← Назад
Решение #742785 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 108 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ
2022 йил 14
4-1105-2201/1864-сонли
тумани
ноябрь
иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар “Жалақудуқ туман йўллардан
фойдаланиш” УКнинг жавобгар
“Gold Bitumles”
МЧЖдан 98,46 тонна битум маҳсулотлари ва 320.000.000 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Абдурахимов (2022 йил 1
ноябрдаги
04-9/291-сонли
ишончнома
билан),
жавобгар
вакиллари
Ж.Юсупов
(2022
йил
4 январдаги 01/22-1-сонли ишончнома билан), Т.Муталиев (2022
йил
10 ноябрдаги 11/22-96-сонли ишончнома билан), У.Мадартов
(2022
йил
10 ноябрдаги 11/22-97-сонли ишончнома билан), учинчи шахс
Андижон вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси вакили
А.Мамажонов
(2022 йил 7 ноябрдаги 3-1/278-сонли ишончнома билан),
“EFFECT.UZ”
АА
вакили
Х.Жўрабоев,
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи
Тошкент вилояти суди АКТ ходими А.Сабиров, Андижон вилоят
суди АКТ ходими Ғ.Амурқуловлар иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш” УК (матнда
даъвогар ёки харидор) судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, “Gold Bitumles” МЧЖ (матнда жавобгар ёки етказиб
берувчи)
ва
даъвогар
ўртасида
2022
йил
24 март куни 19-сонли битум маҳсулоти етказиб бериш
тўғрисида шартнома тузилганлиги, шартномага асосан даъвогар
пул маблағлари йўқлиги сабабли 640.000.000 сўм миқдорида
кредит
маблағлари
олиб,
2022 йил 5 апрелда жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб
берганлиги, ўтказиб берилган маблағлар учун жавобгар 98,46
тонна битум маҳсулотлари етказиб бериши кераклиги, лекин
маҳсулотларни
бермасдан
туриб,
маҳсулотлар
етказиб
берилганлиги
тўғрисида
электрон
ҳисобварақ-фактуралар жўнатганлиги, даъвогар мазкур ҳисобфактураларни қабул қилишни рад қилганлиги, бир неча бор
қилинган расмий ва оғзаки огоҳлантиришларга қарамай
жавобгарнинг раҳбари ҳар хил важ ва баҳоналар билан битум
маҳсулотларини
бермай
келаётганлигини
билдириб,
жавобгардан 98,46 тонна битум маҳсулотлари ва 320.000.000
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида “Автойўл” АЖ Андижон вилоят
бошқармаси ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво ариза
важларини такрорлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга ёзма тушунтириш
хати тақдим қилиб, жавобгар томонидан Андижон вилояти
автомобиль йўллари Бош бошқармасининг кўрсатмасига асосан
бошқарма таркибидаги корхоналарга 2022 йилнинг январь-март
ойларида битум маҳсулотлари етказиб берилганлиги, бир неча
бор қилинган сўровлардан кейин даъвогар билан шартнома
имзоланиб, ҳақиқатда етказиб берилган битум маҳсулотлари
учун қисман 640.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилганлиги, мазкур тўлов бўйича юк хатлари имзоланмасдан,
судга даъво ариза киритилиб, бошқарма томонидан ўзининг
жиноий
хатти-ҳаракатларига
шартномавий
тус
беришга
уринилаётганлиги, жавобгар томонидан мазкур ҳаракатларга
қонуний баҳо беришни сўраб ички ишлар органларига мурожаат
қилинганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ола
олмаётганлигини маълум қилишиб, прокуратура органларига
тақдимнома
киритишни
ҳамда
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўрашди.
Шунингдек, жавобгар вакили Т.Муталиев жавобгар вакили
Ж.Юсуповнинг кўрсатмаларини такрорлаб, Андижон вилояти
автомобиль йўллари Бош бошқармасининг кўрсатмасига асосан
бошқарма таркибидаги корхоналарга 2022 йилнинг январь-март
ойларида битум маҳсулотлари етказиб берилганлиги, ушбу
етказиб
берилган
маҳсулотлар
учун
ҳужжатларни
расмийлаштириш мақсадида Андижон вилояти автомобиль
йўллари Бош бошқармаси вакили Улуғбек Юсупов ундан 400
АҚШ доллари миқдорида маблағ сўраганлиги ҳақида кўрсатма
берди.
