Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2508 Дата решения 11.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошвилоятагроэкпорт масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тошкент вилоят бошқармаси Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси
Source ID 944894 Claim ID 2936412 PDF Hash 6066ef4297bf131d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
лимига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси лимига нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
МЧЖ фойдасига ундириб беради ва ФК 14-моддаси МЧЖ фойдасига ундириб беради ва ФК 14 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 11 ноябрь 4-1107-2202/2508-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида даъвогар “Toshviloyatagroexport” МЧЖнинг жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилоят бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлимига нисбатан 41.194.405,58 сўм маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Б.Рахматуллаев (ордер, ишончнома асосида), жавобгар пенсия бошқармаси вакили М.Қараханов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилоят бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими (кейинги ўринда пенсия бўлими деб юритилади) “Toshviloyatagroexport” МЧЖ (кейинги ўринда жамият ёки даъвогар деб юритилади) ҳисоб рақамидан 2021 йилда 9.300.405,58 сўм, 2022 йилда 31.894.000 сўм жами 41.194.405,58 сўм маблағни пенсия учун тўлаб берилган харажатларнинг ўрнини қоплаш учун ундириб олган. Жамият ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш бериш ва ундирилган маблағларни жамиятга қайтаришни сўраб пенсия бўлимига мурожаат қилган. Бироқ, пенсия бўлимининг 29.04.2022 йилдаги жавоб хати билан жамиятнинг мурожаатидаги важлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Пенсия бўлимининг ушбу хатида фуқаро А.Алматовга жамиятда 14.04.1994 йилдан 30.05.2000 йилгача ишлаган даврида жамият томонидан имтиёзли иш стажини тасдиқлашга оид маълумотнома берилгани, фуқаро А.Алматов 26.06.1985 йилдан 03.08.1987 йилгача ва 08.06.1993 йилдан 11.04.1994 йилгача Олмалиқ гўшт комбинатида, 14.04.1994 йилдан 29.05.2000 йилгача Олмалиқ улгуржи холодильник АЖда музлатгич ускуналари машинисти касбида ишлаган иш ўринларини аттестацияланган иш ўринларига тенглаштиришни ва Олмалиқ шаҳар пенсия бўлими зиммасига имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш мажбуриятини юклашни сўраб судга ариза киритгани, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди жамиятнинг маълумотномаси асосида А.Алматовнинг аризасини қисман қаноатлантиргани кўрсатилган. Шундан сўнг, жамият маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, пенсия бўлимининг фуқаро А.Алматовнинг имтиёзли иш стажининг бутун даврини жамиятга (яъни, “Toshviloyatagroexport” МЧЖга) юклашда ифодаланган ҳаракатини қонунга хилоф деб топишни сўраган. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 06.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан жамиятнинг аризаси қаноатлантирилиб, пенсия бўлими мансабдор шахсларининг фуқаро А.Алматовнинг имтиёзли иш стажининг бутун даврини жамиятга юклашда ифодаланган ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган (5-1101-2206/1143-сонли иш). Шундан сўнг, жамият пенсия бошқармаси ва пенсия бўлимига нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, пенсия бўлими томонидан ундириб олинган 41.194.405,58 сўм маблағни жамиятга қайта ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жамият вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, уларни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган пенсия бошқармаси вакили даъво талабларига нисбатан эътироз билдирди ва даъво аризани қисман қаноатлантириш мумкинлигини маълум қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида пенсия бўлими вакили тилхат орқали хабардор қилинган, бироқ унинг вакили ишда иштирок этмади (олдинги суд мажлисида иштирок этган пенсия бўлими вакили С.Рахимов (ишончномасиз) ишни қонуний ҳал этишни сўраган). Шу сабабли суд пенсия бўлимига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабларини пенсия бўлимига нисбатан қаноатлантириб, суд харажатини унга юклашни, пенсия бошқармасини эса жавобгарликдан озод этишни лозим топади. ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 02.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро А.Алматовнинг жавобгар Олмалиқ шаҳар пенсия бўлимига нисбатан аризаси қисман қаноатлантирилган ва А.