← Назад
Решение #742440 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 705 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И
Бўстон туман
4-1703-2202/1496-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар- «Navoiyazot» акциядорлик жамияти манфаатида,
жавобгар- «Bo`z-ImKon-Rivoj SL» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
соддалаштирилган тартиб асосида тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий
ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), «Navoiyazot» акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида,
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Bo`z-ImKon-Rivoj SL»
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб
юритилади)дан банк хизмати учун тўланмаган 3 646 300,70 сўм темир йўл
хизмати қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, 2022 йил 17 февралда
Navoiyazot» акциядорлик жамияти ва «Bo`z-ImKon-Rivoj SL» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси
орқали электрон тартибда “Б” маркали Карбамид минерал ўғит олди-сотди
шартномаси тузилган.
Ушбу шартномани шартларини бажариш мақсадида жавобгарга 2022 йил
17 февраль куни № 31310110ЖД сонли ҳисоб-фактура асосида темир йўл
вагонларида махсулот юборилган ва темир йўл хизмати 15 846 522 сўмни
ташкил этганлиги кўрсатилган.
махсулотлар учун темир йўл харажатларини икки кун муддатда тўлаб, юкни
қабул қилиб олувчи станцияни кўрсатган ҳолда билдирги юбориши лозимлиги
махсус шарт этиб кўрсатилган.
Жавобгар шартномада кўрсатиб ўтилган мажбуриятларни бажармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш, буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур Кодекснинг 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 3 646 300,70 сўм ундириш ҳақидаги
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
жавобгардан Республика бюджетига 300.000 сўм миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 2035- моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
«Bo`z-ImKon-Rivoj SL» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- «Navoiyazot» акциядорлик жамияти фойдасига кўрсатилган банк хизмати
учун 3 646 300,70 сўм ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Ш.Абдухаликов