← Назад
Решение #742535 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-21-76,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/1202-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Юлдашевнинг раислигида,
У.Турғунованинг котиблигида, даъвогар йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “UZAUTO MOTORS”
акциядорлик жамиятига нисбатан 102.764.776 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни, даъвогар вакили Х.Баходиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Қ.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида, учинчи шахс Андижон вилоят
Божхона бошқармаси ва Андижон вилоят марказий банки вакилларининг
иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида, видеоконференцалоқа режимида Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг кўмаклашувида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
(кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) Асака туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “UZAUTO MOTORS”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
аталади)га нисбатан 102.764.776 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан Андижон вилоят Божхона
бошқармаси ҳамда Андижон вилоят марказий банки ишга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили - жавобгар томонидан
импорт шартномалари тузилганлигини, мазкур шартномалар бўйича жами
103.020,94 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган қарздорликдан суд
якунига қадарли 13.321,69 АҚШ долларидаги маҳсулотлар кириб
келганлигини, қолган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги,
яъни маҳсулотлари Ўзбекистон Ресупубликасига етиб келмаганлигини,
жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаганлигини билдириб, бартараф
этилмаган қисми бўйича аризани қаноатлантириб бершини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили, хорижий давлатлар билан импорт
шартномалари
тузилганлигини,
мазкур
шартнома
бўйича
жами
103.020,94 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган қарздорликдан суд
якунига қадарли 13.321,69 АҚШ долларидаги маҳсулотлар кириб
келганлигини, импорт шартномалари тузган хорижий давлатлар
махсулотларни уларга етказиб бермаётганлиги сабабли қолган дебиторлик
қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни судга хавола қилди.
Учинчи шахс Андижон вилоят Божхона бошқармаси ҳамда Андижон
вилоят марказий банкига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли
мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг ИПКнинг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар
Германия давлатининг “BRONSTEIN Consulting GmbH” компанияси билан 2019
йил 6 февралда шартнома суммаси 44.173,85 АҚШ доллари миқдорида, “Bosch
Automotive Service Solutions GmbH” компанияси билан 2020 йил 19 октябрда
шартнома суммаси 181.909,44 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 27 майда
шартнома суммаси 93.198,77 АҚШ доллари миқдорида, Хитой давлатининг
“TIANJIN GLORY TANG Hi-Tech FIBER CO.LTD” компанияси билан 2021 йил 14
июлда шартнома суммаси 2.677,5 АҚШ доллари миқдорида, АҚШ
давлатининг “General Motors LLC (GM LLC)” компанияси билан 2020 йил 13
февралда шартнома суммаси 600.000 АҚШ доллари миқдорида импорт
шартномалари имзоланган.
Мазкур шартномаларга кўра, жавобгар томонидан 2021 йил 28 октябрь
ҳолатига Германия давлатининг “BRONSTEIN Consulting GmbH” компанияси
билан 2019 йил 6 февраль кунги, “Bosch Automotive Service Solutions GmbH”
компанияси билан 2020 йил 19 октябрь кунги имзоланган импорт
шартномаларига асосан 42.930,88 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 15
декабрь ҳолатига Германия давлатининг “Bosch Automotive Service Solutions
GmbH” компанияси билан 2021 йил 27 май кунги имзоланган импорт
шартномасига асосан 89,6 АҚШ доллари миқдорида, 2022 йил 20 март
ҳолатига Хитой давлатининг “TIANJIN GLORY TANG Hi-Tech FIBER CO.LTD”
компанияси билан 2021 йил 14 июлда имзоланган импорт шартномасига
асосан 1 АҚШ доллари миқдорида ҳамда 2022 йил 7 февраль ҳолатига АҚШ
давлатининг “General Motors LLC (GM LLC)” компанияси билан 2020 йил 13
февралда имзоланган импорт шартномасига асосан 60.000 АҚШ доллари
жами 103.020,94 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорликни вужудга келтирган.
Аризачи томонидан жавобгарга талабнома юборилиб, унда муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф
қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан жаримани
ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган.
Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки
белгиланган жарима суммасини тўламаган.
Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима
қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг
ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат
қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда
матнда “ТСОЯЭАТ” деб аталади) орқали амалга оширилади. Бунда валютани
назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда
шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт»
божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган
санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан бажарилган ишларни қабул
қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб
кетмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг
қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган
муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб
белгиланган.
апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб
қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича
қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида
“2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз
вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган
жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилсин. 2021 йил 1 май
ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари
2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб белгиланган.
Жавобгар томонидан юқоридаги импорт шартномалари бўйича
180 календарь кунгача ва 180 кундан 365 календарь кунгача бўлган муддатда
103.020,94 АҚШ долларига тенг бўлган товарлар Ўзбекистон Республикасига
олиб кирилмаганлиги ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида расмийлаштирилмаганлиги оқибатида муддати ўтган дебитор
қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар, судда аниқланган ҳолатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, суд мажлиси якунлангунга қадарли жавобгар томонидан
юқоридаги давлатлар билан имзоланган импорт шартномалари бўйича
13.321,69
АҚШ
доллари
миқдоридаги
маҳсулотлари
Ўзбекистон
Республикасига олиб ўтилганлиги ҳамда жами 13.321,69 АҚШ доллари
миқдорида дебитор қарздорлик бартараф қилингани аниқланди.
Мазкур маҳсулотлар божхона режими орқали олиб ўтилганлиги
даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ўз тасдиғини
топди.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун нормаларидан келиб
чиқиб, суд мажлисида берилган кўрсатмаларни ва тақдим этилган
хужжатларини инобатга олиб, ариза талабини қисман қаноатлантирилишни
ҳамда жавобгарга нисбатан импорт шартномалари бўйича муддати ўтказиб
юборилган 89.699,25 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлик учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан Марказий
банкнинг
01.02.2022 йил (1$-10.804,86), 19.05.2022 йил (1$-11.130,57) ва 20.06.2022 йил
(1$-10.950,03) ҳолатига валюта курси бўйича 5 фоизи миқдорида
48.459.409 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 32.519.673 сўм жами
80.979.082 сўм миқдорида жарима қўллашни лозим топди.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни, олдиндан
тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи
фойдасига ундиришни ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида
кўрилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан Олий суд ҳисобига
75.000 (300.000*25%=75.000) сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар -
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридаларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020
йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“UZAUTO MOTORS” акциядорлик жамиятига нисбатан 80.979.082 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти йирик солиқ
тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси зиммасига
юклатилсин.
“UZAUTO MOTORS” акциядорлик жамияти ҳисобидан йирик солиқ
тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари;
- Олий суд ҳисобига иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги
сабабли 75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.С.Юлдашев