← Назад
Решение #741999 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд ишни ИПК | 170 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил 15 ноябрь 4-1107-2201/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------- раислигида,
судья ёрдамчиси --------- котиблигида, аризачи “--------” МЧЖ ХКнинг
қарздор “--------” МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини
очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар вакиллари иштирокисиз
кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги
4-1102-2201/-----сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув
қарори билан “--------” МЧЖдан “--------” МЧЖ ХК фойдасига
132 368 159 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня ва 21 600 сўм почта
харажатлари ундирилган.
Шунингдек, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
26 апрелдаги 4-1102-2201/--------сонли иқтисодий иш бўйича қабул
қилган ҳал қилув қарори билан 32 452 627 сўм асосий қарз,
3 000 000 сўм пеня ва 21 600 сўм почта харажатлари ундирилган.
Лекин жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаганлиги
ва суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш учун суд ижрочисига
топширилганлиги натижа бермаганлиги сабабли аризачи “--------” МЧЖ
ХК Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
этиб, қарздор “--------” МЧЖни банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи ва қарздор вакиллари иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан
хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Шунингдек муваққат бошқарувчи суд мажлисида иштирок
этмади, бироқ судга ариза тақдим қилиб, қарздорнинг банкротлик иши
юзасидан суднинг ажримида белгиланган вазифаларни бажариб,
2022 йил 08 ноябрь куни кредиторларнинг умумий йиғилиши бўлиб
ўтганлигини, умумий йиғилиш баённомасида 5 масала киритилган
бўлиб, шу жумладан қарздорга нисбатан банкротликнинг кейинги
тамоилини қўллаш масалалари кўриб чиқилиб, кредиторларнинг 100%
овози билан қарздорга нисбатан кузатув жараёнини якуни тўғрисида
ҳисоботни тасдиқлаш, қарздорга нисбатан банкротликнинг тугатишга
доир иш юритишни қўллашга қарор қилинганлигини, корхонанинг
бино-иншоотлари мавжуд эмаслиги, ҳисоб рақамида пул маблағи
мавжуд эмаслиги, жами кредиторлик қарзи 429 496 837 сўмни, шундан
давлат бюджети олдидаги кредиторлик қарздорлиги 778 552 сўмни
ташкил қилишини, жамият тўлов қобилиятини йўқотганлигини айтиб
ўтиб, шунга кўра корхонани банкрот деб топиб, унга нисбатан тугатиш
таомилини қўллаш мақсадга мувофиқлиги билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни ИПК 170-моддаси тартибида тарафлар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра аризачининг
талабларини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
“--------”
МЧЖ
2019 йил 07 августда ДХМ томонидан 750443-сонли тартиб рақам билан
давлат рўйхатига олинган, корхонининг юридик манзили Тошкент
вилояти, Олмалиқ шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 36-уй, 13-хонадон,
корхонанинг асосий фаолият тури фармацевтика маҳсулотлари чакана
савдосидан иборат.
“--------”
МЧЖнинг
молиявий
ахволи
ўрганилганда,
2022 йил 01 октябрь куни холатига солиқ ва мажбурий тўловлардан
778 552 сўм, “--------” МЧЖ ХКдан 179 863 987 сўм ва "KORVITA-FARM"
МЧЖдан 117 972 218 сўм жами кредиторлар олдида эса 429 496 837 сўм
қарздорлиги мавжуд эканлигини, корхонанинг бино-иншоотлари
мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади)
3-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик суд томонидан эътироф
этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир
эмаслиги деб тарифланган.
Ушбу қонуннинг
5-моддаси 1-қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга
ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Шунингдек, қонуннинг 7-моддаси 1-қисмида қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга, деб
белгиланган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув
битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятлари Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси берилган санадан
бошлаб уч ой муддат давомида тўлиқ бажарилмаганлиги, қарздорнинг
кредитор талабини қаноатлантиришга қодир эмаслиги суд мажлисида
тўпланган ҳужжатлар ҳамда муваққат бошқарувчи ҳисоботи асосида
тўлиқ ўз исботини топди.
Суд бундай холатда, аризачининг талабини асосли деб
ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб
топишни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Шунингдек қарздор “--------” МЧЖ кредиторларининг 2022 йил 08
ноябрдаги йиғилиш баённомасида тугатиш бошқарувчиси вазифасига
номзодни Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармасидан сўраб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунга кўра суд тугатиш бошқарувчиси вазифасига номзодни
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасидан сўраб олишни лозим деб топади
Юкоридагиларни инобатга олиб, ФК, Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун ҳамда ИПКнинг 118, 170,
176-179, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд
Аризачи
“--------”
МЧЖ
ХКнинг
ариза
талаблари
қаноатлантирилсин.
Қарздор “--------” МЧЖ банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Давлат Активларини бошқариш Агентлиги Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси 3 кун ичида “--------” МЧЖ тугатиш бошқарувчи
номзодини тақдим этиш юклатилсин.
Тугатиш бошкарувчиси зиммасига:
- қарздор “--------” МЧЖни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган қоидаларга риоя
қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
-Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли
қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари асосида зарур ишларни амалга ошириб, муддатида тегишли
органларга хулосани тақдим қилиш;
-тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида” Қонунда белгиланган тартибда олиб бориш, ушбу ҳал қилув
қарори эълон қилинган кундан бошлаб ҳар ойнинг 20 кунигача оралиқ
ҳисоботни ва 2023 йилнинг 15 февраль кунига қадар якуний хисоботни
тақдим қилиш вазифаси юклатилсин.
“--------” МЧЖ бошқарув органлари зиммасига уч иш куни ичида
корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, мухр ва штамплари,
моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклансин.
“--------”
МЧЖдан
“--------”
МЧЖ
ХК
хисобига
900 000 сўм миқдорда давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қарорининг суд харажатлари қисми бўйича ижро
варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
ҚИЛДИ:
-------------