Суд мажлисида учинчи шахс вакили иштирок этиб,
жавобгар
билан
шартномавий-ҳуқуқий
муносабатларга
киришмаганлигини ва ундан маҳсулотлар қабул қилиб
олмаганлигини билдириб, суддан ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК
437-моддасига
кўра,
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига
мувофиқ
тадбиркорлик
фаолияти
билан
шуғулланаётган
маҳсулот
етказиб
берувчи-сотувчи
шартлашилган
муддатда
ёки
муддатларда
ўзи
ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни
қабул
қилиш
ва
уларнинг
ҳақини
тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
24 мартда 19-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар ҳар тоннаси
учун 5.652.173,91 сўмдан
153,85 тонна 869.564.347,36
сўмлик, ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 999.998.999,46 сўмлик
товарлар (хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича
02714001001000000 идентификация рақамига
эга битум
маҳсулотларини даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса
маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
2021 йил 5 апрелда 2-сонли тўлов топшириқномаси асосида
даъвогар томонидан жавобгарга 640.000.000 сўм пул маблағи
ўтказиб берилган.
2022 йил 10 ва 11 май кунлари жавобгар томонидан 77сонли
ҳисобварақ-фактура жўнатилган, бироқ даъвогар томонидан
улар қабул қилинмасдан қайтарилган.
Ишга гувоҳ сифатида жалб қилинган юк машинаси
ҳайдовчилари Аликулов Умид Ёқубович, Шайкулов Нодир
Бахтиёрович, Сатаров Баходир Зиятовичлар судга тилхат тақдим
қилишиб, жорий йилнинг январь ойида бошқарувларидаги юк
машиналарида
жавобгарнинг
буюртмасига
асосан
Жалақдуқдаги асфальт заводига битум маҳсулотлари етказиб
берганликларини маълум қилганлар.
ФК 108-моддасига асосан нотариал тасдиқланиши талаб
этиладиган битимлардан ташқари юридик шахсларнинг ўзаро ва
фуқаролар билан битимлари оддий ёзма шаклда тузилади.
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан хўжалик
шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма
шаклда тузилади.
ФК 357-моддасига асосан шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг
шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига
нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Мазкур ҳолатда ёзма шаклда тузилган шартнома асосида
жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги,
маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
йўқлиги ва жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳисобварақфактуралар бир томонлама имзоланганлигини инобатга олиб,
суд жавобгар томонидан келтирилган важлар асоссиз деб
ҳисоблайди.
ФК 11-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқлари бурчни
аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш билан ҳимоя
қилиниши мумкин.
ФК 386-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ айрим
турдаги олди-сотди (чакана олди-сотди, товарлар етказиб бериш,
энергия
таъминоти,
корхонани
сотиш
ва
бошқалар)
шартномаларига нисбатан, агар ушбу Кодекснинг бу турдаги
шартномаларга доир қоидаларида бошқача ҳол назарда
тутилган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар
қўлланади.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмига кўра олдиндан
тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича
мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган
товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун
олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга
ҳақли.
Ишаги
мавжуд
ҳужжатлар,
тарафлар
берган
тушунтиришларга асосан жавобгарнинг пул маблағлари ўтказиб
берилганига қарамай, маҳсулотларни етказиб бермаганлиги ўз
исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 98,46
тонна
битум
маҳсулотлари
ундириш
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво талабларида 320.000.000 сўм пеня
ундириш талаби ҳам мавжуд.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида
етказиб берувчи пул маблағлари келиб тушган кундан 15
календарь кун ичида товарларни етказиб бериши лозимлиги,
товарлар етказиб беришни кечиктирган ёки етказиб берилмаган
тақдирда кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0.4 % миқдорида, лекин тўланмаган
сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши
белгиланган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам
миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Суд, тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб
чиқиб,
ундирилиши
лозим
бўлган
пеня
миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 48.000.000 сўм
пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур
моддага
асосан
агар
даъвогар
томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра
иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд,
юқоридагиларга
асосан
жавобгар
ҳисобидан
республика
бюджетига
19.200.000
сўм
давлат
божи,
жавобгардан даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари
ва Олий суд депозитига 75.000 сўм ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни ундиришни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Gold Bitumles” МЧЖдан:
- даъвогар “Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш”
УКга товарлар (хизматлар) ягона электрон миллий каталоги
бўйича 02714001001000000 идентификация рақамига эга 98,46
тонна
битум
маҳсулотлари,
48.000.000 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 19.200.000
сўм давлат божи;
Олий
суд
депозитига
75.000
сўм
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат
ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров