← Назад
Решение #742645 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor
sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
тумани
2022 йил 14
ноябрь
4-1105-2202/1859-сонли
иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (2022 йил 10
январдаги НБ 43-21/03-32-сонли ишончнома) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
“АХМАДАЛИ ДЕХКОН ОТА” ФХ ҳисобидан 6.500.504,94 сўм
асосий қарздорлик, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлик
учун 4139 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
суд
биносида,
очиқ
суд
мажлисида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг
Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва
“АХМАДАЛИ ДЕХКОН ОТА” ФХ ўртасида 2019 йил 1 январда
20-0036-сонли электр энергияси етказиб бериш ва ундан
фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилган. Ушбу шартнома
бўйича даъвогар жавобгарга етказиб берган электр энергия
бўйича 2022 йил 1 сентябрь ҳолати ҳисоб-китобига кўра,
жавобгарни
етказиб
берилган
электр
энергиясидан
6.500.504,94 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб
бериши ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар
томонидан талабнома жавобсиз қолдирилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб
юритилади) “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
манфаатида жавобгар ҳисобидан 6.500.504,94 сўм асосий
қарздорлик, тўловни кечиктирганлик учун 4139 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида суд мажлисини палата вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраган.
Иш ҳужжатларида жавобгарни суд муҳокамаси ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлиги ҳақида маълумот
мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд Палата ишни иштирокисиз кўришни сўраганлигини
ҳамда жавобгар суд мажлиси муҳокамасидан тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни
Палата ва жавобгар “АХМАДАЛИ ДЕХКОН ОТА” ФХ вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
жавобгар
томонидан
асосий
қарз
ва
пеня
тўлаб
берилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришини
лозим деб топди:
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК
468-моддасига
асосан
энергия
таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2019 йил 1 январда
тарафлар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида
20-0036-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га
электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
“Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида
ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар
шартнома
шартларига
асосан
олган
мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда
электр энергияси етказиб берган. Мазкур низо тарафлар
ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтириши билан жавобгарнинг
даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан
6.500.504,94 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини
топди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 6.500.504,94 сўм асосий қарзни ундиришни лозим
топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
4139 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор
қонунда
белгиланган
неустойка
(қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва
шартномада
бошқача
тартибда
жавобгарлик
назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига
кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус
тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз
миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий
миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозим.
Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга
оширилмасдан
6.500.504,94 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда,
яъни 4139 сўм миқдорда пеня ҳисобланган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг пеня
ундириш
ҳақидаги
талабини
тўлиқ
қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 4139 сўм пеня ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига
24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ манфаатидаги даъво аризаси бўйича даъво
талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “АХМАДАЛИ ДЕХКОН ОТА” ФХдан:
- “Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
АЖга
6.500.504,94 сўм асосий қарз, 4139 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағига)
300.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров