Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1199 Дата решения 11.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Йирик солиқ тўловчилвр бўйича худудлараро давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый UZ-DONG WON KO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 937859 Claim ID 2941938 PDF Hash f9d86e2c203bc72d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг ИПКнинг 170-моддаси нинг ИПК 170 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/1199-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “UZ-DONG WON KO” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 12.110.185 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Х.Баходиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Қосимов (ишончнома асосида) иштирокида, учинчи шахс Андижон вилоят Божхона бошқармаси вакилининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “UZ-DONG WON KO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 12.110.185 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан Андижон вилоят Божхона бошқармаси ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили, даъво аризага эътирози йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга хавола қилди. Учинчи шахс Андижон вилоят Божхона бошқармасига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар Хитой Республикасининг “Tianzan Steel Co.Ltd” компанияси билан 2020 йил 2 октябрда шартнома суммаси 138.600,38 АҚШ доллари миқдорида ҳамда Корея Республикасининг “Dgenx Co.Ltd” компанияси билан 2017 йил 5 октябрда шартнома суммаси 2.684.600 АҚШ доллари миқдорида импорт шартномалари имзоланган. Мазкур шартномаларга кўра, 2021 йил 28 октябрь ҳолатига жавобгар томонидан Хитой Республикасининг “Tianzan Steel Co.Ltd” компанияси компанияси ўртасидаги импорт шартномасига асосан 6.603,50 АҚШ доллари миқдорида ҳамда Корея Республикасининг “Dgenx Co.Ltd” компанияси ўртасидаги импорт шартномасига асосан 4.456 АҚШ доллари миқдорида жами 11.059,50 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликни вужудга келтирган. Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 27 июнда 33/22-20174-сонли талабнома юборилиб, унда муддати ўтказиб юборилган 11.059,50 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан Марказий банкнинг 2022 йил 20 июнь ҳолатига валюта курси (1$=10.950,03) бўйича 10 фоизи миқдорида, яъни 12.110.185 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган. Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки белгиланган жарима суммасини тўламаган. Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда матнда “ТСОЯЭАТ” деб аталади) орқали амалга оширилади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида “2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилсин. 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб белгиланган. 180 кундан 365 календарь кунгача бўлган муддатда 11.059,50 АҚШ долларига тенг бўлган товарлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилмаганлиги ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаганлиги оқибатида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар, судда аниқланган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд, аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни, олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан Олий суд ҳисобига 75.000 (300.000*25%=75.000) сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “UZ-DONG WON KO” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 12.110.185 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси зиммасига юклатилсин. “UZ-DONG WON KO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари; - Олий суд ҳисобига иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли 75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.С.Юлдашев