Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1851 Дата решения 14.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый AZARUZ AGRO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 959308 Claim ID 2950247 PDF Hash 271a0a28951f38f8... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/1851-сонли иш 2022 йил 14 ноябрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, жавобгар вакили А.Махмудов (01.01.2022 йилдаги 1-сонли ишончнома), суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи Фарғона вилояти иқтисодий суди АКТ ходими Р.Фармонов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар “AZARUZ AGRO” МЧЖдан 60.424.606,72 сўм асосий қарз, 3.651.246,56 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси ва “AZARUZ AGRO” МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 январь куни 200628-сонли электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга етказиб берган электр энергия бўйича 2022 йил 1 сентябрь ҳолати ҳисоб-китобига кўра, жавобгарнинг етказиб берилган электр энергиясидан 60.424.606,72 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан 2022 йил 12 сентябрда жавобгарга қарздорликни тўлаб бериши ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома жавобсиз қолдирилган. Даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «AZARUZ AGRO» МЧЖдан 60.424.606,72 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар ҳамда палата вакили суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида суд мажлисини ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади. Даъвогарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилиш мақсадида суднинг 2022 йил 3 ноябрдаги қолдириш ажрими тилхат орқали хабардор қилинган. ИПК 170-моддаси 2 ва 3-қисмларига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд даъвогарни суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини ҳамда палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраганлигини инобатга олиб, ишни палата ҳамда даъвогар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тўлиқ тан олишини, ҳозирги кунда корхонанинг моддий аҳволи оғирлигини маълум қилиб, пеняни камайтириб беришни сўради. Суд жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда 20-0628-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси шартномаси тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Таъминочи корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартномага асосан олган мажбуриятини, яъни истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан ва 60.424.606,72 сўм асосий қарз вужудга келган. Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан 60.424.606,72 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 60.424.606,72 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 3.651.246,56 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга оширилмасдан 60.424.606,72 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 3.651.246,56 сўм миқдорда пеня ҳисобланган. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 600.000сўм пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан республика бюджетига 1.281.517,06 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ва даъвогарга олдинган тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “AZARUZ AGRO” МЧЖдан: - “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга 60.424.606,72 сўм асосий қарз, 600.000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75.000 сўм видеконференцалоқа харажатлари ундирилсин. - республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағига) 1.281.517,06 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров