← Назад
Решение #743101 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 ноябрь
4-1905-2204/2255-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов раислигида, судья
ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачидан вакил ХХХ (2022 йил
6 сентябрдаги 33/22-27611-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи ХХХнинг
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ХХХнинг 14.05.2020
йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Низом”га асосан 11 441 619 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича
юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг кўмагидаги видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 11 441 619 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида
жавобгарнинг ташқи савдо шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлигини, Денов туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан
муддати ўтган дебитор қарздорликнинг беш фоизи миқдорида молиявий жарима
қўлланилганлигини, жавобгар дебитор қарзни баратараф этмаганлиги сабабли ўн
фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида судга мурожаат этилганлигини, суд
мажлиси кунига қадар муддати ўтган дебитор қарздорлик баратараф этилмасдан
қолганлигини баён этиб, суддан ариза талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида вакил ишитирокини
таъминламади.
Бироқ, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
ХХХ судга ариза билан мурожаат этиб, иш муҳокамасини жавобгар иштирокисиз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига
кўра суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидагини суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган
бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд процессининг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда белгиланган тартибда
хабардор қилинади ва судга чақирилади.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд аризачининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
талабини
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Денов туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 4 апрель кунидаги
4-1905-2204/188-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 5 666 717 сўм миқдорида молиявий
жарима қўлланилган.
Аризачи ХХХ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (“XFU” грифи
остида) маълумотига кўра “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 01.07.2022 йил
ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган 10 489,20 АҚШ доллари
миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлигини асос қилиб, унга нисбатан 11 441 619 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Аризачининг аризасидан кўринишича, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2022 йил 1 июль куни ҳолатига ИДН рақами ХХХ-сонли импорт контракти
бўйича 10 489,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги аниқланган.
ХХХнинг 14.05.2020 йилдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом” (Кейинги ўринларда матнда Низом деб
юритилади)нинг 27-банди талабига кўра ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи
билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Аниқланишича, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти билан “ХХХ” Л.П (ХХХ)
субъекти ўртасида тузилган ИДН рақами ХХХ-сонли импорт контракти бўйича “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятига 10 489,20 АҚШ доллари миқдоридаги валюта
маблағлари бўйича товарларнинг келиши кечиктирилган.
Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши,
талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик
юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи
усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у
орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта
орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун
ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш
куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб
ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома
олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси
ёзма
ёки
электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши
шартлиги кўрсатилган.
Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабнома”ни 22.07.2022 йил жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва
бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу
талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи
жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза
киритган.
Аризадан кўринишича, аризачи томонидан валюта маблағлари ва
маҳсулотларнинг келиши 360 кундан ортиқ бўлган муддатга кечикканлиги учун
10 489,20 АҚШ долларининг 10 фоизига тенг, яъни 1 048,92 АҚШ долларининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 21 июлдаги курси бўйича
(1 АҚШ доллари – 10 908 сўм) сўмдаги эквиваленти 11 441 619 сўм миқдорида
молиявий жарима суммаси ҳисобланган.
Аризачи томонидан 33/22-23038-сонли талабнома 2022 йил 22 июль куни
жавобгарнинг шахсий кабинетига юборилган.
Низомнинг 28-бандининг 5-хатбошисига кўра талабномада жарима суммаси уни
жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича
сўмда ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
221-моддаси учинчи қисмига кўра молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги иш
кўриб чиқилаётганда суд молиявий санкциялар суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик
тўғрилигини ҳам текширади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизимидан олинган
маълумотга кўра 2022 йил 22 июль куни ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10 899,85 сўмни
ташкил этган.
Шунда қўлланилиши лозим бўлган молиявий жарима суммаси 2022 йил
22 июль куни ҳолатига 10 489,20х10%=1 048,92х10 899,85=11 433 070,66 сўмни ташкил
этади.
Бундан кўринадики, аризадаги молиявий жарима қўллаш талабининг
8 548,34 сўм қисми асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддаси иккинчи қисмига кўра юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб
юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши
керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Аризадаги 11 441 619 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талабининг
8 548,34 сўм қисми аризачи томонидан асосли далиллар билан исботлаб берилмади.
Бундай ҳолатда, аризачининг аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгарга
нисбатан 11 433 070,66 сўм молиявий жарима қўллашни, ариза талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, аризачининг тушунтиришлари тинглаб,
ишдаги далилларга ҳуқуқий бахо берган ҳолда, ариза талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 11 433 070,66 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллашни, ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9- моддасининг
19-бандига
асосланиб,
аризачи ва жавобгардан давлат божи ундирмасликни, почта харажатлари ва суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ХХХнинг 14.05.2020 йилдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан
11 433 070,66 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда
ундириш ХХХ зиммасига юклатилсин.
Ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан:
- аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати:
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобига 75 000 сўм суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатлари ва суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат
ичида Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи судья
У.А.Рахимов