← Назад
Решение #742058 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 15 ноябрь 4-1304-2202/2400-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг,
қарздор Пахтакор туманидаги “SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти чекланган
жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризасини судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи
вакиллари Н.Уразбаев (21.09.2022 йилдаги 25-29780-сонли ишончномага
асосан), Ш.Қўшбоков (11.11.2022 йилдаги 25-40268-сонли ишончномага асосан),
қарздор вакиллари Г.Аббосова (раҳбар), Ш.Қораев (5.11.2022 йилдаги 1-сонли
ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Пахтакор туманидаги
“SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ш.Қўшбоков ариза
талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарзи 2.025.150.464 сўмни ташкил этишини, мажбурий ижро органи
томонидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини, бироқ
қарздорнинг етарли пул маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли
ушбу қарздорлик бугунгача ундирилмай қолганлигини, қарздорда тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили Б.Аббосова аризачининг
талабига эътироз билдириб, жамият банкротлик ҳолатида эмаслигини, етарлича
мол-мулклари борлигини, фаолиятини давом эттиришини маълум қилиб,
аризачининг талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор Ш.Қораев аризачининг талабига
эътироз билдириб, аризачининг “SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти
чекланган жамиятини тўловга деб топиш тўғрисидаги важларини асоссиз деб
ҳисоблашини, чунки мажбурий ижро органи томонидан ижро ҳаракатлари олиб
борилмаганлигини, фақат рўйхатдан ўтказувчи органларга сўровнома юбориш
орқали унинг номида мол-мулклар ва пул маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли
ижро иши тамомланганлигини, жамият раҳбарига қарздорликни тўлаш юзасидан
мурожаат қилинмаганлигини, жамиятнинг бугунги кунда 7.000.000.000 сўмдан
ортиқ мол-мулклари борлиги эътибордан четда қолганлигини, шунингдек солиқ
қарзи ҳам солиқ органи томонидан асоссиз ошириб ҳисобланганлигини, бу
масалада жиноят ишлари бўйича судларнинг суд ҳужжатларига нисбатан Олий
судга кассация тартибида шикоят берилганлигини, аризани “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни
талабларига зид равишда берилган деб ҳисоблашини маълум қилиб, аризачининг
талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни банкрот деб
топиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ,
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний
шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “SHUXRAT MUXABBAT”
масъулияти чекланган жамияти 18.03.2017 йилда 2763-сонли реестр рақами
билан тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Қарздор
раҳбари сифатида Аббасова Гулноза Камаловна кўрсатилган бўлиб, жамиятнинг
амалга оширган фаолият тури ўсимлик ва ҳайвонлар ёғлари ва мойларини ишлаб
чиқариш ҳисобланади.
Аризачи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга қараганда
“SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти чекланган жамиятининг манзили
Пахтакор тумани, Пахтакор ҚФЙ, Гулбахор кўчаси, 5-уй, банк реквизитлари:
ҳисоб рақами 20208000500791812001, СТИР: 304755133, банки: “Миллийбанк”
АЖ Жиззах вилоят филиали.
Аризачи томонидан қарздорнинг қарздорлиги ўрганилганда, солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 2.025.150.464 сўмни ташкил қилиши
аниқланган.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки
ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро
қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Пахтакор туман бўлимига юборилган.
Мажбурий ижро бюросининг Пахтакор туман бўлими давлат ижрочиси
томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги 2022 йилнинг 30 июндаги қарорлари билан “Суд
ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан
қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган.
Натижада қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган
қарзлари ундирилмай қолган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Банкротлик
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарори
35-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги
сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект
мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки
мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги
давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 242-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади. Ушбу модданинг учинчи қисмида суднинг қарори ваколатли
давлат органига юборилиши, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан
бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим
этиши қайд этилган.
Бундай ҳолатда, суд қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни
бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, ариза талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Гарчанд, суд муҳокамасида қарздор вакиллари томонидан “SHUXRAT
MUXABBAT” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга қабилиятли
эканлиги, мажбурий ижро органи томонидан ижро ҳаракатлари олиб
борилмаганлиги, фақат рўйхатдан ўтказувчи органларга сўровнома юбориш
орқали унинг номида мол-мулклар ва пул маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли
ижро иши тамомланганлиги, жамият раҳбарига қарздорликни тўлаш юзасидан
мурожаат қилинмаганлиги, жамиятнинг бугунги кунда 7.000.000.000 сўмдан
ортиқ мол-мулклари борлиги эътибордан четда қолганлиги, шунингдек солиқ
қарзи ҳам солиқ органи томонидан асоссиз ошириб ҳисобланганлиги тўғрисида
важлар келтирилган бўлсада, ушбу важлар далиллар билан исботлаб берилмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу боис суд қарздор вакиллари томонидан келтирилган важларни асоссиз
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан қарздордан Республика бюджетига 900.000 сўм
давлат божи ундиришни, аризачи фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 45, 52, 241, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170,
176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор Пахтакор туманидаги “SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти
чекланган жамияти (раҳбари Г.Аббосова СТИР: 304755133) банкрот деб
топилсин. Қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин, тугатиш
ишларини олиб бориш муддати 3 (уч) ой қилиб белгилансин.
Қарздор Пахтакор туманидаги “SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти
чекланган жамиятидан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали Республика
бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор Пахтакор туманидаги “SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти
чекланган жамиятидан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали Жиззах вилоят
Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси қарздор “SHUXRAT MUXABBAT” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тугатиш ишларини олиб бориш учун тугатиш
бошқарувчиси номзодини судга тақдим этсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
О.Эргашев