келинганлигини, жавобгар билан шартномавий муносабатларни давом эттириш имкони йўқлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигии маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришлари ва тақдим этилган далилларни ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб берган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Лекин жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, белгиланган график асосида лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорларда тўламаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома, лизинг тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш жадвали, лизинг тўловлари ҳисоб-китоби ва бошқа ҳужжатлари билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Тарафлар ўртасида 2019 йил 22 октябрда тузилган 19/04-04-348 УФ-сонли лизинг шартномасининг 13.2-бандида лизинг тўловлари “Лизинг олувчи” томонидан шартномада белгиланган икки мартадан ортиқ муддат мобайнида тўланмаса бу ҳолат шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 597-моддасига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз холатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириш шарт. Лизинг шартномаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтариб беришга мажбур. Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 6.5.6-бандида “Лизинг берувчи” “Лизинг олувчи” лизинг шартномаси шартларини жиддий тарзда бузган тақдирда, лизинг олувчидан қабул қилинган тўловлар суммаси барча лизинг тўловларининг учдан икки қисмидан ошган бўлган тақдирда ҳам бир вақтнинг ўзида лизинг шартномасини бекор қилиш, “Лизинг олувчи”дан лизинг объектини соз ва бут ҳолатда қайтариб олиш, шартнома бекор қилинган кунга қадар ҳосил бўлган лизинг тўловларидан бўлган қарздорлик, пеня, зарар суммасини ундиришга ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонуни 11-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисида лизинг берувчи қонунчиликда ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва тақдим этилган далиллар билан даъвогарнинг важлари тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали ва “Тоштемир Суннат” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 22 октябрь куни тузилган 19/04-04-348 УФ-сонли лизинг шартномасини бекор қилишни ва ушбу шартнома бўйича жавобгар “Тоштемир Суннат” фермер хўжалигига берилган шасси рақами 001029, двигатель рақами 045832 бўлган ва МХ-1.8 шасси 001020 бўлган, “TTZ-811” русумли трактор билан бутланган МХ-1,8 пахта териш машинасини суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг уч кунлик муддат ичида соз ва бут ҳолатда қайтариш мажбуриятини юклаган ҳолда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига қайтариб олиб беришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг 8.1-бандида лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд, даъво талаблари қаноатлантирилганлиги ҳамда жавобгарнинг низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,170, 176-179,181, 184-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали ва “Тоштемир Суннат” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 22 октябрь куни тузилган 19/04-04-348 УФ-сонли лизинг шартномаси бекор қилинсин ва жавобгар “Тоштемир Суннат” фермер хўжалигига 2019 йил 30 ноябрдаги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан берилган шасси рақами 001029, двигатель рақами 045832 бўлган ва МХ-1.8 шасси 001020 бўлган, “TTZ-811” русумли трактор билан бутланган МХ-1,8 пахта териш машинаси суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг уч кунлик муддат ичида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига соз ва бут ҳолатда қайтариш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “Тоштемир Суннат” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Тоштемир Суннат” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 12.518.374 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев