← Назад
Решение #743198 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандига ва | 195 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
11.11.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2315-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, даъвогар “Жиззах
индустриал тўқима” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
“Аср пахтаси” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили Ў.Акабоев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
Ж.Жонмирзаев (раҳбар)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Жиззах индустриал тўқима”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Аср пахтаси” фермер хўжалигидан 41.899.000 сўм асосий
қарз, 20.111.520 сўм пеня, 893.970.000 сўм жарима жами 955.980.520 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2022 йил 10 ноябрда
тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив
келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб,
тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили
иштирокида кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобагр вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобагр вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун
чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча
босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони
келишув битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, тарафлар ўртасида медиация тартиб-таомилларини
амалга ошириш тўғрисидаги битим бўйича тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси
1-қисми 9-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса,
ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслиги сабабли, иш
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
3
кодексининг 107-моддаси 5 -бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар “Жиззах индустриал тўқима” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар “Аср пахтаси” фермер хўжалигига нисбатан берган
даьво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
О.Эргашев