← Назад
Решение #742940 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| нинг | 57 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
5O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Андижон шаҳар
4-1703-2201/1209-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТИБ “Ипотекабанк” манфаатида, жавобгарлар- “Aqua Farm Ulugnor” масъулияти
чекланган жамияти ва “Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамиятларига
нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили М.Солиев
(ишончнома асосида), жавобгар вакили Дж.Халиқназаров (ишончномалар
асосида), кафил жамият вакили Ғ.Джалалов (ишончнома асосида), мутахассис
З.Абдуллаевларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТИБ “Ипотекабанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, “Aqua Farm Ulugnor” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ва “Асакадонмахсулотлари”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “Кафил” деб юритилади)ларидан
солидар тартибда 328 480 383 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 2 800 000 000 сўм
муддати келмаган кредит тани, 6 029 582 сўм пеня ундириш, ундирувни
гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 3 октябрь кунги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида,
2022 йил 1 ноябрь кунги ажрими билан Марказий банк Андижон вилоят бош
бошқармаси мутахассис сифатида жалб этилган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағлари
берилганлигини, бироқ жавобгар шартнома иловасида келишилган муддат ва
миқдорда тўловларни амалга оширмаганлигини, суд кунига қисман тўловлар
амалга оширилганлигини, шартнома шартлари ва тўлов жадвалини ўзгартириш
юзасидан қўшимча келишувлар расмийлаштирилмаганлигини, банк дастурига
инсон омили асосида тўлов жадвалига ўзгартириш киритилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво ариза асоссиз
эканлигини, даъвогар билан тўлов муддатларини ўзгартириш юзасидан
келишувга эришилганлигини, дастлаб муддати ўтган асосий қарздорлик ҳосил
қилинганлигини, кейинчалик асосий қарздорлик учун ҳисобланган
қарздорликлар янги жадвалга ўзгартирилганлигини, муддати ўтган фоиз ва
хисобланган пенялар тўлиқ тўлаб берилганлигини, Республика банки
томонидан янги тўлов жадвалига рухсат берилганлигини, унга кўра ноябрь
ойидан
тўловлар
жадвали
ўзгартишга
келишилганлигини,
филиал
бошқарувчиси хизмат жойида мавжуд эмаслиги сабабли қўшимча келишувни
расмийлаштириш имкони бўлмаганлигини билдириб, даъвони рад этишликни
сўради.
Кафил вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, кредит шартномаси
юзасидан кафиллик шартномаси расмийлаштирилганлигини, мажбуриятлар
олганлигини, балиқ хўжалигини тўловларни амалга ошириш чоралари
кўраётганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
Мутахассис суд мажлисида кўрсатма бериб, суд ажримига асосан кредит
шартномаси ва уларнинг шартлари юзасидан ўрганиш ўтказилганлигини,
ўрганишда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси юзасидан қўшимча
келишувлар тузилмаганлиги, банк томонидан тўлов жадвалига асосан беш
ойлик
муддати
ўтган
асосий
қарздорлик
махсус
хисоб-рақамда
шакллантирганлигини, сўнг қарздорлик хисоб-рақамдан олинганлигини, барча
тўловлар фоиз қарзлар учун ўтказилганлигини, махсус ҳисоб рақамида
юритилган кредит хисоби ва тўлов жадвалига бўйича жавобгарнинг
2022 йил 25 июль ҳолатига муддати ўтган 96 518 209,27 сўм фоиз қарздорлиги
мавжуд бўлиб, тўлов кечиктирилганлиги учун 6 126 100,40 сўм пеня
хисобланганлигини, жорий йил 8 ноябрь ҳолатига жами 3 018 231 095,76 сўм
қарздорлик мавжудлигини, шундан муддати ўтган фоиз ва асосий
қарздорликлар мавжудилигини билдириб, ўрганиш натижаси юзасидан ёзма
маълумотномани тақдим этди.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТИБ “Ипотекабанк” Андижон вилоят филиали ва “Aqua Farm Ulugnor”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 10 октябрда №140-сонли
кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга
йиллик 21 фоиз бунда 10, фоиз Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсацияси
маблағлари ҳисобидан, қолган 10,5 фоизи балиқчилик субъектининг ўз
маблағлари ҳисобидан устама тўлаш шарти билан 60 ой муддат
(2020 йил 10 августдан 2025 йил 8 августгага қадарли)га қадарли, 12 ой
имтиёзли давр билан ўзига тегишли бўлган майдонда сунъий хавзалар ташкил
қилиш мақсадида техника хизматидан фойдаланиш, интенсив усулда балиқ
етиштириш ускуналари ва қурилиш материаллари сотиб олиш мақсадида
2 800 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар
эса шартномада белгиланган тўлов жадвалига асосан тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
ўртасида 2021 йил 19 январь куни нотариал тартибда тасдиқланган “Гаров
шартномаси” имзоланган бўлиб, гаров шартномаси кўра, “Aqua Farm Ulugnor”
масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 28 декабрь кунги A EDA951698сонли божхона юк декларациясига асосан тегишли бўлган Хитой давлатидан
келтирилган 4 тўпламдан иборат 2020 йилда ишлаб чиқарилган интенсив усулда
балиқ етиштириш ускуналари гаровга қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни
қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу
билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши
мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни
қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган молмулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш
лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги мулкга қаратиш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида
тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
талабларини бажариб, жавобгарга белгиланган кредит маблағлари берилган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК” деб юритилади)нинг 57-моддасига кўра, маслаҳатлар
(тушунтиришлар) бериш ва илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам
кўрсатиш йўли билан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш
мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга
бўлган, вояга етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд мажлисида
ёки процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис
сифатида жалб қилиниши мумкин.
Ушбу ҳолатда суд мутахассис тушунтириши ҳамда судга тақдим этган
маълумотномаси асосида низони ҳал этишликни лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг 2022 йил 25 июль ҳолатига
328 480 383 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжудлиги билдирилган.
Бироқ мутахассис томонидан ўрганиш натижаси юзасида тақдим этилган
маълумотда жавобгарнинг мазкур санада 96 518 209,27 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Юқоридагиларга асосан суд 2022 йил 25 июль ҳолатига жавобгарнинг
96 518 209,27 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд бўлган деб
баҳолайди.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномасини ажралмас
қисми ҳисобланган тарафлар томонидан тасдиқланган тўлов жадвалига асосан
жавобгар 2021 йил августь ойидан кредит асосий қарз тўловларини амалга
ошириши лозим бўлган. Бироқ асосий қарздорлик учун тўловлар амалга
оширилмаган.
Жавобгар 2022 йил 10 октябрь куни 162 500 000 сўм тўловларни амалга
оширган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 6.1.6-бандига кўра,
ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар тўланмаганда;
ажратилган кредитнинг қайтариш турли сабабларга кўра таъминланмаган
бўлиб қолган ҳолларда, шунингдек кредит қайтарилишига салбий таъсир
кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар
бажарилмаганда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни муддатидан олдин,
жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш
мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар кредит тўловларини сурункали равишда тўлов жадвалида
белгиланган тартибда амалга оширмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини
муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги
кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 328 480 383 сўм муддати ўтган фоиз қарз,
2 800 000 000 сўм муддати келмаган кредит танини ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 800 000 000 сўм
муддати келмаган кредит қарздорликни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан муддати ўтган фоиз қарздорлик учун
6 029 582 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган
кредит
шартномаси
4.4-бандининг иккинчи қисмига кўра, фоизларни белгиланган муддатларда
тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлигига
келишилган.
Даъвогарнинг пеня хисоб-китоби мутахассис томонидан тақдим этилган
маълумотномада тўғри ҳисобланганлиги аниқланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига
кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, жавобгар томонидан амалга оширилган тўловлар ҳисобига талаб
этилган 6 029 582 сўм пеня тўлиқ бартараф этилган.
Шартнома 4.6-бандининг б-кичик бандида тарафлар тўловлар муддати
ўтган фоизлар, комиссия тўловлари ва пенялар ҳисобига кетма-кетликда амалга
оширилишига келишилган.
Мутахассис томонидан тақдим этилган маълумотда амалга оширилган
тўловларнинг бир қисми даъвогар талаб этган пеня ҳисобига ўтказилганлиги
аниқланди. Ушбу ҳолатда суд 6 029 582 сўм пеня тўланганлиги сабабли мазкур
талабни рад этишликни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ундирувни 1 250 000 000 сўм қисмини кафилдан
ундиришни сўраган.
Кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан мажбуриятларни
бажарилиши таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2020 йил 7 августь куни
№1-сонли кафилик шартномаси тузилган.
Мазкур кафиллик шартномасининг 1 ва 2-бўлимларига мувофиқ, “Қарз
олувчи” томонидан 140-сонли кредит шартномасига асосан 60 ой муддатга
2 800 000 000 сўм миқдорида кредитни ўз вақтида қайтариши юзасидан
1 250 000 000 сўм миқдорида мажбуриятлари бўйича жавобгарлигини ўз
зиммасига олишликка келишилган.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг қарздорликни
1 250 000 000 сўм қисмига нисбатан ундирувни кафилга қаратиш талабини
қаноатлантиришликни лозим топади.
Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
давлат божи тўловини тарафлардан қаноатлантирилган даъво талабларига
мутаносиб равишда Республика бюджетига ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Aqua Farm Ulugnor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига 2 800 000 000 сўм муддати келмаган кредит тани
ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, шундан 1 250 000 000 сўм
кредит қарздорлик қисми кафил “Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти
ҳисобидан солидар тартибда ундирилсин.
Ундирув гаровдаги “Aqua Farm Ulugnor” масъулияти чекланган жамиятига
2020 йил 28 декабрь кунги A EDA951698-сонли божхона юк декларациясига
асосан тегишли бўлган Хитой давлатидан келтирилган 4 тўпламдан иборат
2020 йилда ишлаб чиқарилган интенсив усулда балиқ етиштириш ускуналарига
қаратилсин.
“Aqua Farm Ulugnor” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 58 050 955,83 сўм давлат божи ундирилсин.
АИТБ “Ипотекабанк”дан Республика бюджетига 4 639 243,48 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев