← Назад
Решение #742007 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 ноябрь
4-1706-2201/1223-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг
раислигида, А.Алиқуловнинг котиблигида,
даъвогар – “.................................” акциядорлик жамиятининг жавобгар".................................." фермер хўжалиги ҳисобидан 32 696 250 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили С.Назарқулов (2022 йил 27 апрель кунги 01/16-339-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Г.Саттарова (рахбар, паспорт асосида)
иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“................................” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, "....................................." фермер хўжалиги (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан тарафлар ўртасида тузилган
бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномаси юзасидан 32 696
250 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар
билан ўртасида контрактация шартномаси тузилганлигини, шартнома
шартларига кўра жавобгар режа бўйича буғдой топшириши кўрсатилганлигини,
лекин шартнома шартларига риоя қилмасдан режада кўрсатилган буғдой
махсулотларни режага нисбатан 59 405 кг кам топширганлиги натижасида
жартномага асосан 30 фоиз жарима ҳисобланганлигини билдириб, жавобгар
билан доимий ҳамкор эканликларини, унинг молиявий ҳолатларини инобатга
олиб, жаримани қонунда белгиланган тартибда ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини
қисман тан олиб, ҳақиқатан ҳам об-ҳаво ноқулай келганлиги, ажратилган ер
майдонига сув чиқариш муоммо бўлганлиги, дорилаш жараёнида ҳосилнинг
кўп қисми нобуд бўлганлиги ва бошқа объектив сабабларга кўра контрактация
шартномаси бўйича режани тўлиқ бажара олмай қолганлигини, хўжаликнинг
молиявий ҳолатини инобатга олиб, жарима миқдорини камайтириб беришни
сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида бошоқли дон харид қилиш
бўйича 2021 йил 06 сентябрь куни бошоқли дон харид қилиш бўйича 33-сонли
контрактация шартномаси (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади)
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-1.2-бандарига асосан жавобгар даъвогарга
2022 йил хосилидан жами 48,1 гектар ер майдонидан давлат стандартлари
бўйича 103 тонна, ҳар бир кг.ни 2 500 000 сўмдан “Товар дон” маҳсулотини
(бундан буён матнда махсулот деб юритилади) топшириш мажбуриятини,
даъвогар эса, жавобгарни шартномада белгиланган тартибда маҳсулот уруғлиги
билан таъминлаш, етиштирилган махсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳаққини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-в ва 2.3.б-бандларига асосан жавобгар даъвогарга
2022 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдорда ва
ассортиметда тегишли сифатга эга бўлган махсулотни топшириши, даъвогар
эса, жавобгардан шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдордаги уруғликни
қабул қилиб олишни талаб қилиш, шартнома шартлари бажарилмаган ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини
ҳамда шартномада кўрсатилган жарима тўланишини талаб қилиш ҳуқуқи
мавжудлиги белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 103 тонна маҳсулот етказиб
берилиши лозим бўлсада, жавобгар томонидан даъвогарга 59,4 тонна маҳсулот
етказиб бериб, шартнома шартларини лозим даражада бажармай, қиймати
108 987 500 сўмлик 43 595 кг махсулот етказиб берилмаган.
Тарафлар шартноманинг 4.1-бандида жавобгар шартномада белгиланган
миқдорда ва ассортиментда ва турлар бўйича муддатларда маҳсулот
топширишдан асоссиз бош тортган тақдирда даъвогарга топширилмаган
маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима ҳарид
нарҳида белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган
даврда маҳсулотнинг амалда шаклланган ўртача нарҳидан келиб чиқиб
ҳисобланишига келишганлар.
Шартнома шартларига биноан даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан
топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида, яъни
32 696 250 сўм жарима ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобгар
томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади. Агар ФКда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига
нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли
ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат
контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
ФКнинг 260-моддасига кўра қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан контрактация шартномаси бўйича мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги иш ҳужжатларидаги маълумотнома,
ҳисобварақ-фактуралар ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
қарздорнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 2-бандида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”деб тушунтириш берилган.
Суд тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шартнома
шартларининг жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги
ҳолатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, даъвогарнинг манфаатларини
инобатга олиб, талаб қилинган 32 696 250 сўм жарима миқдорини
4
7 000 000 сўмгача камайтиришни, жариманинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масласини муҳокама қилиб,
даъво асосли бўлганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“.........................” фермер хўжалиги ҳисобидан “...................................”
акциядорлик
жамияти
фойдасига
7 000 000 сўм жарима, 653 925 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта
харажати, жами 7 677 925 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов