Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2403 Дата решения 11.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Арнасой Агросервис МТП масъулияти чекланган жамияти
Source ID 945333 Claim ID 2965160 PDF Hash a4389d68c998feee... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 ноябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2396-сонли иш раислигида, М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича ишни даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Арнасой филиали (Банк) ва “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 19 апрель куни 916-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га Белорусия ишлаб чиқарилган “ЛИДА-1300-06-6” ғалла ўриш комбайни харид қилиш учун йиллик 5 фоиз устама тўлаш, 7 йил муддатда қайтариш шарти билан 2.960.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ўртасида кредит шартномасида кўрсатилган мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун 2020 йил 27 апрель куни гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасига кўра, “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169301-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078361, завод №2221, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 256 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169302-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078355, завод №2229, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 257 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169303-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078365, завод №2219, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 258 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169304-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078413, завод №2227, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 259 бўлган ғалла ўриш комбайни кредит таъминоти сифатида гаровга қуйилган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 51.144.000 сўм кредит асосий қарзи ва 29.587.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Натижада, даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятидан 1.776.667.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 51.144.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 29.587.000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169301-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078361, завод №2221, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 256 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169302-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078355, завод №2229, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 257 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169303-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078365, завод №2219, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 258 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169304-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078413, завод №2227, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 259 бўлган ғалла ўриш комбайнига қаратишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига тўлов амалга оширилмаганлигини бидириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 1.776.667.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 51.144.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 29.587.000 сўм кредит фоизини ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қисми ҳам асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим. Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятидан 1.776.667.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 51.144.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 29.587.000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169301-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078361, завод №2221, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 256 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169302-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078355, завод №2229, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 257 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169303-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078365, завод №2219, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 258 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169304-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078413, завод №2227, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 259 бўлган ғалла ўриш комбайнига қаратишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятидан 1.776.667.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 51.144.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 29.587.000 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169301-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078361, завод №2221, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 256 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169302-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078355, завод №2229, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 257 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169303-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА-1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078365, завод №2219, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 258 бўлган ғалла ўриш комбайни, Жиззах вилояти Арнасой туман давлат техника назорати томонидан 2019 йил 20 ноябрда берилган ТТР№169304-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган ЛИДА1300 маркали, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми TAD750VE рақами №78078413, завод №2227, ранги қизил, давлат рақам белгиси 25 DA 259 бўлган ғалла ўриш комбайнига қаратилсин. Жавобгар “Арнасой Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 37.147.960 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев