Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1854 Дата решения 14.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый NEO STONES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 959307 Claim ID 2949947 PDF Hash 7f5a0a9eda2b5f39... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/1854-сонли иш 2022 йил 14 ноябрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (2022 йил 10 январдаги НБ 43-21/03-32-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар “NEO STONES” МЧЖдан 22.835.857,09 сўм асосий қарз, 313.281,04 сўм пеня, 8.350.000 сўм ёқиш хизмати учун тўлов ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва “NEO STONES” МЧЖ ўртасида 2019 йил 1 январь куни 20-0391сонли электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга етказиб берган электр энергия бўйича 2022 йил 1 сентябрь ҳолати ҳисоб-китобига кўра, жавобгарнинг етказиб берилган электр энергиясидан 22.835.857,09 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома жавобсиз қолдирилган. Даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “NEO STONES” МЧЖдан 22.835.857,09 сўм асосий қарз, 313.281,04 сўм пеня ва 8.350.000 сўм ёқиш хизмати учун тўлов ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар “NEO STONES” МЧЖга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Суд Палата ишни иштирокисиз кўришни сўраганлигини ҳамда жавобгар суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ИПК 128, 170-моддаларига асосан ишни Палата ва жавобгар “NEO STONES” МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2019 йил 1 январда тарафлар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида 20-0391-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Мазкур низо тарафлар ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан 22.835.857,09 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22.835.857,09 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 313.281,04 сўм сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга оширилмасдан 22.835.857,09 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 313.281,04 сўм миқдорда пеня ҳисобланган. Иш ҳужжатларига асосан жавобгардан 313.281,04 сўм пеня ундиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан ёқиш хизмати учун 8.350.000 сўм тўлов ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарорига 1илова “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 132-моддасига асосан истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу Қоидалар бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиши ва қайта улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший истеъмолчиларни қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, маиший истеъмолчи - юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар уларни қайта улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилади. Иш ҳужжатларига 2021 йил 12 июлдаги U-27239-000064сонли ва 2021 йил 19 декабрдаги U-27239-000093-сонли далолатномалар тузилиб, жавобгар электр тармоғидан узиб қўйилган. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарнинг электр тармоғига қайта уланганлигини ҳамда жавобгардан ёқиш хизмати учун қарздорлик ҳосил бўлганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилмади. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан ёқиш хизмати учун фақат 5.400.000 сўм ундириш хақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан ёқиш хизмати учун 5.400.000 сўм ундириш ҳақидаги қисмини асосли деб ҳисоблайди, қолган 2.950.000 сўм ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан республика бюджетига 570.982,76 сўм давлат божи ва даъвогарга олдинган тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогардан республика бюджетига 59.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “NEO STONES” МЧЖдан: - “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга 22.835.857,09 сўм асосий қарз, 313.281,04 сўм пеня, ёқиш хизмати учун 5.400.000 сўм, олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати; - республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағига 570.982,76 сўм давлат божи ундирилсин. “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан Республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағи)га 59.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Ғ.Машкуров