Алматовнинг “Олмалиқ кондитер” фабрикасида 26.06.1985 йилдан 03.08.1987 йилгача ва 08.06.1993 йилдан 11.04.1994 йилгача, “Олмалиқ гўшт” комбинатида 12.10.1988 йилдан 06.03.1993 йилгача музлатгич ускуналари машинисти вазифасида ишлаган даврлари зарарли ва оғир меҳнат шароити эканлиги факти белгиланган ва мазкур даврлар А.Алматовга нисбатан пенсия тайинлашда иш ўринлари аттестацияси ҳужжатларини тақдим қилмаган ҳолда имтиёзли иш стажи сифатида инобатга олинган. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 10.12.2019 йилдаги қўшимча ҳал қилув қарори билан фуқаро А.Алматовнинг аризаси қаноатлантирилиб, А.Алматовнинг “Олмалиқ улгуржи холодильник” АЖда 14.04.1994 йилдан 30.05.2000 йилгача музлатгич ускуналари машинисти вазифасида ишлаган даври зарарли ва оғир меҳнат шароитлари эканлиги факти белгиланган ва мазкур даврлар А.Алматовга нисбатан пенсия тайинлашда иш ўринлари аттестацияси ҳужжатларини тақдим қилмаган ҳолда имтиёзли иш стажи сифатида инобатга олинган (2-1107-1971/25238-сонли иш). Суд мажлисида иштирок этган жамият вакили фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ушбу ҳал қилув қарорлари асосида пенсия бўлими А.Алматовга 2021 йилда тўланган 9.300.405,58 сўмни ва 2022 йилнинг ўтган даврида тўланган 31.894.000 сўм пенсия пулларини жамиятнинг ҳисоб рақамидан кейинчалик регресс тартибда ундириб олганини ваҳоланки, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 06.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан пенсия бўлими мансабдор шахсларининг фуқаро А.Алматовнинг имтиёзли иш стажининг бутун даврини жамиятга (яъни, “Toshviloyatagroexport” МЧЖга) юклашда ифодаланган ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганини, ушбу ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда эканлигини маълум қилди. ИПК 73-моддаси 3-қисмида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир, деб кўрсатилган. Суд муҳокамаси давомида Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 06.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан аризачи “Toshviloyatagroexport” МЧЖнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлимига нисбатан кириттган аризаси қаноатлатирилгани ва жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими мансабдор шахсларининг фуқаро А.Алматовнинг имтиёзли иш стажининг бутун даврини “Toshviloyatagroexport” МЧЖга юклашда ифодаланган ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилгани, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг ушбу ҳал қилув қарори кейинчалик ўзгартирилмагани ёки бекор қилинмагани аниқланди. Бундай ҳолда суд даъвогар “Toshviloyatagroexport” МЧЖнинг даъво аризасини қаноатлантиришни ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан фуқаро А.Алматов учун регресс тартибда ундириб олинган жами 41.194.405,58 сўм маблағларни жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими ҳисобидан даъвогар “Toshviloyatagroexport” МЧЖ фойдасига қайта ундириб беришни лозим топади. Бинобарин, ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси вакили фуқаро А.Алматовнинг “Toshviloyatagroexport” МЧЖда ишлаган имтиёзли даврлари учун тўланган пенсия пулларини қайта ҳисоб-китоб этишни сўради. Бироқ, суд Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 06.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими мансабдор шахсларининг фуқаро А.Алматовнинг имтиёзли иш стажининг бутун даврини “Toshviloyatagroexport” МЧЖга юклашда ифодаланган ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилгани сабабли жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси вакилининг ушбу важлари билан келишмайди. Шунингдек, даъво аризада Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳам жавобгар сифатида кўрсатилгани, бироқ даъвогар томонидан мазкур жавобгарга нисбатан аниқ талаб қўйилмагани ва унинг жавобгарлиги масаласи суд муҳокамаси жараёнида ўз исботини топмагани учун суд жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармасини жавобгарликдан озод қилишни лозим топади. ИПК 118-модда 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, деб белгиланган. Шу сабабли суд иш учун олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими ҳисобидан даъвогар “Toshviloyatagroexport” МЧЖ фойдасига ундириб беради ва ФК 14-моддаси, ИПК 68, 73, 118, 170, 176-179, 184-моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими ҳисобидан “Toshviloyatagroexport” МЧЖ фойдасига 41.194.405,58 сўм маблағ, 412.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси жавобгарликдан озод қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхалари тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х. Каримов