← Назад
Решение #742688 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
TUMANLARARO
МЕЖРАЙОННЫЙ
IQTISODIY SUDI
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Юкоричирчикский район, г.
Yangibozor sh., Mustaqillik
Янгибазар,
ko’chasi, 77-uy
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/1855-сонли иш
2022 йил 14 ноябрь
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (2022 йил 10
январдаги НБ 43-21/03-32-сонли ишончнома) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар “SMART
TELEKOM INGINERING” МЧЖдан 25.773.306,92 сўм асосий
қарз, 1.478.915,47 сўм пеня, 5.400.000 сўм ёқиш хизмати учун
тўлов ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг
Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва
“SMART TELEKOM INGINERING” МЧЖ ўртасида 2021 йил 1
февраль куни 20-1108-сонли электр энергияси етказиб бериш
ва ундан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилган. Ушбу
шартнома бўйича даъвогар жавобгарга етказиб берган электр
энергия бўйича 2022 йил 1 сентябрь ҳолати ҳисоб-китобига
кўра, жавобгарнинг етказиб берилган электр энергиясидан
25.773.306,92 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб
бериш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар
томонидан талабнома жавобсиз қолдирилган.
Даъвогар
“Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари
корхонаси” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда
Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “SMART TELEKOM INGINERING” МЧЖдан
25.773.306,92 сўм асосий қарз, 1.478.915,47 сўм пеня ва
5.400.000 сўм ёқиш хизмати учун тўлов ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида суд мажлисини палата вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар “SMART TELEKOM INGINERING” МЧЖга суд
мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида
мавжуд.
Суд Палата ишни иштирокисиз кўришни сўраганлигини
ҳамда жавобгар суд мажлиси муҳокамасидан тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ИПК 128,
170-моддаларига асосан ишни Палата ва жавобгар “SMART
TELEKOM INGINERING” МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик тўлаб
берилмаганлигини
маълум
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК
468-моддасига
асосан
энергия
таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 1 февралда
тарафлар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида
20-1108-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га
электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
“Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида
ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар
шартнома
шартларига
асосан
олган
мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда
электр энергияси етказиб берган. Мазкур низо тарафлар
ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтириши билан жавобгарнинг
даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан
25.773.306,92 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини
топди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 25.773.306,92 сўм асосий қарзни ундиришни
лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
1.478.915,47 сўм сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор
қонунда
белгиланган
неустойка
(қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва
шартномада
бошқача
тартибда
жавобгарлик
назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига
кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус
тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз
миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий
миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозим.
Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга
оширилмасдан
25.773.306,92 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда,
яъни 1.478.915,47 сўм миқдорда пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ
неустойкани
энг
кам
миқдори
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини ва кредиторнинг
манфаатларини ҳамда қарздор томонидан мажбуриятнинг
бажарилиш
даражасини
эътиборга
олиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
326-моддасида
назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб
чиқиб,
ундирилиши
лозим
булган
пеня
миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 250.000 сўм
пеня ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан ёқиш хизмати учун
5.400.000 сўм тўлов ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил
12 январдаги “Электр энергияси ва табиий
газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарорига 1илова “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг
(бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 132-моддасига
асосан истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу Қоидалар
бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиши ва қайта
улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший
истеъмолчиларни
қайта
улашда
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
2 баравари миқдорида, маиший
истеъмолчи - юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва
ушбу маблағлар уларни қайта улаган ташкилотнинг
ҳисобрақамига ўтказилади.
Иш ҳужжатларига 2021 йил 22 октябрдаги U-27239000096-сонли
далолатнома
тузилиб,
жавобгар
электр
тармоғидан узиб қўйилган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарнинг электр
тармоғига қайта уланганлиги ҳамда жавобгардан ёқиш
хизмати учун қарздорлик ҳосил бўлганлигини тасдиқловчи
бошқа ҳужжат тақдим этилмади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан ёқиш
хизмати учун фақат 2.700.000 сўм ундириш хақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Қайд
этилганларга
асосан
суд
даъвогарнинг
жавобгардан ёқиш хизмати учун 2.700.000 сўм ундириш
ҳақидаги қисмини асосли деб ҳисоблайди, қолган 2.700.000
сўм ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки
улар
қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб
даъво
тақдим
этилган
шахслардан
даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси
талабларидан
келиб
чиқиб,
жавобгардан
республика
бюджетига 599.044,45 сўм давлат божи ва даъвогарга
олдинган тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни,
даъвогардан республика бюджетига 54.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
процессуал кодексининг 68,
моддаларини қўллаб, суд
Республикаси
Иқтисодий
118, 128, 170, 176-179Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SMART TELEKOM INGINERING” МЧЖдан:
- “Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
АЖга
25.773.306,92 сўм асосий қарз, 250.000
сўм пеня, ёқиш
хизмати учун 2.700.000 сўм, олдиндан тўлаб чиқилган 24.000
сўм почта харажати;
- республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағига)
599.044,45 сўм давлат божи ундирилсин.
“Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
АЖдан
Республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағи)га 54.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров