Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1078 Дата решения 11.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NIL-GRANIT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый QUVASOY UNIVERSAL BEST TEXTILE GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 945011 Claim ID 2951013 PDF Hash f65b7f62199f06f9... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 11 ноябрь 4-1706-2201/1078-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “*************” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 258 440 376,43 сўм асосий қарз, 98 207 376,43 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ************ (2022 йил 10 октябрь кунги 309-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ********** (2022 йил 11 ноябрь кунги 25-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “*************” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “*************” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан махсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан вужудга келган 258 440 376,43 сўм асосий қарз, 98 207 376,43 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида билдирилган важларни такрорлаб, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво ариза киритилганидан кейин ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, асосий қарзни тўлиқ ундиришни, пеня қисмини қонунда белгиланган тартибда ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатан тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан махсулотлар етказиб берилганлигини, қарздорлик мавжудлигини, молиявий ахволи яхши бўлмаганлиги сабабли тўлашни имкони бўлмаганлигини, хозирда тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, неустойка миқдорининг кўпайиб кетишига даъвогарнинг ҳам айби борлигини инобатга олиб, неустойкани камайтириб, адолатли миқдорини белгилашни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар (Буюртмачи) ўртасида 2022 йил 10 январь куни 7-сонли “Тайёр трикотаж маҳсулоти сотиш тўғрисида” электрон ҳужжат тарзида шартнома (бундан буён матнда “Шартнома”деб юритилади) тузилган ҳамда тарафлар раҳбарларининг электрон рақамли имзолари орқали тасдиқланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар шартномада келишилган миқдорда тайёр трикотаж матолари ва аксесуарлари сотиши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-3-бандига асосан махсулотни тури ва миқдори жавобгарнинг талаби асосида белгиланиши, тайёр махсулот учун керакли хом ашёларни қабул қилиш топшириш далолатномаси асосида даъвогарга берилиши, жавобгар мазкур шартномада назарда тутилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўлаш ҳамда ишчи кучи ва йўл кира ҳаражатлари ўз ҳисобидан бўлган ҳолда даъвогарнигн омборидан қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар томонидан махсулот етказиб бериш даврида бир маромда лекин махсулот ҳақи шартномада белгиланган тартибда олдиндан тўлангандан кейин шартномада кўрсатилган муддатда кечиктиримасдан даъвогарга топшириши белгиланган. Шартноманинг 3.2, 4.1-бандларига кўра шартноманинг умумий қиймати 2 000 000 000 сўм тшкил қилиши, кўрсатилган хизматга 15 фоиз ҚҚС хисобга олинган холда амалга оширилиши, жавобгар даъвогар томонидан етказиб бериладиган махсулоти ҳаққини олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириши келишилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2022 йил 14 февралдаги 01-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 286 611 859,84 сўмлик, 2022 йил 19 февраль кунги 02-сонли ҳисобварақ-фактураси асосан 154 518 004,08 сўмлик, 2022 йил 23 май кунги 03-сонли ҳисобварақ-фактураси асосан 112 833 383,67 сўмлик хамда 2022 йил 23 май кунги 04-сонли ҳисобварақ-фактураси асосан 175 742 327,15 сўмлик, жами 729 705 574,74 сўмлик “тайёр трикотаж матолари” махсулотларини етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларини лозим даражада бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар учун 259 000 000 сўм тўловларни қисман амалга ошириб, 2022 йил 07 октябрь кунги 2-сонли электрон ҳисобварақфактураси билан 175 742 327,15 сўмлик, 2022 йил 07 октябрь кунги 3-сонли электрон ҳисобварақ-фактураси билан 36 522 783,30 сўмлик, жами 212 265 110,45 сўмлик махсулотлар сифатсизлиги сабабли даъвогарга қайтарганлиги натижасида даъвогар олдида 258 440 464,29 сўм қарздорлиги юзага келган. Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 02 июнь ва 2022 йил 26 сентябрь кунги юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 258 440 464,29 сўм асосий қарздорлиги тарафларнинг тушунтиришлари, даъво аризасига илова қилинган иш ҳужжатлари, шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар ҳамда даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 258 440 464,29 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун 0,4 фоиз миқдорида (258 440 464,29 х 0,4 % = 1 033 761 х 95 кун =) 98 207 376,43 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Шартноманинг 7.2 бандига асосан етказиб берилган маҳсулот учун шартномада белгиланган тартибда ҳақ тўланмаган тақдирда жавобгар кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4% миқдорда, бироқ тўланмаган сумманинг 50% дан ошмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня миқдори қонун ва шартнома талабларига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-банди иккинчи хатбошисида эса, “Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига мутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари қисман бажарилганлиги, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 98 207 376,43 сўм пеня миқдорини, банк фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 25 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, шунингдек, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли бўлганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, ИПК 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд 5 ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “*************” масъулияти чекланган жамияти хисобидан “*************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 258 440 464,29 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати, жами 283 464 464,29 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “*************” масъулияти чекланган жамияти хисобидан республика бюджетига 7 132 955,06 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ж.К.Абидов