← Назад
Решение #742744 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
TUMANLARARO
МЕЖРАЙОННЫЙ
IQTISODIY SUDI
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Юкоричирчикский район, г.
Yangibozor sh., Mustaqillik
Янгибазар,
ko’chasi, 77-uy
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/1852-сонли иш
2022 йил 14 ноябрь
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (10.01.2022 йилдаги
43-21/03-32-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар “NEV
PUBLIC BUILD” МЧЖдан 6.193.431,62 сўм асосий қарз,
433.268,56 сўм пеня, ёқиш хизмати учун 2.700.000 сўм тўлов
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг
Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси ва “NEV
PUBLIC BUILD” МЧЖ ўртасида 2020 йил 1 ноябрь куни 200574-сонли электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома
тузилган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга
етказиб берган электр энергия бўйича 2022 йил 1 сентябрь
ҳолати ҳисоб-китобига кўра, жавобгарнинг етказиб берилган
электр энергиясидан 6.193.431,62 сўм асосий қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 12 сентябрда жавобгарга
қарздорликни тўлаб бериши ҳақида талабнома юборилган.
Бироқ,
жавобгар
томонидан
талабнома
жавобсиз
қолдирилган.
Даъвогар
“Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари
корхонаси” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда
Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Жавобгар ҳамда палата вакили суд мажлисига келмади.
Палата даъво аризасида суд мажлисини ўз вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини
тасдиқловчи
бошқа
алоқа
воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган
бўлса, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган
охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади.
Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилиш мақсадида суднинг 2022
йил 3 ноябрдаги ажрими электрон почта орқали юборилган
ҳамда
“Гибрид
почта”
хизмати
маълумотига
кўра,
жавобгарнинг манзили топилмаган.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд жавобгарни суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинганлигини ҳамда палата
ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраганлигини
инобатга олиб, ишни палата ҳамда жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
қарздорлик
2020
йил
1
ноябрдаги
20-0574-сонли
шартномадан келиб чиққанлигини, жавобгар томонидан
6.193.431,62 сўм асосий қарз, 433.268,56 сўм пеня, ёқиш
хизмати учун 2.700.000 сўм тўлов шу кунга қадар тўлаб
берилмаганлигини
маълум
қилиб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК
468-моддасига
асосан
энергия
таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида
2020 йил
1 ноябрда 20-0574-сонли улгуржи истеъмолчилар
учун электр таъминоти шартномаси шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Таъминочи корхона”
“Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали
етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар
шартнома
шартларига
асосан
олган
мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда
электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартномага
асосан олган мажбуриятини, яъни истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаслиги оқибатида ушбу
низо келиб чиққан ва 6.193.431,62 сўм асосий қарз вужудга
келган.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтириши билан жавобгарнинг
даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан
6.193.431,62 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини
топди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
433.268,56 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор
қонунда
белгиланган
неустойка
(қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва
шартномада
бошқача
тартибда
жавобгарлик
назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига
кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус
тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз
миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий
миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозим.
Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга
оширилмасдан
6.193.431,62 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда,
яъни 433.268,56 сўм миқдорда пеня ҳисобланган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг пеня
ундириш
ҳақидаги
талабини
тўлиқ
қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 433.268,56 сўм пеня
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тармоққа қайта
уланиш учун 2.700.000 сўм тўлов ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил
12 январдаги “Электр энергияси ва табиий
газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарорига 1илова Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг
(бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 132-моддасига
асосан истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу Қоидалар
бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиши ва қайта
улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший
истеъмолчиларни
қайта
улашда
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
2 баравари миқдорида, маиший
истеъмолчи - юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва
ушбу маблағлар уларни қайта улаган ташкилотнинг
ҳисобрақамига ўтказилади.
Бироқ,
даъвогар
томонидан
жавобгарни
электр
тармоғига қайта уланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда
жавобгардан тармоққа қайта уланиш учун 2.700.000 сўм
тўлов қарздорлик ҳосил бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат
тақдим этилмади.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд
этилганларга
асосан
суд
даъвогарнинг
жавобгардан тармоққа қайта уланиш учун 2.700.000 сўм
тўлов ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки
улар
қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб
даъво
тақдим
этилган
шахслардан
даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси
талабларидан
келиб
чиқиб,
жавобгардан
республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва даъвогарга олдинган
тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NEV PUBLIC BUILD” МЧЖдан:
- “Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
АЖга
6.193.431,62 сўм асосий қарз, 433.268,56 сўм пеня, 24.000
сўм почта харажати;
- республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағига)
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров