← Назад
Решение #742166 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий Процессуал Кодекси | 2034 | — | code_article | |
| зР ФК | 243 | — | law | |
| онуни | 24 | — | law | |
| бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| зР ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYATI
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик, д. 50-а
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2022 йил 14 ноябрь
1705-2201/1613-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Сатвалдиев раислигида даъвогар “ДДДДДДД” акциядорлик жамиятининг жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖ” фермер хўжалигидан
етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 30% миқдорида 1.593.000 сўм жарима ундириш
ҳақидаги соддалаштирилган тартибда берилган даъво аризасини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ДДДДДДД” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб
аталади) ва “ЖЖЖЖЖЖЖ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
аталади) ўртасида 2021 йил 17 сентябрда Бошоқли дон харид қилиш бўйича 446-сонли
контрактация шартномаси (кейинги ўринларда матнда “Контрактация шартномаси” деб
юритилади) тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартнома шартлари (1.1, 1.2-бандари)га
асосан жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан 2.0 гектар ер майдонидан 6.4 тонна буғдой
(кейинги ўринларда матнда “Маҳсулот” деб юритилади)ни етказиб бериш, даъвогар эса
етказиб берилган маҳсулот учун белгиланган нархларда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар шартноманинг 4.1-бандида жавобгар шартномада белгиланган миқдорда ва
ассортимент ва турлар, муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бўйин товлаган
тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима
тўлаши, жарима миқдори ўтган даврда маҳсулотнинг шакилланган ўртача нархидан келиб
чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олмасдан
ҳисобланишига келишганлар.
Шартномага асосан жавобгар даъвогарга 4.6 тонна маҳсулот етказиб берган бўлса-да,
бироқ шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан 1.7 тонна маҳсулотни
топширмаган.
Шу сабабли даъвогар - “ДДДДДДД” акциядорлик жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида
1.593.000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 2034-моддаси
тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан кейин
судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар
уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб
тушган бўлса, қабул қилинади. Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан
ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди
томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2019 йил
24 майдаги 13-сонли Қарорининг 43-қисмига кўра, судлар
инобатга олишлари лозимки, даъвогарнинг бундай даъво аризаси жавобгарга (унинг
вакилига) топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши ёки
тилхат олиб топширилиши мумкин. Агар, даъво аризаси жавобгарга топширилганлиги
маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилган бўлса, даъво аризасига жавобгар уни
қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси илова қилиниши шарт деб
тушунтириш бериб ўтилган.
Суд ушбу ҳуқуқ нормалардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво аризасини
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни лозим топди.
Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатлар ўрганиб чиқилганида, даъвогарнинг
даъво талаби қисман асосли эканлиги, маълум бўлган ҳолда илова қилинган шартнома ва
унинг ажралмас қисмлари, жавобгарга юборилган талабнома, даъво аризасини жавобгар
томонидан олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси ва қарздорликнинг мавжудлиги ўз
исботини топмоқда. Шунга кўра, Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби қисман
асосли ва қисман қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблади.
Иш ҳужжатларида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 17 сентябрда Бошоқли
дон харид қилиш бўйича 446-сонли контрактация шартномаси тузилган.
Унга кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан 2 гектар ер майдонидан 6.4 тонна
маҳсулот етказиб бериши лозим бўлса-да, бироқ даъвогарга ҳар бир кг. учун 2.608,70
сўмдан 4630 кг. маҳсулот етказиб бериб, қолган 1770 кг. маҳсулот етказиб бермаган, ушбу
ҳолат ҳисоб-фактура билан ўз исботини топган.
Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини қисман бажармасдан, шартномада
кўрсатилган маҳсулотни қисман топширмаган.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман асосли бўлиб, жавобгардан ундирилиши лозим
бўлган жарима ҳам қисман тўғри ҳисобланган, чунки тарафлар шартноманинг 4.1-бандида
шартномада белгиланган миқдорда ва ассортимент ва турлар, муддатларда маҳсулот
топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот
қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори ўтган даврда
маҳсулотнинг шакилланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган
устамалар тўланиши ҳисобга олмасдан ҳисобланишига келишганлар.
Суд шартноманинг мазкур бандини ва маҳсулотнинг бир килограмми учун амалда
шаклланган нарх 3.000 сўмни ташкил этаётганлигини инобатга олиб, 1.593.000 сўм жарима
тўғри ҳисобланганлиги сабабли уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР
ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФК 243-моддасига асосан қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган
бўлса ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ, тарафлардан
бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида
ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади.
Лекин, суд тарафлар томонидан шартномани бажарилиш даражасини, жавобгарнинг
молиявий аҳволини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши лозим
бўлган жарима суммасини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 415.565,91 сўм
жарима ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли
Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шарт”-деб белгиланган.
Ушбу қарорнинг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг
бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган
фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига
очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб,
ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини
(ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги
тушунтирилган.
ЎзР ФК 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган.
Суд юқоридаги баён этилганларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талаби қисман
асослилиги сабабли ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида
Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг талаби бўйича
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши кўрсатилган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 234, 243, 326моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 24-моддаси, Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларига асосланиб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ДДДДДДД”
акциядорлик жамияти фойдасига 415.565,91 сўм жарима ҳамда 300.000 сўм давлат божи,
24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори ихтиёрий тартибда ижро этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Сатвалдиев